Тошкент давлат техника университети


Download 1.12 Mb.
bet88/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

Эндоген сабабларга организмнинг ўзида юз берадиган ўзгаришлар билан бирга, ота-оналардан орттирилган ёки ҳаётда пайдо бўлган хусусиятлар ҳам киради. Касалликка тўғри ташхис қўйишда унинг белгиларини билиш керак. Чунки ҳар хил касалликнинг ўзига хос белгиси бор. Булар объективва субъективбелгилардир.
Субъектив белгилар тўплаш жараёнида беморнинг шикоятларига қараб аниқланади. М, бош оғриғи, беҳоллик, кўз тиниши ва бошқалар. Субъектив белгилар таъсирида объектив белгиларни кўрамиз. Бунда касаллик белгилари кўзга яққол ташланади. М, баданда тошмалар тошиши, кўз қизариши, электрокардиограмма, ички аъзоларни рентген аппарати ёрдамида текшириш. Ҳар қандай касаллик асосан икки хил бўлади:
Ўткир тури- баъзи касалликлар тўсатдан бошланиб, узоққа чўзилмайди.
Суринкали тури- баъзи касалликлар эса узоқ давом этиб, вақт-вақти билан қайталаниб туради.
Ташхис. Беморга тўғри ташхис қўйиш учун, касалликни даволашда муҳим аҳамиятга эга. Ташхис қўйишда беморнинг шикоятлари, касаллик тарихи, касал бўлгунича қандай касалликлар билан оғриганлиги, турмуш шароити ва объектив текшириш натижасида тўпланган маълумотларга асосланади.
Ташхис қўйиш шундан иборатки, аксари касалликларда бир хил объектив ва субъектив шаклдаги белгилар учрайди. М, ошқозон ёки ичакдан қон кетиши, ошқозон ва ичак яраси, ошқозон ва ичак ўсмалари ва бошқа касалликларда. Касалликка ташхис қўйишда юқоридагилардан ташқари, асосий касалликни қўшимча касалликдан ажрата билиш лозим. Бунга солиштирма ташхис дейилади.

Касалликни клиник текшириш усуллари


Касалликни аниқлаш мақсадида бемордан сўраш ( anamnez yigish) ва лаборатория усулларидан фойдаланиш тўғри ташхис қўйишда муҳим аҳамиятга эга.
Беморлардан касаллик ҳақидаги маълумотлар қуйидаги тартибда сўрилади:
      1. Бемор ҳақида маълумот.


      2. Беморнинг шикояти.

      3. Download 1.12 Mb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling