Тошкент давлат техника университети
ФАВҚУЛОТДА ВАЗИЯТЛАР ОҚИБАТЛАРИНИ БАРТАРАФ ЭТИШДА ҚУТҚАРУВ ВА БОШҚА
Download 1.12 Mb.
|
укув кулланма маъруза буйича
- Bu sahifa navigatsiya:
- ФУҚАРОЛАРНИНГ ГАЗЛАРДАН ЗАҲАРЛАНИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ
- Аҳолини ўз вақтида кечиктирмай хабардор қилиш.
ФАВҚУЛОТДА ВАЗИЯТЛАР ОҚИБАТЛАРИНИ БАРТАРАФ ЭТИШДА ҚУТҚАРУВ ВА БОШҚАШОШИЛИНЧ ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БИНОЛАРДА ТАБИИЙ ГАЗЛАРНИНГ СИЗИБ ЧИҚИШИНИ ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ ГАЗЛАРДАН ЗАҲАРЛАНИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШАҳолини оммавий қирғин қуроллари ва душманнинг бошқа ҳозирги замон ҳужум воситаларидан ҳимоя қилинишига фуқаро муҳофазаси белгилаган барча ҳимоя чора-тадбирларининг максимал даражада амалга оширилиши, барча ҳимоя усули ва воситаларидан фойдаланиш орқали эришилади. Уруш ва тинчлик давридаги кутилмаган вазиятлар қуйидаги принциплар асосида ташкил этилади: -халқ хўжалиги объектлари ва умумий давлат идораларининг айрим системалари, вазирликдаги раҳбарлар ва органлар томонидан фуқаро муҳофазаси бўйича чора-тадбирларни доимий равишда ўтказилишига раҳбарлик қилишлари; -халқ хўжалиги объектлари аҳоли пункттлари, бутун шаҳарларда фуқаро муҳофазаси бўйича чора-тадбирлар режаси тузилиши; -халқ хўжалиги объектлари ва шаҳарлар, районлардафуқаро муҳофазаси режалари иқтисодиёт ва сиёсатни назарга олган ҳолда режалаштирилади. -Ўзбекистон умумҳарбий қуролли кучлар билан биргаликда фуқаро муҳофазаси режалари, чора-тадбирлари тузилади. -фуқаро муҳофазаси режалари, чора-тадбирларлари, республика, вилоят, шаҳар, халқ хўжалиги объектларининг социал ва экономик режалари билан умумлаштирилган ҳолда тузилади. Аҳолини муҳофаза қилишнинг усуллари; -аҳолини ҳимоя усулларига мажбурий ўкитиш -радиацион ва кимёвий заҳарланишга қарши чора-тадбирлар кўриш; -аҳолининг ҳимоя иншоотларига яшириниши. -ҳимоя воситаларини қўллаш. -аҳолини шаҳардан ташқари жойларга эвакуация қилиш. Аҳолини ўз вақтида кечиктирмай хабардор қилиш.Аҳолини ўз вақтида кечиктирмай хабардор қилиш фуқаро муҳофазаси органлари зиммасига киради. Радио, телевизор, сигналлар орқали аҳоли хабардор қилинади. Кимёвий ва радиацияга қарши чора тадбирлар (ПР ва ПХЗ) кўриш бу фуқаро муҳофазасининг комплекс чора-тадбирлари бўлиб, радиоактив моддалар, кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар, нурланиш дозасини камайтиришга қаратилган. Кимёвий ва радиация зарарланишга қарши қуйидаги чора- тадбирлар тузилади: -радиациядан муҳофазаланиш режими таъсирида тузиш ва ҳаракатга келтириш; -кимёвий ва дозиметрик текширувларни уюштириш ва ўтказиш; -аҳолини радиоактив моддалар ва кимёвий моддалардан зарарлашидан муҳофазалаш; -аҳолини радиоактив моддалар ва кимёвий моддалардан ҳимояловчи воситалар билан таъминлаш; -радиоактив моддалар ва кимёвий моддалар билан заҳарланишининг олдини олиш ва зарарсизлантириш (тўла санитария ишлови). 2.Тинчлик ва ҳарбий ҳолат даврларида аҳолини ёширишни ташкил қилиш. Ҳимоя иншоотлари–бу аҳолини ядро химиявий ва бактериологик қуроллардан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган махсус инженерлик иншоотларидир. Ҳимоя иншоотлари 3 хил бўлади: 1.Яшириниш жойлари (убежише): 2.Радиацияга қарши пана жойлар. 3.Энг оддий пана жойлар. Яшириниш жойлари–бу аҳолини ядро қуролининг шикастловчи факторларидан–зарб тўлқинидан, ёруғлик нурланишидан, сингувчи радиациядан ва зарарли моддалардан ҳимоя қилади. Яшириниш иншоотлари 3 синфга бўлинади: аҳолини жойлашувига асосланиб майда (150-300 киши); ўрта (500- 600 киши); катта (600 дан ортиқ киши); Яшириниш жойлари қуйидаги талабларга мос бўлиши керак: -пана жойларда одамлар 2 суткагача бўлишга мўлжалланиши керак; -қурилмалар маҳаллий участкаларда ёниб кетмайдиган бўлиши керак; -пана жойлар канализациялардан узоқроқда қурилиши керак; -қириб ва чиқадиган эшикларидан ташқари, авария бўлса, эшик орқасида уюм ҳосил бўлса, запас чиқадиган эшик бўлиши керак; Яшириниш жойлари асосий хонадан ва ёрдамчи хоналардан–кириш йўлларидан, фильтрлаш–вентиляция хоналаридан, санитария–узелидан, иситиш қурилмаси учун мўлжалланган хона, ҳимояланган дизель қурилмаси ва артезиан қудуги учун мўлжалланган хоналардан иборат. Катта ҳажмдаги яшириниш жойларида озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш учун омборхонага мўлжалланган ва медицина хизмати учун мўлжалланган хоналар ҳам ажратилади. Яшириниш жойларида ҳар бир киши учун 0,5 м пол майдони ва 1,5 м ички ҳажм ажратилади, ҳар бир хонага 50-75 киши сигиши керак. Хоналарда икки ёки уч қаватли ёғоч кроватлар жиҳозланади. Ўтириш учун скамейкалар. 0,45 х 0,45 м, ётишга мўлжалланган жойлар 0,55 х 1,8 м катталикда кўрилади. Хоналардаги тешиклар герметик қилиб ёпилади. Яшириниш жойлари иккитадан кириш йўлига эга бўлиши керак. Хоналарнинг йўлаклари икки шлюзли камера шаклида жиҳозланади. Йўлакнинг ташқи томонига ҳимоя қурилмалари бўлган эшик ўрнатилади. Тамбурларнинг узунлиги бир метр бўлиб, жой уч метрдан кам бўлмаслиги керак. Бу иншоотлар ерга кўмилган ҳолда кўрилади. Фильтрлаш–вентиляция аппаратлари билан камералар жиҳозланади; ФВА-100-50, ФВА-50-25. Фильтрлаш-вентиляция аппаратлари–2 тартибда; вентиляция ва фильтрлаш тартибида ишлайди. Биринчи тартибда ҳаво радиацион чанглардан тозаланади, иккинчи тартибда эса ҳаво таркибида СО2 миқдори кўпаяди, ҳаво ҳарорати ва намлиги ошади. Яшириниш жойларида ҳаво таркибидаги СО2 миқдори 1% ни ташкил этади. Тиббий пункттларда ёпинғич ҳар бир киши учун бериладиган, ҳаво миқдори 10 метр кубни ташкил этади. Яшириниш жойлардаги ҳаво намлиги 70% бўлганда 230 С ни, тиббиёт пунктларида ҳаво намлиги 60 % бўлганда ҳаво шароити 200Сни ташкил қилиши керак. Яшириниш жойидаги ҳаво ўтказиш тармоқлари айирма белгиларини ифодаловчи рангларга бўялади: -Соф вентиляция режими–оққа; -фильтрловчи вентиляция режими қизил рангга бўялади; Яшириниш жойида турли инженерлик системалари: -электр симлари ўтган қувурлар қора рангга ; -сув билан таъминлаш қувурлари яшил рангга; -иситиш қувурлари жигар рангга бўялади; Унда радио карнай ва телефон ўрнатилади. Бундан ташқари хоналарда разведка олиб бориш учун зарур бўлган воситалар комплекти (дозиметрик асбоблар, химиявий разведка асбоблари, ҳимоя кийимлари, ўт ўчириш воситалари, авариялар учун мўлжалланган асбоблар захираси, озиқ-овқат, сув заҳиралари) жойлаштирилади. Яшириниш жойларида ундан фойдаланиш қоидаларини белгиловчи ҳужжатлар, паспорти, плани, сақлаш қоидалари, ташқи ва ички электр, электр тармоқлари схемаси, яшаш жойининг ҳолатини текшириш журнали ва ҳоказо бўлиши керак Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling