Тошкент давлат техника университети


Download 1.12 Mb.
bet8/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

Таваккални таснифлаш. «Т» ни баҳолашда уни «фойда» билан солиштириш яъни, одам ҳаётини сақлаб қолиш учун пул бирлиги киргизилиши таклиф қилинди. Кўп олимлар бунга норозилик билдиришди, чунки одам ҳаётининг баҳоси йўқ. Лекин, одам ҳаётини сақлаб қолиш учун қанча маблағ сарф қилиш керак деганда бундай баҳо керакдир. Хорижда ўтказилган тадқиқотларга кўра, одам ҳаёти АКШ да 650 мингдан 7 миллион долларгача баҳоланар экан.
Таваккални аниқлаш қанча тахминий бўлишига қарамай, уни аниқлашнинг қуйидаги тўрт йўли мавжуд:

    1. Муҳандислик йўли статистикага, такрорланишларни ҳисоблашга, хавфсизликнинг тахминий таҳлилига, «хавфлар дарахти» қуришга асосланади.

    2. Моделлаш йўли (андозалаш) одамга, гуруҳга, касбга таъсир қилувчи омиллар моделини қуришга асосланган ва ҳ.к. Бу йўл билан ҳисоблашга маълумотлар топиш анча қийин.

    3. Эксперт (текшириш) йўли маълумотларни экспертлардан (мутахассислардан) сўраб йиғишга асосланган.

    4. Ижтимоий йўл одамлардан сўраб суриштириб, аниқ хулоса чиқаришга асосланган.

Бу йўллар «Т» ни ҳар хил нуқтаи назардан тавсифлайди, шунинг учун ҳаммаси бирга қўлланилади.
Таваккалнинг йўл қўйса бўладиган фикр юритиш усулихавфсизлик техникаси, мутлақ хавфсизликни яратиб беришга асосланган. Аммо бундай ҳолатни (яъни, Т=0) яратиб бериш амалда мумкин эмас. Шунинг учун, йўл қўйса бўладиган (ЙҚБ) «Т» нинг фикр юритиш усули қабул қилинади. «Т» ўз ишига техник, ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий жараёнларни олади. «Т» да айрим муросаларга боришга тўғри келади.
Техник тизимнинг хавфсизлигини кўтариш учун иқтисодий имкониятларнинг чексиз эмаслиги маълум. Агар хавфсизликка қанча кўп харажат қилинса, ижтимоий соҳаларга шунча кам харажат қилишга тўғри келади.
Таваккалнинг ЙҚБ минтақаси шундай минимал чегараки, унда ижтимой ва техник маблағлар маълум мутаносибликка эга (2.1.-расм). Таваккални танлашда уни ҳисобга олиш керак ва жамият шу билан қаноатланишга мажбур.
Жаҳоннинг айрим мамлакатларида, масалан, Голландияда таваккалнинг ЙҚБ қиймати қонуний асосда белгиланган. Ўлим ҳодисаларининг максимал ЙҚБ даражаси бир йилда 10-6 деб олинган. Одатда, таваккалнинг ЙҚБ минтақаси 10-8 бўлса, бу жуда кичик қиймат ҳисобланади.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling