Тошкент давлат техника университети
Download 1.12 Mb.
|
укув кулланма маъруза буйича
- Bu sahifa navigatsiya:
- (крепитация ). Суякларнинг чиқиши ва синиши:Субъектив ва объектив белгилар
Бойлам (пайлар)ларнинг чўзилиши Бўғим соҳасида уни чўзиб юборадиган ва ҳатто бойламларга зўр келадиган ҳаракатлар(аксари болдир-сон соҳасида) натижасида келиб чиқади. Бунда чўзилганда қаттиқ оғриқ пайдо бўлади. Шикастланган соҳа тезда шишади ва бўғим функцияси бузилади, қон томирлари узилиши оқибатида қўшни бўғим бўшлиғига қон қуйилади(Гематома).Пай чўзилишнинг оғир турларида бўғимнинг бир озгина ҳаракати ҳам қаттиқ оғриқ билан кечади. Болдир- панжа ва тизза бўғимлари, бармоқлар ва билак пайларининг чўзилиши кенг тарқалгандир. Мушаклар ватоғайларнинг чўзилиши одатда оғир буюмларни кўтарганда мушаклар ҳаддан ташқари оғир иш бажарганда ёки ноқулай ҳаракатда кутилмаганда юз беради.Агар бу тарздаги жароҳатларга эътибор берилмаса мушакларнинг чўзилиши сурункали ҳолга айланиши мумкин.Айниқса бўйин, бел ва сон соҳаларида.
Касаллик белгилари ва аломатлари: Оғриқ, шиш, одатдаги ҳаракат вазифасини бажара олмаслик, тери рангининг ўзгариши, деформация(шаклнинг ўзгариши), ташқи қон кетиши, жароҳат олган вақтда суякларда қисирлаш ёки шақиллаган товуш(крепитация). Суякларнинг чиқиши ва синиши:Субъектив ва объектив белгилар Бир ёки бир қанча суякларнинг бўғимлардаги нормал ҳолатидан сурилиши суяк чиқиши деб айтилади. Шу билан бирга бир суякнинг бўғим сатҳи иккинчи суякнинг бўғим сатҳидан сурилиб кетади ва халтачасининг ёрилган жойидан чиқиб кетади.Суякларнинг бўғим юзаси бир –бирига жипс тегмай чиқиши –тўлиқ чиқиш, бўғим сатҳлари бир оз бўлсада тегиб турса- қисман чиқиш дейилади. Суяк елка бўғим соҳаси чиққанда елка суяги чиқиши, тирсакда билак суяклари чиқиши дейилади. Суяк чиқиш сабабларига кўра туғма, травматик, патологик, ва одат бўлиб қолган турлари бор. Суякларнинг туғма чиқиши кам кузатилади, қиз боланинг она қорнида яшаш даврида бўғим юзаларининг нотўғри ривожланиши ёки етарли ривожланмаслиги натижасида бир ёки икки томондаги чаноқ бўғимида сон суяги чиқиб қолади. У бола юра бошлагач оқсаганда ёки ўрдакка ўхшаб қадам ташлай бошлайди. Суякларнинг травматик чиқиши бошқа турларига қараганда кўпроқ учрайди. Масалан, одам қўлини олдинга узатиб йиқилганда елка ёки тирсак бўғимида суяк чиқиши кузатилади.Суякнинг патологикчиқиши кам учрайди ва бўғимда ёки бўғим атрофидаги тўқималарда касаллик (остеомиелит ва ҳ) натижасида келиб чиқади. Суякнинг одат бўлиб чиқиши бўғим капсуласи чўзилганлиги ва узилганлиги сабабли суякнинг такрор чиқишига мойил бўлиб беморларда қайд қилинади. Озгиина куч ишлатилганда ҳатто ноқулай ҳаракат қилганда ҳам суяк чиқиб кетиши мумкин. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling