Тошкент давлат техника университети


Ҳимоя воситаларидан фойдаланиш


Download 1.12 Mb.
bet84/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

Ҳимоя воситаларидан фойдаланиш


Душманнинг ҳужуми хавфи тўгрисида аҳоли ўз иш жойида халқ хўжалиги объектлари маъмурияти ёки фуқаро мудофааси вакиллари томонидан радио-телевидение орқали хабардор қилинади. Шунгача пана жойларга тайинланган комендантлар ҳамда пана жойларга хизмат кўрсатувчи звенолар етиб келадилар ва уларга аҳолини яширинишини уюштириш вазифаси юклатилади.Аҳолига кишилар иншоот коменданти бошлиғининг кўрсатмаси бўйича жойлаштирилади; болалар билан келган шахслар махсус ажратилган жойларга, кўпинча ҳаво узатиладиган каналлар, мўрилар яқинига ўрнаштирилади.
Фуқаро мудофаасининг маҳаллий органи олдиндан белгиланган вақт тамом бўлгач, иншоотларга одам жойлаштириш тўхтатилади ва эшиклари ёпилади. Соф вентиляция режими системаси ишга туширилади; бу кимёвий теревога сигнал бўйича амалга оширилади. Радиацияга кариши пана жойларда мўриларининг эшикчалари беркитилади. Ҳимоя иншоотларида комендант (бошлиқ)нинг барча фармойишини сўзсиз бажариш зарур. Бошлиқ ва звенога хизмат кўрсатувчи звенога тартибни сақлашга ёрдамлашиши керак. Одамлар зарур бўлмаса пана жой хоналари бўйлаб юришга, электр ёритиш асбобларини ўзларига ёқиб ўчиришларига, эшик пардаларини очиб ёпишга, уларга руҳсат берилмайди. Шам, керосин лампаси ёқиш мумкин эмас.
У ерларда суҳбатлаш, радио тинглаш, китоб ўкиш мумкин, шахмат шашка ўйнаш мумкин. Пана жойларда овқатланаётганда, сув ичаётганда иншоот вентиляция қилинмаслиги керак. Овқатланишдан олдин қўлни ҳўл сочиққа артиш лозим. Яшириниш жойи ҳар 5-6 соатда бир марта вентиляция қилинади, пана жойларда одамлар жойлаштирилгандан сўнг 3-
5 соат ҳаво алмаштириш мўриларининг эшиклари очилмайди. Вентиляция вақти 15-25 минут бўлиб, бу вақтда противогаз кийилади, эшиклар маҳкам беркитилади. Одамлар кираётганида ва чиқиб кетаётганида мўрилар ёпиқ ҳолда бўлиши керак. Пана жойлардан заҳарланган майдонга чиқиш керак бўлса индивидуал ҳимоя воситаларидан фойдаланиш зарур. Иншоотга қайтгач индивидуал ҳимоя воситаларини устки кийим бош ва пойабзални радиоактив модда чангидан тозалаш керак, йўлакда ҳимояловчи воситаларини ечиб қолдириш керак. Газ ниқоб пана жойларга киргандан кейин ечилади.



Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling