Тошкент давлат техника университети
Download 1.12 Mb.
|
укув кулланма маъруза буйича
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шикастланган беморларни текшириш хусусиятлари.
- Жароҳатланганда биринчи ёрдам кўрсатиш .
- Десмургия тушунчаси.
- Бинтли боғламлар.
Шикастланиш синдромиШикастланиш ёки травма деб, организмга ташқи агентларнинг ( механик, термик, кимёвий ва б ) бирдан ўта кучли таъсири натижасида аъзо ва тўқималарнинг анатомик бутунлиги ва физиологик жиҳатдан функцияси бузилишига айтилади. Бу патологик ҳолат касал организмнинг маҳаллий ва умумий жавоб реакцияси билан ҳар хил симптом ва сндромлар тариқасида кечади. Шикастланган беморларни текшириш хусусиятлари.Шифокор келгунча биринчи ёрдам кўрсатиш ва даво муолажаларини самарали ўтказиш учун тиббиёт ҳамшираси шикастланган беморда қўйидаги текшириш усулларини билиб олиш лозим. Бунинг учун ҳамшира бўғимдаги ҳаракатлар ҳажмини махсус асбоб-угломер билан аниқлайди ва унинг патологик ҳолатини даража билан қайд қилади. Угломер браншлари оёқ ёки қўл ўқи бўйлаб қўйилади, угломер ўқи эса шу бўғимнинг айланиш ўқига мувофиқ жойлаштирилади. Ҳисоб оёқ ёки қўлнинг дастлабки вазиятига нисбатан олинади. Заҳарланган жароҳатлар - жароҳатнинг заҳарловчи модда (иприт, люизит ва бошқа тушган) ҳар қандай туридир. Заҳарловчи модда жароҳат тешиги орқали организмга сўрилиб, оғир оқибатларга олиб келади. Даволаш – ювиш, антидотлар қўллар, жароҳат бирламчи хирургик тозалашдан иборат. Инфекция тушиш даражаси бўйича асептик ва септик жароҳатлар фарқ қилинади. Иккиламчи инфекцияланган жароҳатлар одатда операция жароҳатлари бўлиб, нотўғри парвариш қилинганда (тиббиёт ходимларининг айби билан) улар жароҳат пайдо бўлишидан бир неча соат ёки кун ўтгач инфекцияланиши мумкин. Клиникаси. Жароҳатнинг клиник манзараси оғриқ, жароҳат четларининг очиқ туриши, қон оқиши ва гавданинг шу қисмида юз берадиган функционал бузилишлар билан характерланади. Жароҳатнинг микробдан ифлосланиши. Ҳар қандай тасодифий жароҳатланиш жароҳатга микроб тушиб, у ифлосланади. Микробли флора жароҳатга жароҳатловчи йиртилган кийим парчалари, тери орқали тушади. Жароҳатда инфекция ривожланишига микрофлоранинг вирулентли жароҳат канали соҳасида тўқималар емирилиб, қон айланиши ва иннервация бузилишига, организмнинг ҳимоя кучлари пасайиши ҳолатлари сабаб бўлади. Жароҳатнинг йиринглаши. Жароҳатдаги йирингли жараён муайян клиник манзараси: жароҳат атрофининг қизириши, шишиши, қаттиқлашиши, маҳаллий ва умумий ҳароратнинг кўтарилиши, қаттиқ оғриқ, гавданинг шу қисми функциясининг бузилиши билан ифодаланади. Йиринглаган жароҳатларни даволаш йиринг оқиб чиқиши учун қулай шароит яратиш ва антибактериал терапия ўтказишдан иборат. Жароҳатланганда биринчи ёрдам кўрсатиш.Жароҳатланганда биринчи ёрдам кўрсатиш асосан, қон оқишини вақтинча тўхтатиш (боғлам, Қовузлоқ) ва инфекция тушишининг олдини олиш (боғлам қўйиш олдидан жароҳат чеккаларига йод эритмаси суртиш) ташкил этади. Жароҳатга боғлам қўйишдан олдин гавданинг шу қисмидаги кийим ёки пойафзални эҳтиётлик билан ечиш лозим. Десмургия тушунчаси.Десмургия ( грекча “desmos”-боғ, боғлаш ва “ergan”-иш) – боғлам қўйиш тўғрисидаги таълимот. Турли шикастланишлар ва касалликларда маҳорат билан тўғри боғлам қўйиш тиббиётда вужудга келган қадимий кўникмалардан бири ҳисобланади. Боғлаш (боғлам қўйиш) жароғат ва терининг касалланган жойларини ташқи муҳит таъсиридан ҳимоя қилиш ва қон тўхтатиш ва шикастланган жойни иммобилизация қилиш мақсадида қўлланиладиган мустаҳкамлаш усули ҳисобланади. Боғлам қўйиш икки қисмдан ташкил топган : жароҳатга даволаш мақ садида қўйиладиган материалдан ва мустаҳкамловчи боғлов материалидан. Мустаҳкамловчи боғлов сифатида докали, лентасимон бинт ишлатилади. Бинтлардан ташқари боғламларни мустаҳкамлаш учун клей (клеол, коллодий, резина клейи ва бошқалар), лейкопластир, ип газламадан тайёрланган учбурчак рўмоллар(косинка) ишлатилади. Асосий боғлов матариаллари докали бинтлар бўлиб, ўлчамлари турлича бўлади: 5смХ5см, 10смХ5см, 14смХ7см, 16смХ10см. Бинт бош қисми (ўралган)дан ва бўш тарафидан(учидан) ташкил топган. Бинтли боғламлар.Бинтли боғламларнинг турлари: циркуляр – бинтнинг йўллари (турлари) бир-бирини тўлиқ беркитади; спирал – бинтнинг ҳар бир тури олдингисини ½ ёки 2/3 қисмини беркитади; крестсимон, саккизсимон, бошоқсимон – бинтнинг турлари бир-бирини кўндалангига ёки қийшиқроқ кесади. Болдир ва билакка боғлам қўйишда спирал боғламнинг турлари нотекис жойлашади. Шунинг учун ҳар бир турдан кейин бинтни айлантириб олинади. Айлантирилиб олинган жой тўғри чизиқда жойлашиши керак. Кафт ва бармоқларни боғлаш учун 5 см., бош, елка ва билакни боғлаш учун 7-9 см., тана ва сонни боғлаш учун эса 8-20 см. кенгликдаги бинтлар қўлланилади. Боғлам қўйишдаги умумий қоидалар: Беморга қулай шароит берилади. Боғлам қўйиладиган жой физиологик жиҳатдан қулай ҳолатга келтириб олинади. Бемор тинч туриши, боғланадиган жой мушаклари бўшашган бўлиши керак. Боғлам тугатилгач, бемор боғлам қўйишда қандай ҳолда бўлса, шундай қолиши керак. Бармоқлар узатилган, кафт очилган, тирсак букилган, елка бўғими қўлни танадан бир мунча четлатган ҳолда, чаноқ-сон ва тизза бўғимлари оёқ узатилган ҳолда бўлиши керак. Ёрдам кўрсатилаётганда беморнинг юзини кузатиб бориш керак. Бинтнинг бош қисми ўнг қўлда, учи чап қўлда бўлиши керак. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling