Тошкент давлат техника университети


БИРИНЧИ ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШНИНГ УМУМИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ. ЮҚОРИ НАФАС ЙЎЛЛАРИНИ


Download 1.12 Mb.
bet87/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

БИРИНЧИ ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШНИНГ УМУМИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ. ЮҚОРИ НАФАС ЙЎЛЛАРИНИ


ТИКЛАШ. ҚАЙТА ЖОНЛАНТИРИШ

Касаллик ҳақида умумий маълумот.


Касалликни даволашдан олдин уларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Биология фани таълимотига кўра, организм ташқи муҳит билан чамбарчас боғланган. Демак, касаллик организм билан ташқи муҳит ўртасидаги боғлиқликнинг бирор даражада бузилиши натижасида организм фаолиятининг ўзгаришидир.
Касалликнинг келиб чиқишида организмнинг реактивлиги ҳам бениҳоя катта аҳамиятга эга. Реактивлик организмнинг ташқи муҳит таъсирига ўз ҳаёт фаолиятини ўзгартириб жавоб бериш қобилияти демакдир. Организмнинг реактивлигида нерв тизими, бош мия пўстлоғи алоҳида ўрин тутади. Касалликларнинг рўёбга чиқишида организмнинг хусусий реактивлиги катта аҳамиятга эга.
Касаллик бу турмушнинг бир шакли бўлиб, ўзининг кечиш жараёни ва кечишига эга.
Баъзи ҳолларда бир касалликнинг ўзи турли организмда турлича белгилар билан ўтади. М, зотилжам бир беморда йўталиш, балғам кўчириши, нафас олишнинг қийинлашуви билан кечса, бошқасида бу белгилар бўлмаслиги, бемор фақат бош оғриғи ва иштаҳаси йўқлигидан шикоят қилиши мумкин.
Бу ҳодиса организмнинг касалликка қарши курашиш қобилиятига ва касалликдан ҳимояланиш кучига боғлиқ. Касалликнинг авж олиши эса уни келтириб чиқарган сабабга боғлиқ. Касаллик сабабини аниқлаш унинг олдини олиш, тўғри диагноз қўйиш ва даволашда катта аҳамиятга эга. Бу ҳақда И.П.Павлов шундай деган эди: “ Касалликнинг келиб чиқиш сабабини аниқлаш, унинг олдини олиш ва тарқалиб кетишига йўл қўймаслик демакдир”.
Касалликнинг келиб чиқиш сабаби икки хил:

    1. Экзоген сабаблар- ташқи муҳит таъсирида келиб чиқадиган касаллик сабаблари.

    2. Эндоген сабаблар- ички муҳитнинг ўзгариши натижасида келиб чиқадиган сабаблар.



Экзоген сабаблар бир неча хил: механик(яраланиш, шикастланиш), физик (юқори ва паст ҳарорат, организмга электр токининг таъсири), кимёвий( жанговор заҳарли моддалар, саноат заҳарлари, сифатсиз озиқ-овқатлар), биологик( турли хил касаллик тарқатувчи микроорганизмлар, вакцина ва зардоблар) сабаблар бўлиши мумкин.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling