Тошкент давлат техника университети


Сунъий нафас олдириш усуллари


Download 1.12 Mb.
bet94/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

Сунъий нафас олдириш усуллари


Нафас тўхташи белгилари: оғиз ва бурунда ҳаво оқимининг йўқлиги, кўкрак қафасининг кўтарилиб тушмаётганлиги кабиларда ифодаланади.
Сунъий нафас олдириш учун бемор чалқанча ётқизилади. Оғзини очиб тозаланади, тиш протезларни олинади. Бошни орқага энгаштириб, тил ҳалқумни ёпмаслигига эътибор берилади. Сунъий нафас олдириш мақсадида ҳозир Сильвестр, Шефер, Лобардо, Рубен усулларидан кенг фойдаланилади. Сунъий нафас олдиришнинг энг кўп тарқалган усулларидан бири Сильвестр усулидир. Бу қуйидагича бажарилади: Бемор чалқанча ётқизиб қўйилади. Сунъий нафас олдирадиган одам беморнинг бош томонига ўтиб, унинг икки билагидан тутади. Қўлларини юқорига кўтариб, бош томонига келтиради. Бунда кўкрак қафаси кенгаяди ва бемор нафас олади. Беморнинг қўлларини тезлик билан пастга тушириб, кўкрак қафасининг пастки қисмига босилади ва нафас чиқарилади. Бундай ҳаракат ритмик равишда минутига 16-18 марта такрорланади ва нафас олиш яхшилангунча давом эттирилади.
Асфиксия вақтида Шефер усулидан ҳам фойдаланиш мумкин. Бунда бемор қорни билан ётқизилади. Ёрдам берувчи бемор думбасига ўтириб олади ва қўллари билан бемор кўкрак қафасининг пастки қисмини босади - натижада бемор нафас чиқаради. Кўкрак қафасини босиш тўхтатилгач, у асл ҳолатига қайтади, нафас олинади. Қовурғалар четини қўл билан юқорига кўтариш ва уни кенгайтириш нафас олиш жараёнини яхшилашга ёрдам беради. Бундай ҳаракат минутига 16-18 марта такрорланади.

ҚОН КЕТИШ ВА УНИНГ ТУРЛАРИ. ҚОН КЕТИШЛАРДА ТЕЗ ЁРДАМНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


Қон айланиш тизими қонни организмнинг барча қисм ва структуралардан ўтишини таъминлаб берадиган маълум бир структуралар бирлашмасидан тузилгандир. Перфузия – бу барча орган ва структураларга кислородни етказиб бериш ҳамда у ердан СО2 ва бошқа қолдиқ маҳсулотларни йўқотиш демакдир. Гипоперфузия деб аъзоларда ноадекват қон айланишга айтилади.
Юрак – бу қон айланиши тизмининг энг асосий оргнидир. Юрак бу мушак орган бўлиб, 4 та камерадан иборатдир. У ўз навбатида етарлича куч таъсирида қонни организмнинг барча қисмларида бир меъёрда айланиб туришини таъминлайди. Юракнинг юқори камералари бўлмачалар ва пастки камералари эса қоринчалар деб аталади. Кислородга кам тўйинган қон организмнинг барча қисмларидан юракнинг ўнг бўлмачасига йиғилади ва қон ўнг қоринчага тушади. Шундан сўнг ўнг қоринчадан қон ўпка артерияси орқали ўпкаларга боради. Артериялар бу қалин мушак қаватига эга қон томирлар бўлиб, улар юракдан қонни олиб кетади. Ўпкаларда капиллярлар ҳаво халталар билан ўралган бўлиб, улар альвеолалар дейилади. Бу ерда қон ўзидан СО2 газини чиқариб ташлайди ва О2 га тўйинади. Капиллярлар – бу жуда майда қон томирлар бўлиб, (эритроцитлар диаметрига тахминан тенгдир) улар деворлари кислород ва
СО2 газларининг молекулаларини ўтказишга мослашгандир. Кислородга тўйинган қон ўпка веналари орқали юракнинг чап бўлмачасига келиб қуйилади. Веналар – бу ингичка деворли қон томирлар бўлиб, улар орқали қон юракка келади. Шундан сўнг қон чап қоринчага тушади, кейин аорта (организмдаги энг катта артерия) орқали қон организмнинг барча тўқималарига кислород ва озуқа моддаларини етказиб бериш учун кетади. Қон турли хил артериаллар орқали оқиб, тўқималар даражасида капиллярларга ўтади, у ерда кислород ва озуқа моддалар ажралиб, СО2 ва метаболизмнинг қолдиқ маҳсулотларини ўзига олади. Шундан сўнг қон юракка юқори ва пастки ковак веналар орқали ўнг бўлмачага келиб қуйилади.
Қон плазма, эритроцитлар, лейкоцитлар ва тромбоцитлардан ташкил топгандир. Плазма қоннинг суюқ қисми ҳисобланади. У қон ҳужайраларини ва озуқа моддаларини ташиш учун ишлатилади. Эритроцитлар – ҳужайраларга кислород ташиб беришга жавоб беради. Лейкоцитлар – организмни инфекцион агентлардан ҳимоялаш вазифасини бажаради. Тромбоцитлар эса шикастланган қон томир деворларида тромб ҳосил қилиб жавоб беради. 75 кг вазндаги одамнинг қон ҳажми 6 литрни ташкил қилади. Артериал босим – артерия деворларига қон урилиши натижасида вужудга келади. Унинг кўрсаткичи 2 та сондан ташкил топган бўлиб, каср чизиғи ёрдамида ажратилади. АБ биринчи кўрсаткичи – бу систолик артериал босимдир. У ўз навбатида систола даврида артериал деворга таъсир кўрсатадиган босим илан характерланади. АБ иккинчи кўрсаткичи – диастолик АБ бўлиб, диастола даврида артерия қон томири деворига таъсир кўрсатувчи босим билан характерланади. Организм доимо АБ меъёрида ушлаб туришга ҳаракат қилади. Бундай регуляция асосан юракнинг қисқариш частотасининг доимий ўзгаришлари, систола даврида юракни ҳайдаб чиқарган қон миқдори (зарб ҳажми) ва томирлар ҳажмини ўзгариши билан амалга оширилади. Артериал босим тушганда организм юракнинг қисқаришлар сонини оширади, зарб ҳажмини оширади ва ҳаёт учун жуда муҳим бўлмаган аъзоларда томирлар ҳажмини камайтиради. АБ ошганда пульс частотаси камаяди, зарб ҳажми ғам камаяди ва қон томирлар ҳажми эса ортади.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling