Тошкент давлат техника университети


Аҳолини бўлиб жойлаштириш ва эвакуация қилиш


Download 1.12 Mb.
bet85/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

Аҳолини бўлиб жойлаштириш ва эвакуация қилиш Эвакуация–бу қолган аҳолини шаҳардан ташқаридаги зонага транспортда ва пиёда олиб чиқиб кетишдир. Эвакуация қилинганлар алоҳида фармойиш чиқарилгунча шаҳар ташқарисидаги зонада яшайверадилар. Болалар ота- онаси билан бирга эвакуация қилинади. Буни шаҳар ва райондаги фуқаро мудофааси бошлиқлари ва уларнинг органлари ташкил этадилар.
Аҳолини бўлиб жойлаштириш бу уруш даврида шаҳарларда ўз ишини давом эттириш учун қолган корхоналарнинг ишчи- хизматчиларини шаҳардан транспортда ва пиёда олиб чиқиш ҳамда шаҳар ташқарисидаги зонада жойлаштириш демакдир. Бўлиб жойлаштирилган кишилар объектнинг (корхона) ишлаб чиқиш циклига мувофиқ вақт-вақти билан шаҳарга келиб кетиб турадилар.
Аҳолини бўлиб жойлаштириш ва эвакуация қилиш эълон қилингач, бу тадбирларни амалга ошириш учун ҳарбий юкларни ҳамда энг зарур ишлаб чиқариш ва хўжалик юкларини ташиш билан банд бўлмаган барча турдаги жамоат транспорти темир йўл, автомобил, сув транспортидан ҳам фойдаланилади. Аҳолининг бир қисми пиёда ҳам олиб чиқилиши мумкин.
Шаҳар ва районларнинг фуқаро мудофааси бошлиқлари ва бошқарув органлари фармойиш қилганларидан сўнг, фуқаро мудофааси хизмати ходимлари билан бирга режага мувофиқ корхоналар, ўкув юртлари, уй бошқармалари ва улар орқали эса ишчиларни, хизматчиларни, уларнинг оила аъзоларини бутун аҳолини эвакуация қилиш учун йиғилиш пункттларига етиб келиш вақтидан хабардор қилиш ишларини ўтказадилар.
Аҳолини хабардор қилиш учун хабар бериш воситаларидан–радио, телевидение, матбуотлардан фойдаланиланади. Аҳолини бўлиб жойлаштириш ва эвакуация қилиш учун эвакуация комиссиялари кучи билан ўтқазиш учун СЭП (йиғма эвакуация пункт) лари ташкил этилади. СЭП сифатида мактаблар, клублар, жамоат биноларидан, транспорт тўхтайдиган жойлардан фойдаланиланади.
СЭПга тўпланганлар рўйхатга олинади. Сўнгра бўлиб жойлаштириладиган аҳоли тақсимлаб чиқилади: транспортларга, автокалонналарга, пиёда олиб чиқиладиганлар эса колонналар бўйича ажратилади. 20-30 кишилик гуруҳлар бўйича тақсимланадилар. Колонна бошига тажрибали раҳбарлар тайинланадилар. Пиёда кетаётганлар дам
олишлари учун 1-1,5 соат йўл юрилгандан сўнг 10-15 минут танаффус қилинади, зонадан чиқиб кетгандан сўнг 1-2 соат катта танаффус берилади. Пиёда бораётганлардан касалларга ёрдам бериш учун тиббий пункттлар ташкил этилади.
Аҳоли шаҳардан ташқарии зона станциясига етиб келгач (ПЭП) эвакуация қабул пункттларига жўнатилади. ПЭП ходимлари уларни кутиб олади, рўйхат тузиб, уларни жойлаштиради, гамхўрлик қиладилар, иш билан таъминлайдилар.
Эвакуация қилишдан хабар топган аҳоли ўзи билан бирга олишлари

шарт:

-ҳужжатлар, пулларини оладилар; -пардаларни оладилар;


-индивидуал ҳимоя воситаларини;
-квартирадаги ток, газларни ўчирадилар;
-эшикларни беркитадилар;
-энг зарур буюмлар олинади;
-резинкали пойабзал қўлай;
-иссиқ нарсаларни олиш;

  1. суткага етадиган озиқ-овқат, тез бузилмайдиган бўлиши керак;

-оладиган нарсалар вазни ҳар бир катта одамга 50 кг бўлиши керак

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling