Тошкент давлат техника университети
Тeррoризмгa қaрши курaшишнинг aсoсий тaмoйиллaри вa ҳимoялaниш усуллaри
Download 1.12 Mb.
|
укув кулланма маъруза буйича
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТИНЧЛИК ВА ҲАРБИЙ ДАВРДАГИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР. ЯДРО ҚУРОЛЛАРИ
Тeррoризмгa қaрши курaшишнинг aсoсий тaмoйиллaри вa ҳимoялaниш усуллaри:Ўсиб кeлaётгaн янги aвлoднинг тaълим вa тaрбиясигa ўз вaқтидa жиддий эътибoр бeриш Диний aқидапaрaстлик иллaтигa ўз вaқтидa eтaрличa бaҳo бeриб, мaънaвий-мaърифий тaрбия вa тaрғибoтни фaoл oлиб бoриш, уларда Аҳоли ўртaсидa мaвжуд бўлгaн этник муaммoлaрни ўз вaқтидa aниқлaб, ижoбий йўл билaн бaртaрaф этиш чoрa тaдбирлaрини кўриш. Жaмиятнинг бaрчa қaтлaмлaридa oгoҳлик тушунчaсини бaрқaрoр шaкллaнтириш. ТИНЧЛИК ВА ҲАРБИЙ ДАВРДАГИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР. ЯДРО ҚУРОЛЛАРИЯдро қуроли-бу портлаш, таъсир кучи атом ядроси энергиясидан фойдаланишга асосланган турли хил қурол (бомбалар, ракета)лар ҳисобланади. Ядро қуролини АқШ империалистлари 1945 й 6-ВИИИда Япониянинг Хиросима шаҳрига, 9-августда Нагасаки шаҳрига атом бомбаси ташлади. Бомба портлаши натижасида жароҳат, қўйиш ва нур касаллиги билан аҳолининг 43%и шикастланди. Ядро қуролининг икки тури: ядро ва термоядро қуроли маълум. Ядро ва термоядро қуролининг портлаш қуввати портлаш энергияси айни ядро зарядининг портлаш энергиясига тенг бўлган тротил зарядининг тонна ҳисобидаги миқдори билан ифодаланади. Ҳар хил ядро қуролининг портлаш қуввати бир неча юз, минг (кило) ва бир неча млн (мега) тонналар билан ўлчанади. Ядро қуролининг портлаш хиллари. Ядро қуролини ҳавода ҳар хил баландликда, ер юзида, ер остида, сув юзасида ва сув остида портлатиш мумкин. Ядро қуроли портлаганда ҳаво очиқ бўлсаям, осмонда ва атрофдаги бир неча 10 км жойни ёритиб турадиган даражада кучли чакнаш пайдо бўлади. Агар ядро қуроли ҳавода портласа чакнаш пайдо бўлгандан кейиноқ 150-5000 м катталикдаги олов шар ҳосил бўлади. У тез катталашиб бориб, юқорига кўтарилади, ўзи билан ердаги чанг тўзонни ҳам кўтариб кетади ва баландлиги 10-20 км бўлган кўзиқоринсимон булутга айланади. Ер устида ядро қуроли портлаганда олов ярим шар, кейин кўзиқоринсимон булут ва ерда катта воронка ҳосил бўлади. Ер остида портлаганда олов жар кўринмайди, ер устида шаклсиз қалин булут ва ерда катта чуқур воронка ҳосил бўлади. (Ер остида ядро қуроли портлаганда). Сув юзасида ва сув остида портлаганда жуда кучли сув тўлқини пайдо бўлади ва сув тўлқинининг баландлиги 20 метрга етади. Радиактив ва ионлаштирувчи нурланишлар характеристикаси. Ядро қурол портлаганда ундан радиоактив альфа, бета, гамма нурлар ва нейтронлар тарқалади. Кўзга кўринмайдиган нурланиш тарқалиш ҳодисасига радиоактивлик дейилади. Ичида атом ядроси ўз ва ўзидан парчаланадиган ва , , нурлар тарқатадиган моддалар радиоактив модда ёки радиоизо- тонлар дейилади. Бу нурланишларнинг ҳаммаси ионлаштирувчи нурланиш дейилади. Моддаларнинг радиоактивлигини ўлчаш бирлиги қилиб Кюри (К) қабул қилинган. Кюри ва 1 секда 37 млрд. ядро парчаланадиган радиоактив модда миқдоридир. Бундан кичик бирлик тилли кюри (1-1000 кюри), микроқюри (мкк-1-1000 кюри). 1998 йилда Пьер Кюри нур тарқатувчи элементлардан радий ва пологийни кашф этган ва инглиз олим номи билан нурланишларни ўлчаш бирлиги қабул қилинган. Нейтрон оқими (Н) ядронинг парчаланиши даврида пайдо бўладиган электрланмаган зарралар оқимидир. Нейтронлар ҳавода 1 км гача тезликда ҳаракатлана олади, кучли силжиш хусусиятига эга. Ҳаводаги нурланиш дозаси ва (Р) рентген билан ўлчанади Р 1 см3 ҳаводаги 2,08 млрд жуфт ион ҳосил қиладиган нурланиш миқдоридир. Организм тўқималари ютадиган нурланиш дозаси рад бирлиги билан ўлчанади. Бунда 1 г тўкима 100 эрг энергия ютади. СИ халқаро бирлик 1 кг тўқима массаси 1 Жоуль энергия ютади. Двак: 1 Грк 1 жКг. Системага кирмаган бирликларга кўчирсак: 1 гр-100 рад, майдароқ бирликлар бўлиб милли ренген (1 мрк 0,001 рад), млрдк (1 мрадк 0,001 рад) ҳисобланади системасида Грей (Гр) бирлиги қабул қилинган. Бунда зарарланган жойларда радиация даражаси нурланиш дозаси билан ўлчанади. Рад. Даражаси рентген / соат (Р/соат) ёки МР/ соат билан ифодаланади. Ионлаштирувчи нурланиш оқибатида одам нур касаллиги билан касалланади. Бу касалликнинг оғир ва енгиллиги нурланиш дозасига боғлиқ бўлади: И даража (енгил)-(100-250 рад) 2,5 Гр. ИИ даража (ўртача)-(250-400 рад) 2,5-4 Гр. ИИИ даража (оғир)-(600-1000 рад) 6-10 Гр дан ортиқ бўлса ИВ даража (жуда оғир) даражаси бўлади. Радиация даражаси рентгенометрлар, нурланиш дозаси дозиметрлар билан аниқланади. Ядро қуроли портлашининг зарарловчи факторлари. Буларга киради зарб тўлкини, ёруғлик нурланиши, сингувчи радиация ва жойларнинг РМ билан зарарланиши. Зарб тўлкини портлаш марказида газларнинг бир онда кенгайишидан ҳосил бўладиган ҳавонинг кучли қисилган зонасини ташкил этади, тезлик билан тарқалиб биноларни вайрон қилади, одамларни жароҳатлайди. Зарб тўлқини кучига қараб ядро манбаи уч зонага бўлинади: Бутунлай вайрон бўлган ва одамлар ҳалок бўлган. Кучли вайрон бўлган ва одамлар оғир зарарланган. қисман вайрон бўлган ва одамлар енгил ҳамда ўртага даражада иш пастланган зона. Зарб тўлқинидан ҳимоя воситаси бўлиб барча пана жойлар, паст- баландликлар киради. Ёруғлик нурланиши ва олов шардан 3-20 сек давомида жуда юқори даражада ультрабинафша кўзга кўринадиган инфра қизилнурлар тарқалади. Олов шар яқинидаги ҳамма нарса эриб кетади, ёнғин келиб чиқади, кўзга таъсир этса кўз нур пардаси қўяди. Ёмғир, туман, қор нурни ютади. Ҳар қандай тиниқ бўлмаган нарса қўйишдан сақланишш воситаси ҳисобланади. Сингувчи радиация ва ядро портлаши вақтида 10-15 сек ичида ажралиб чиқадиган ҳамма нурлар ва нейтронлар оқимидан иборат. , нурларининг сингувчи радиусга алоқаси йўк, уларнинг таъсир радиуси нисбатан кичик уйлар, пана жойлар сингувчи радиусдан сақланишга имкон беради. Радиоактив зарарланиш-жойларнинг радиоактив моддалар, ядро портлашининг қўзиқоринсимон булутидан радиоактив моддаларнинг ерга тушиши бўлиб, жойларнинг радиоактив зарарланиш даражаси портлашнинг кучига ва турига, шамолнинг тезлигига, йўналишига, жойларнинг характерига боғлиқ. -Ер устидаги портлаш атижасида кўп миқдордаги радиоактив модда чанглари бўлган қўзиқоринсимон булут пайдо бўлади ва булутларнинг ҳаракат йўли билан чўкади, жойларни эллипсоид шаклда зарарлайди. -Ер остки портлашда камроқ майдон зарарланади, зарарланиш даражаси эса кўпроқ бўлади. Сув ости, сув усти ядро портлашида булут йўналиши бўйлаб радиоактив ёмғир ёғади. Жойларнинг радиактив зарарланиши даража ён рентген-соат (Р-соат) билан, яъни ҳимоясиз одамнинг шу жойда бир соат мобайнида олган нурланиш дозаси билан ўлчанади. Масалан: Радиация даражаси 200 рсоат бўлса, одам 30 да 100 р бир соатда 200 р, 2 соатда 400 р олади. Радиация даражасининг пасайиб бориши билан нурланиш дозаси ҳам камаяди. Р.М билан заҳарланган территория 3 зонага бўлинади: В зона хавфли реактив заҳарли зонаси радиактив даражаси бир соатдан кейин шикастланиш ўчоғининг чегарасида 240 рc к,нурланиш дозаси 1200 р (1чи суткада 600 р). зона кучли радиацион заҳар зонаси радиацион даража бир соатдан кейин ишлик ўлчовининг ташқи чегарасида 80 рcоатгача, нурланиш дозаси .400 р (биринчи суткада 200 р) бўлади. Мўътадил радиацион заҳар зонаси, А зонаси ва радиацион даража бир соатдан кейин тик ўлчовининг ташқи чегарасида 8 рcоат, нурланишдан 40 р (биринчи суткада 20 р) бўлади. Г зона жуда хавфли зона бўлиб, радиацион даражаси 80 рғcоатдан ортади. Ер тўла, пана жойлар радиоактив моддалар ва нурлардан заҳарланишдан ҳимоя қилади. Ҳимоялаш коэфиценти: (К) Бошпана: (К) Ёғоч уй 3 Ер тўла 50-70 Автомобиль 2 Одамлар ер тўла ва бошпаналарда жойларнинг радиацион даражаси 1- 0,5 р-соатга пасайгунча туриши зарур. Радиацион даражаси 5 р-соат бўлганда, противогаз ёки респиратор кийиб, оз муддатга бошпанадан чиқиш ва кўчаларни, ҳовлиларни дезактивация қилиш мумкин. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling