Тошкент давлат техника университети


КУЙИШЛАР. ЧЎКИШЛАР Куйишлар ҳақида маълумот


Download 1.12 Mb.
bet106/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

КУЙИШЛАР. ЧЎКИШЛАР




Куйишлар ҳақида маълумот


Куйиш деб, юқори температура, кимёвий моддалар, электр токи ва радиактив нурлар таъсирида тўқималарнинг шикастланишига айтилади. Шунга кўра термик куйиш, кимёвий моддалар ва нурлар таъсирида куйиш фарқ қилинади. Турмуш ва ишлаб чиқаришда юқори температура таъсирида куйиш, яъни термик куйиш кўп учрайди.
Тўқималарнинг зарарланишига қараб куйишлар 4 даражага бўлинади.

  1. даражада- тери қизариб, бир оз шишади. 4-5 кундан сўнг тузала бошлайди.

  2. даражада- қизарган тери юзасида тиниқ, сарғиш, суюқлик билан тўла пуфакчалар пайдо бўлади, улар ёрилганда терининг юза қавати очилиб, безиллаб туради. Ярага инфекция тушмаса, 10-15 кунда чандиқсиз тузалади.

  3. даражада- терининг ҳамма қавати ўлади ( тери усти қорайиб кетади )

  4. даражада- тери ва тери ости тўқималари ( пай, мускуллар ва ҳатто суяклар ) куйиб кўмирга айланади. Ўлик тўқималар бир неча ҳафтадан кейин ириб тушади. Куйиш жуда секин тузалади, кўпинча куйган жойда чуқур чандиқлар пайдо бўлади. Айниқса киши юзидаги чандиқлар ҳуснни бузади. Бўйин ва бўғим атрофидаги чандиқлар (оғир турлари) улар ҳаракатини чеклаб қўйиши мумкин.

Куйишнинг оғир-енгиллиги фақат куйиш даражасига қараб эмас, яъни шикастланган кишининг бутун гавда юзасига нисбатан ( процент ҳисобида
) аниқланади. Гавданинг кўп қисми куйганда организмда оғир ўзгаришлар рўй бериб, шок ҳолати кузатилади. Куйган жой гавда юзасининг камида 30% ни ташкил этса, 1- даражали куйишда ҳам шок ҳолати юзага келиши мумкин. Бундай ҳолларда шокка қарши муолажалар ўринли қўлланилса, бемор соғайиб кетади. 2-4 даражали куйишда содир бўладиган шок ҳолати эса узоқ давом этадиган ва хавфли касаллик жараёнининг бошланиш даври ҳисобланади. Бундан кейин куйишдан заҳарланиш даври (куйган тўқималардан ажралган заҳарли моддалар сўрилиши натижасида )- токсемия вужудга келади. Сўнгра куйган жойнинг йиринглаши натижасида бактерия токсинларидан заҳарланиш даври бошланади. Узоқ давом этадиган бу даврда анча жой чўқур куйишидан бемор дармонсизланиб, озиб кетади ва яранинг битиши тўхтаб қолади, натижада қоннинг заҳарланиши –сепсис рўй бериши мумкин.
Термик куйишда бериладиган биринчи ёрдам: ёнаётган ёки қайноқ сув тўкилган кийимни дарҳол ечиб олинади. 1- даражали куйишда куйган жой 70 даражали одеколон ёки спирт билан артилади. Куйишнинг 2-даражасида куйган жой спирт билан артилади, сўнгра қуруқ стерил боғлов қўйилади ( пуфакчаларни ёриш мумкин эмас).3-4 даражали куйишда стерил боғлов қўйиш лозим. Куйганда терига ёпишиб қолган кийим қолдиқларини ажратиб олиш ярамайди, уларни чет-четидан қирқиб олиб, қолганининг
устидан боғлов қўйиш лозим. Гавданинг кўп қисми куйганда беморни тезлик билан даволаш муассасасига олиб бориш керак. Куйган юза жуда катта бўлса, шикастланган кишининг устига тоза чойшаб ёпиб, адёлга ўраб, транспортга замбилда олиб чиқиш лозим. Кичикроқ 2- даражали куйишда ( қўл бармоқлари куйганда ) биринчи ёрдам тўғри кўрсатилса, одатда яра тузалиб кетади ( 4-5 кундан сўнг боғлов олиб ташланади ).
Каттароқ юза қуйса, айниқса пуфакчалар ёрилиб кетса ва йиринг йиғилса, дарҳол поликлиникага бориш лозим. Биринчи ёрдам кўрсатишда пуфакчаларни ёриш, ҳар хил мазлар қўйиш, хусусан сийдик боғлаш ярамайди.
Ёнғинда қизиган ҳаводан ёки тутундан нафас олиш оқибатида нафас йўллари куйиши мумкин, бунда нафас олиш қийинлашади, товуш пасаяди, йўтал пайдо бўлади. Куйишнинг оғир-енгиллигига қараб, бемор даволаш муассасасига жўнатилади, кўз куйганда ҳам шундай қилинади.
Кимёвий моддалардан куйиш кўпинча терига кучли кислоталар ( сульфат ва нитрат кислота ), баъзан ўювчи ишқорлар ( нашатир спирти, ўювчи калий ёки ўювчи натрий), хлорли оҳак тўқилишидан содир бўлади. Бунда бериладиган биринчи ёрдам -куйган терини зудлик билан соданинг сувдаги эритмаси 9(кислота тўкилганда) ,сирка кислота (ишқор тўкилганда) ёки оддий оқар сув билан ювибю стерилланган боғлов қўйишдан иборатдир.
Нурдан куйиш кўпинча ултрабинафша нурларининг терига давомли таъсири натижасида рўй беради. Куйишнинг бу хили унча хавфли бўлмай баъзан терида пуфакчалар пайдо бўлади, лекин анча жой куйган бўлса, ( пляжда қуёш нури таъсирида кўп вақт бўлиш ) тери қизариб, ачишишидан ташқари, шикастланган кишининг дармони қуриб, эти увишади, ҳарорати кўтарилади, боши оғрийди, кўнгли айнийди.
Биринчи ёрдам терини спирт, одекалон билан артишдан иборат. Юқорида кўрсатилган ўзгаришлар одатда бир сутка давом этади. Бу ҳолат ўтиб кетгунича бир неча кун давомида қуёш нуридан сақланиш лозим, сўнгра қисқа муддатли қуёш ваннаси қабул қилса бўлади.
Мамлакатимизнинг барча шаҳарларида куйган кишиларни даволайдиган махсус марказлар ташкил этилган.

Зудлик билан тез ёрдамни чақиринг, агар куйиш:


  • нафас олишни қийинлаштирса

  • тананинг бир неча қисмини эгаллаган бўлса

  • бош, бўйин, қўл ва оёқ кафтлари ёки жинсий аъзоларини шикастлаган бўлса

  • ёш бола ёки кекса одам шикастланган бўлса

  • кимёвий модда портлаш ёки электр токи таъсирида юз берган бўлса

Биринчи даражали куйишда биринчи ёрдам.


  • куйган соҳани зудлик билан совуқ сув билан совитинг, бироқ сув яхлаган бўлмасин.

  • ҳеч қачон муздан фойдаланманг.

  • оғриқни камайтириш учун шикастланган соҳага тоза, нам сочиқни ёпинг.

Иккинчи даражали куйишда биринчи ёрдам.


  • куйган юзани совуқ сув билан совутинг

  • инфекция тушишининг олдини олиш учун нам ёки қуруқ стерилланган боғлов қўйинг

  • шиш пайдо бўлгунга қадар шикастланган одамдан узук, соат ва бошқа нарсаларни ечиб олинг.

Мумкин эмас.


  • куйган соҳага стерилланган ёки тоза тампон-боғловлардан ташқари бирор

–бир нарсани теккизиш, пахта ишлатиш.

  • куйган соҳага ёпишиб қолган кийимни юлиб олиш.

  • учинчи даражали куйишда ярани тозалаш.

  • куйиш пуфакчаларини ёриш

  • куйишда ишлатиш учун мўлжалланган махсус крем, суртма дори, сепма дорилардан, бошқа воситалардан фойдаланиш

Учинчи даражали куйишларда шикастланган одамни мумкин қадар тезроқ шифокор ҳузурига этинг.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling