Тошкент давлат техника университети


Download 1.12 Mb.
bet95/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

Ташқи қон кетиш Турли ҳолатларда ШТЁХ ходими беморнинг организм суюқликлари билан контактда бўлиши мумкин. Бунда у албатта Организм Тўқималарини Изоляция қилиш принципларига амал қилиши керак. Ташқи қон кетган ҳолатларда ҳимояловчи кўзойнаклар, қўлқоплар, халат ва ниқоблардан фойдаланиш керак. чақирувга бориб келгандан сўнг албатта қўлларни яхшилаб ювиш керак.
Ташқи қон кетиш жуда кучли бўлиши мумкин. Ўткир қон кетиш катталарда 1 литргача, болаларда 500 мл ва кичик ёшдаги болаларда 200 мл ҳажмда қон кетиш оғир ҳисобланади. (Масалан 1 ёшгача бўлган болаларда умумий қон ҳажми 800 мл ни ташкил қилади. Шунинг учун 150 мл қон йўқотиш оғир қон кетиш ҳисобланади.) Қон кетишнинг оғир ҳолатини баҳолашда асосан беморда кузатиладиган симптомлар ва белгиларга ҳамда
йўқотилган қоннинг умумий миқдорига асосланади. Агарда шок симптомлари ва белгилари кузатилса, у ҳолда қон кетиш хавфли деб ҳисобланади.
Қон кетишга организмнинг жавоб реакцияси бўлиб, қон томир спазми ва унда тромб ҳосил бўлиши ҳисобланади. Оғир шикастланиш, эффекив тромб ҳосил бўлиши тўсқинлик қилади. Тўхтатиб бўлмайдиган ёки оғир даражадаги қон кетиш шок ёки ўлим ҳолатларига олиб келиши мумкин.
3 хил турдаги қон кетишлар тафовут этилади.
Артериал қон кетиш энг асосийлардан бири ҳисобланади. Артериал қон кетган ҳолларда жароҳатдан пульсацияланувчи оқим сифатида кислородга бой алвон рангли қон оқади. Артериал қон кетишни тўхтатиш жуда оғирдир. Чунки бу қон томирда қоннинг босими жуда юқори кўрсаткичларга эга. Артериал босим тушиши билан қон оқимининг кучи ҳам секинлик билан пасаяди.
Веноз қон кетиш – бу кислороди кам тўқ қизил рангда доимий оқим сифатида қон кетиш билан характерланади. Венадан қон кетиш профуз равишда бўлади. Ушбу қон томирларда босим паст бўлганлиги туфайли қонни тўхтатиш анча осонроқ бўлади.
Капилляр қон кетиш – бу тўқ қизил рангда қон кетиш билан характерланади. Капилляр қон кетиш кўп ҳолларда мустақил равишда тўхтайди.
Ташқи қон кетиш ҳолатларида ёрдам кўрсатишда ШТЁХ ходими организм тўқималарининг изоляцияси принципига қатъий риоя қилиши шартдир. Бундан ташқари шароитга кўра нафас йўллари ўтказувчанлигини тиклаш ва СЎВ ни ўтказиш керак. Ташқи қон кетишни тўхтатишнинг энг оддий усуллардан бири бевосита босиш усули ҳисобланади. Бу усул қон кетётган жойга жойга стерил боғлам устидан бармоқлар учлари ёрдамида босиб туриш орқали амалга оширилади. Қўл ва оёқ суякларининг синмаганлигига иқрор бўлган ҳолда, қон кетаётган жойни бевосита босиш билан биргаликда оёқ-қўлларни юқорига кўтаришни ҳам қўллаш мумкиндир. Катта жароҳатларда ёрдам кўрсатиш мақсадида кўп миқдорда боғлов материаллар ҳисобига жароҳат юзасини боғлаш ва бармоқлар ёрдамида қон тўхтатиш қийин бўлганлиги учун бутун қўллар орқали босиш туфайли қон тўхтатилади.
Агарда қон кетиш тўхтамаётган бўлса ва боғлам жароҳатга нотўғри қўйилганлигига гумон қилинса, у ҳолда боғлам ечилади, қон кетаётган жой аниқланади ва бевосита босиш орқали қон тўхтатилади.
Диффуз қон кетиш аниқланганда, қўшимча равишда босим ўтказиш керак. оёқ ва қўллардан қон кетишни тўхтатиш мақсадида босим нуқталарини ишлатиш мумкин. Бунинг учун қўл ва оёқларни қон билан таъминловчи асосий артерияларни қўшимча босим орқали амалга оширилади. Оёқларда асосан сон артериясини босим амалга оширилади. Қўлларда босиш нуқтаси бўлиб, қўлтиқ ости артерияси ҳисобланади.
Агарда қон кетишни тўхтатиш учун бевосита босиш ноэффектив бўлса, у ҳолда қон кетишни тўхтатиш учун шина ва босиб турувчи шиналардан
фойдаланилади. Суяклар синганда қон кетишни тўхтатишнинг асосий воситалар шина орқали амалга ошрилади. Суяклар синганда суяк бўлакларини ҳаракатини чегараланиши юмшшоқ тўқималарни зарарланиш ҳажмини камайтиради. Суяклар синиши кузатилмаса ҳам шиналарни қўйиш жароҳатланган қисмда кислородга бўган эҳтиёжини камайтиради ва шу қисмда қон айланишини камайишига олиб келади.
Босувчи шиналар, масалан пневматик шиналар суяклар синганда ёки юмшоқ тўқималар йиртилиши натижасида вужудга келувчи оғир қон кетишларда ёрдам беради. У асосан агар жароҳатланган жой соҳаси катта бўлганда, яъни қўл кафти ёпиб бўлмадиган ҳолларда жуда қўл келади. Пневматик шиналар (пневматик шокка қарши иштонлар) оёқларнинг юмшоқ тўқималарини массив зарарланганда оғир қон кетишларда тўхтатиш учун эффектив ҳисобланади (фақат шинанинг оёқ қисми) ёки чаноқ соҳасида травматик қон кетишларда тўхтатиш учун ишлатиладиган воситалар эффектив ҳисобланади.
Ампутацияда қон кетишнинг бирдан бир эффектив усули бўлиб, яъни юқоридаги усуллар эффектсиз бўлган вақтда Қовузлоқ қўйиш ҳисобланади. Қовузлоқ қўйиш мушак, қон томир ва нервларни қайтмас зарарланишига олиб келади, яъни бу охир оқибатда оёқларни йўқотишга олиб келиши мумкин.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling