Тошкент давлат техника университети
Беморни рентгенда текшириш
Download 1.12 Mb.
|
укув кулланма маъруза буйича
- Bu sahifa navigatsiya:
- Рентгенография
Беморни рентгенда текшириш.Беморни рентгенда текшириш ташхис қўйишда аҳамиятга эга. Ички аъзолар, юракнинг катта-кичиклиги, шакли ва чегарасининг ўзгариши, тўқималарда бўлган патологик ўзгаришлар, шунингдек, суяк синганлиги рентгенда аниқланади. Рентгенодиагностика икки хил усулда- рентгеноскопия ва рентгенография усулида амалга оширилади. Рентгеноскопия- аъзоларнинг рентгенда кўринишини тушунамиз. Рентгенографияда эса аъзолар суратини рентген нури ёрдамида фотоплёнкага кўчиришдир. Суякнинг синган ёки синмаганлигини, буйракда ҳосил бўлган органик тошларни фақат рентгенография ёрдамида аниқ ва равшан кўриш мумкин. Даволаш. Бемор аҳволини яхшилашга, соғлиғини тиклашга қаратилган тадбирлар йиғиндисидир. Даволашнинг асосий мақсади фақат беморни даволашдан иборат бўлиб қолмай, балки унинг куч-қуввати ва меҳнат қобилиятини тамомила тиклашига қаратилиши лозим. Шу боисдан касалликни эмас, касални даволаш керак. Даволашда бемор ички аъзосида содир бўладиган турли-туман ўзгаришларни кўриш муҳим аҳамиятга эга. Соф ҳаво, утарли миқдордаги ёруғлик, баданнинг тоза бўлиши, руҳий ва жисмоний тинчлик, озиқ-овқат, дори-дармон, турли хил муолажалар ( банка қўйиш, клизма қилиш, горчичник қўйиш ), физиотерапевтик усуллар, жисмоний тарбия ва бошқа тадбирлар бемор аҳволини яхшилашга ёрдам беради. Касалликни даволаш тадбирлари бир неча хил бўлиб, этиологик, симптоматик ва умумийлашган даволаш чораларидан иборат. Касалликнинг сабабига қарши қаратилган даво чоралари- этиологик даволаш усули дейилади. Симптоматик даволаш- касалликнинг беморни ортиқча ташвишлантирувчи баъзи белгиларига қарши даво чораларини қўллашдан иборат. М, юрак парогида- нафас қисилиши, кучли йўтал, юрак соҳасида оғриқ, баданда шиш, уйқусизлик ва бошқа белгилар пайдо бўлади. Бундай йўтални вайтариш учун- кодеин берилади. Уйқусизликда уйқу келтирувчи дорилар берилади. Оғриқни қолдириш учун оғриқ қолдирувчи дорилар буюрилади. Бу тадбирлар гарчи юрак парогини даволашга қаратилмаган бўлса ҳам, беморни безовта қилувчи оғриқ ва баъзи бошқа белгиларини йўқотади. Беморни даволашда бир қанча даво тадбирлари бирга қўлланилиши- комплекс даволаш деб юритилади. Парҳез чоралари, курорт санаторийлар, физиотерапевтик даво тадбирлари, дори-дармонлар шулар жумласидандир. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling