Тошкент давлат техника университети


Download 1.12 Mb.
bet97/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

Ички қон кетиш


Ички қон кетиш – кучли қон кетиш кўринишида бўлиб, кейинчалик шок ёки ўлимга олиб келади. Ички органларнинг жароҳатланиши одатда яширин кучли қон кетишга олиб келади. Сон ёки чаноқ соҳасида суякларнинг синиши ҳам кучли ички қон кетишига сабаб бўлади. Масалан, сон суягининг ёпиқ синишида қон кетиш 1 литргача, чаноқ суякларининг синишида эса ҳар бир синган жойга 500 мл қон тўғри келади. Ички қон кетишга шубҳа бўлганда жароҳатланиш механизмигша ва клиник белгилар ва симптомларга асосланиш керак.
Жароҳатланиш механизми билан боғлиқлик
Ички қон кетишга олиб келувчи 2 та асосий механизмлар тафовут этилади. Кўпгина ҳолларда учровчи механизм бу тўмтоқ травмадир. Бу асосан йиқилганда, автомобиль аварияларида, йўловчилар йўл-транспорт ҳолкатига учраганда ёки портлаш натижасида вужудга келган тўлқин
таъсирида юзага келади. Бундай ҳолларда асосий эътиборни лат ейишга, тирналишларга, деформацияларга таъсир қилган предметларнинг изига, шишларга қаратмоқ керак. бошқа механизм эса – тешиб ўтувчи жароҳатлар ҳисобланиб буларга пичоқ ёки ўткир қирали предметлар ёрдамида пайдо бўлган жароҳатлар ҳамда тери бутунлигини бузиб турувчи предметлардан олинган жароҳатлар киради.

Ички қон кетишининг белгилари


Ички қон кетишнинг белги ва симптомларига қуйидагилар киради: Жароҳатланган жойда оғриқ, шиш ва рангининг ўзгариши, Оғиз, тўғри ичак,қин ва бошқа табиий тешиклардан қон кетиш
Алвон ёки кофе қуюқаси кўринишида қусиш
Аҳлат – қорамтир, дегтерсимон ёки алвон қон рангли бўлиши Оғриқли, қаттиқ ёки шишган қорин
Шокнинг белги ва симптомлари

Шошилинч тиббий ёрдам


Ички қон кетаётган беморларга кўрсатиладиган ёрдам қуйидагиларни ўз ичига олади:
Организм тўқималарининг изоляцияси принципига амал қилиш Нафас йўллари ўтказувчанлигини тиклаш/СЎВ
Беморнинг бирламчи аҳволини баҳолаётган вақтда, агар кислород олдиндан берилмаган бўлса, кислород бериш
Қўл-оёқлар ичига қон кетаётган бўлса, бевосита босишни амалга ошириш ва шина қўйиш керак.
Шокнинг белги ва симптомларининг ривожланишини кузатилса, беморни шошилинч равишда транпортировка қилиш шарт.
Шок (Гипоперфузия Синдроми)
Шок – кислородга ва озуқа моддаларига бой қон орқали ҳужайраларнинг ноадекват перфузияси билан тўқималардан метаболизм моддаларининг ноадекват чиқиши натижасида ривожланади. Кўп ҳолларда ўпка ва юрак етишмовчилиги натижасида, умумий периферик қон томир қаршилигини пасайиши, кучли дегидратация ва шошилинч диабетик ҳолатларда ҳам шок ривожланиши мумкин.
Кучли қон кетиш ҳолларида организм юракнинг зарб ҳажмини компенсация қилиш мақсадида юракнинг қисқаришлар сони ошиши ва юракнинг ҳайдаш ҳажмини ошиши кузатилади. Организм ушбу ҳолатни компенсация қилиши учун ҳаётий зарур бўлмаган соҳалар, яъни тери ва ичакдаги қон томирлар ҳамда периферик қон томирларнинг спазми ҳисобига айланаётган қон оқимини камайтиради. Циркуляцияланувчи қон ҳажмининг камайиши натижасида периферик перфухиянинг кескин камайиши кузатилади. Бу организмнинг табиий жавоб реакцияси ҳисобланиб, бу ҳолат кетахоламинлар гуруҳига кирувчи адреналин, норадреналин ва дофаминларни қонга чиқариш орқали амалга оширилади. Юқорида қайд этилган ҳолатлар организмнинг ҳаётий зарур органларида, яъни бош мия, юрак, ўпка ва буйракларда адекват перфузияни ушлаб туриш мақсадида амалга оширилади. Агар қон кетиш тўхтатилмаса ва
умумий қон кетиш ҳажми инфузион терапия ёрдамида тўлдирилмаса, организм узоқ муддат бу ҳолатни компенсация қила олмайди ва натижада шок ривожланади. Бу эса ҳужайра ва аъзоларда дисфункция ривожланиб ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин. Агар бемор шок ҳолатида бўлса, у ҳолда унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ўз вақтида ёрдам кўрсатлиши шарт.
Юрак - одам ва ҳайвонларнинг қон айланиш тизимидаги ковак мушакли конуссимон орган. Кўкрак қафаси бўшлиғида тўш суягининг орқасида асимметрик жойлашган. Юракнинг катта қисми қўкрак қафасининг чап томонида, кичик қисми ўнг томонида жойлашган. Юракнинг катталиги ҳар бир кишининг муштидек келади, деб ҳисобланади. Катта кишиларда юракнинг оғирлиги 300 гр. атрофида бўлиб, одамнинг тинч ҳолатида бир дақиқада 5,5 л. қонни ҳайдайди. Зўр бериб жисмоний ҳаракат қилинганда бу кўрсаткич бир дақнқада 30 л.га етиши мумкин. Юракда учта - олд-тўш ва қовурғаларга қараган, пастки-диафрагмал ва ўпкага қараган, қизилўнгачга ватушувчи аортага қара-ган орқа ўпка юзлари бор. Юрак деворлари учта қаватдан иборат. Ички қават - эндокард юрак бўшлиғини ичкарисидан қопланган бўлиб, унингўсимталари юрак клапанларини ташкил этади. Эндокард юпқа, ясси, силлнқэндотелиал тўқималардан ташкил топган қатламдан иборат. Ўрта қават - миокард кўндаланг тарғил мушак толаларидан тузилган. Ташқи қа-ват - эпикард юракнинг устки ва аортанинг юракка яқин қисмини, ўпка стволи ҳамда ковак веналарни қоплаб туради. У эпителиал ҳужайралардан ташкил топган. Перикард (юракни ўраб турадиган парда)нйнг ички ва ташқи варақлари ўртасидаги тор бўшлиқда турадиган сероз суюқлик. Юрак ишлаётганда унинг деворлари ишқаланишни камайтиради. Юрак узунасига кетган тўсиқорқали ва ўзаро туташмаган иккита (ўнг ва чап) бўлакка бўлинган. Ҳар икқала бўлакнинг юқори қисмида ўнг ва чап юрак бўлакчалари, пастки қисмида эса ўнг ва чап юрак қоринчалари жойлашган. Ўнг бўлакдан веноз қон, чап бўлакдан эса артериал қон оқади. Одам юраги тўрт камерали бўлиб, иккита бўлмача ва иккита қоринчадан таркиб топган. Қоринчаларнинг ички юзасида сўрғичсимон мушаклар бор. Ўнг бўлмача иккита йирик (юқори ва пастки) ковак веналар, чап бўлмачага тўртта ўпка веналари қуйилади. Ўнг қоринчадан ўпка стволи чиқиб, ундан ўпкага веноз қон келади. Ўпка стволидан кичик қон айланиши доираси бошланади. Чап қоринчадан бутун органлар учун артериал қон ташувчи аорта чиқади. Аортадан катта қон айланиш доираси бошланади.
Юрак ўзининг қисқаришлари туфайли қонни қон томирларига итариб беради ва унинг тўхтовсиз ҳаракатланишини таъминлайди. Юрак тўхташи биланоқ дарҳол ўлим юз беради. Чунки тўқималарга кислород ва озиқ моддалари етказиб берилиши ҳамда парчаланиш маҳсулотларининг органлардан олиб кетилиши тўхтаб қолади. Юрак қонни қон томирларига чиқариб туради, сўнгра қон ана шу томирлар бўйлаб айланиб чиқади ва яна юракка қайтиб келади, бу ерда эса юракнинг қисқаришлари туфайли яна қон томирлари тўри бўйлаб отилиб чиқади. Қоннинг организмда
ҳаракатланиши қон айланиши, деб аталади. Қон томирлари бутун танамиздан ўтади. Уларнингтузилиши бир хил эмас. Артериялар юракдан чиқиб, танага қон олиб кетувчи томирлардир. Бу томирларнинг деворлари қалин ва эластик бўлади. Артерияларнинг бундай тузилиши бажарадиган фаолиятга мувофиқдир: юрак қисқарганда қон катта босим билан артерияларга отилиб чиқади. Артерияларнинг деворлари қалин ва эластик бўлгани учун бундай босимга бардош беради ва бир оз кенгаяди. Юракдан йирик артериялар чиққан. Юракдан узоқлашган сари бу артериялар аста- секин тармоқлана бошлайди. Энг майда артериялар бутун организмдан ўтувчи жуда ингичка капиллярларга ажралади. Капиллярлар ниҳоятда ингичка, одамнинг соч толасидан тахминан ўнлаб марта ингичкадир. Уларнинг деворлари бир қатламгина ясси ҳужайралардан ташкил топган. Қон плазмасида эриган моддалар мазкур деворлар орқали тўқима суюқлигига сизиб ўтади, ундан эса ҳужайраларга киради. Ҳужайраларнинг ҳаёт фаолиятида вужудга келган маҳсуллар бўлса, тўқима суюқлигидан капилляр деворлари орқали қонга ўтади. Капиллярларнинг бутун давоми бўйлаб қон билан тўқималари ўртасидаги ана шундай алмашинув давом этиб туради, капиллярларнинг узунлиги эса ниҳоятда каттадир. Агар бир одамнинг танасидаги барча капиллярларни бир чизиқ бўйлаб учма-уч улаб чиқиш мумкин бўлганида, бучизиқнинг узунлиги тахминан 100 000 км.га етади, яъни бу чизиқ билан ер шарини экватор бўйлаб 2,5 марта ўраб чиқса бўлади. Капиллярлардан қон веналарга йиғилади, веналар бўйлаб қон юракка қараб ҳаракат қилади. Веналарда қон босими катта эмас, шу сабабли уларнинг деворлари артерияларникига қараганда анчагина юпқа бўлади. Қон айланишининг кичик доираси - юракнинг ўнг ярмига таркибида кислород кам бўлган веноз қон келиб қуйилади. Ўнг қоринча қисқариб, қонни ўпка артериясига чиқариб беради. Ўпка артерияси икки тармоққа бўлинади, анашу тармоқлар бўйлаб қон ўпкага қараб йўналади. Ўпкада мазкур тармоклар тобора майда артерияларга бўлина боради ва ниҳоят капиллярларга айланади. Капиллярлар жуда кўп ўпка пуфакчаларини қалин тўр каби қоплаб олади, бу пуфакчаларга эса доимо атмосфера ҳавоси келиб туради.
Қон ўпка капиллярлари орқали оқиб ўтаётганда ҳаво таркибидаги кислород эритроцитларининг гемоглобини билан қўшилиб, беқарор бирикма ҳосил қила-ди. Ўпка капиллярларида веноз қон артериал қонга айланади. Қон кислородга тўйиниши билан бир вақтда, ўзидаги карбонат ангидридни ўпкани тўлдириб турувчи ҳавога беради.
Сўнгра қон веналарда тўпланади. Бу веналар эса бир-бири бйлан қўшилиб, тўртта ўпка венасини ҳосил қилади. Ўпка веналари чап бўлмага бориб қуйилади.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling