Тошкент давлат техника университети


Download 1.12 Mb.
bet104/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

Суяк чиқишининг белгилари :Суяк чиққанда чиққан бўғим соҳасида ўзида хос ўзгаришлар содир бўлади.
Шикастланган соҳада қаттиқ оғриқ бўлади.
Чиқиб кетган бўғимнинг ташқи кўриниши(конфигурацияси) жуда ўзгаради, шиш ҳосил бўлади, қон қуйилади. Суяк чиқишида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш шикастланган оёқ ёки қўлни мумкин қадар қимирламайдиган қилиб боғлашдан иборат. Бунинг қўл суяклари чиққанда косинка ёрдамида бўйинга осиб қўйилади. Оёқ суяклари чиққанда эса бемор қимирлатмай ётқизиб қўйилади. Беморни тезлик билан тиббиёт муассасасига юбориш керак. Йўлда оғриқ кучаймаслиги учун оғриқ қолдирувчи дорилардан (морфин, промидол) инъекция қилинади.Даволаш муассасасида врач тезлик билан чиққан суякни жойига солади. Шундан сўнг ўша соҳа бинтли ёки гипсли боғлам қўйиб мустаҳкамланади.
Суякларнинг синиши. Ташқи куч таъсирида суяк бутунлигининг бузилиши суяк синиши дейилади. Синиш травматик ва патологик бўлади. Шикастланишларда суяк синиши жуда кўп учрайди. Патологик синиш суякда патологик процесслар ( сил, остеомиелит, ўсмалар ) содир бўлганда касалликнинг маълум босқичида вужудга келади. Шикастланишларда тери қопламининг бутунлигига қараб суяк синиши ёпиқ ( тери шикастланмаган ҳолда) ва очиқ бўлади. Суякнинг синган қисмлари бир-биридан ажралган бўлса, тўла синиш деб айтилади. Суяклар синганда суяк парчалари бир- биридан ажралмаса дарз кетиш деб айтилади.
Синиш туғма ва орттирилган бўлади. Суякларнинг синиши жуда хилма- хил бўлиб, ташқи таъсир кучининг йўналишига боғлиқ бўлади. Суякларнинг кўндаланг, қийшиқ, спиралсимон, узунасига синиши, парчаланиб синиши ва эзилиб синиши ( компресной синиш ) фарқ қилинади. Буларнинг ҳаммаси синган учларининг сўрилиши билан кечади, бу синишга сабаб бўлган механик кучнинг йўналишига, суякка ёпишган мускулларнинг қисқариб тортишишига боғлиқ бўлади. Суяк синиқларининг силжиши ҳар-хил бўлади: бурчак ҳосил қилиб силжиш, узунасига силжиш, ёнига силжиш ва ҳ.

Синиш белгилари икки хил бўлади:


  1. Субъектив белгилар- бу суяк сингандан кейин оғриқ пайдо бўлиши ва синган қўл-оёқларни ҳаракатлантира олмаслик.

  2. Объектив белгилар- синган соҳани кўздан кечиришда билиниб туради, синган соҳа шишади, кўкаради, оёқ-қўлларининг ҳолати ўзгаради, суяк ўқлари ўзгаради, улар қисқа ва ғайри-табиий шаклга кериб қолади. Синган жойни пайпаслаб кўрганда, бемор қаттиқ оғриқ сезади, суякнинг силлиқ эмаслигини, синиқларнинг ўткир қирраси аста босиб кўрилганда қисирлашини сезиш мумкин.

Суяклар синганда бир қатор асоратлар келиб чиқиш мумкин. Масалан, синган суяк учлари юмшоқ тўқималарни шикастлайди, бунда оғриқ кучли бўлади, суяк қирралари қон томирларини ёриб юборганда кўп қон оқади. Бу ўз навбатида шок ҳолатини вужудга келтиради. Суяклар очиқ синганда
–жароҳатга инфекция тушиши ва оғир йирингли процесслар, гангрена ривожланиши мумкин

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling