Тошкент давлат техника университети


Бошқа зарба қуролларидан шикастланиш ўчоғлари


Download 1.12 Mb.
bet80/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

Бошқа зарба қуролларидан шикастланиш ўчоғлари.


Фақат бир турдаги воситалар билан вужудга келтирилган оммавий қирғин ўчоқлари ординар қирғин ўчоқлари дейилади. Гоҳо бундай ўчоқлар қисман ёки тўла бир–бирининг устига тўғри келиб, вазиятни оғирлаштиради. Бу ҳолга аралаш қирғин ўчоқлари дейилади. Аралаш қирғин ўчоқлари одамларнинг турли хил шикастланишлари, техника ва бинолар, иншоотларнинг ҳар хил даражада вайрон бўлиши факторларининг бир–бирига қўшилиб кетиши билан қаралади. ОКП шароитида қутқарув ишлари олиб бориш анча мураккаб. Ҳар бир қирғин ўчоқлари ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, унда аҳолининг ўзини тутиш хатти–ҳаракат қоидаларини бажаришда ҳамда бу хусусиятлар ҳисобга олиниши керак. Бу хусусиятлар қуйидагилардан иборат:
-энг кўп қирғин хавфини белгиловчи ОКТнинг энг хавфли шикастловчи факторларини аниқлаш керак.
-пайдо бўлган хавф тўгрисида аҳолини дарҳол хабардор қилиш лозим.
-вужудга келган вазиятда энг хавфли шикаст етказиш таъсирининг олдини олишга қаратилган шикастланишга чоралар кўриш керак, шу вазиятдан келиб чиқадиган бошқа факторларнинг таъсирига ҳам бошқа чоралар кўриш.
-тегишли ҳараракатларни бажараётган вақтда эҳтиёт чораларига риоя қилиш талаб қилинади.
Радиация даражаси хавфли бўлган зонадаги ОКП шароитида ташқарига юриш вақти чекланади, индувидуал ҳимоя воситаларидан, радиацияга қарши препаратлардан, антидотлар ва бактерияларга қарши кураш воситаларидан фойдаланилади. Бутун аҳоли устидан дозиметрик ва химиявий назорат олиб борилади.
Химиявий заҳарланиш хавфли бўлган зонадаги ОКП шароитида аҳолининг ҳатти–ҳаракати бошқачароқ бўлади. Бунда бундай зонани ташлаб, бошқа районларга кўчириб ўтказиш мумкин. Бактериал воситаларнинг таъсири кўпроқ бўлган ОКП шароитида у ердан қандай юқумли касалликлар турли тарқалиши мумкинлиги билан белгиланади. Бунда сув ва сутни истеъмол қилишга анча қаттиқ талаб қўйилади. Уларни қайнатиб ичиш, нонни оловда куйдириб олиш ёки печкада қизартириб олиш зарур.
Шикастланиш ўчоғидан чиқиб кетишдан олдин маълумот олиш керак, яъни чиқиб кетилаётганда ҳаракат маршрутидаги радиациянинг максимал даражасини маршрутнинг умумий узунлигини билиш орқали одамлар олиши эҳтимоли тутилган нурланиш дозасини аниқлаш мумкин.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling