Тошкент давлат техника университети


Ҳаёт фаолият хавфсизлигини бошқаришнинг услубий асослари


Download 1.12 Mb.
bet11/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

Ҳаёт фаолият хавфсизлигини бошқаришнинг услубий асослари


ҲФХ тўғрисида тушунча. ҲФХ услубий ва бошқарув масалаларининг хавфсизлик даражаси ва «Т»га объектив таъсири катта. ҲФХ бошқарилишида инсон-муҳит тизими тушунилади. ҲФХни бошқариш объектив хавфли ҳолатдан кам хавфли ҳолатга ўтказишдир.
ҲФХ ни бошқаришнинг вазифалари қуйидагилардан иборат: Объект ҳолатининг таҳлили ва баҳоси.

  1. Объект ҳолатининг таҳлили ва ҳисоботи.

  2. Бошқаришнинг тадбирлари.

  3. Бошқарилувчи ва бошқарувчи тизимларни ташкил қилиш.

  4. Бошқаришнинг ташкилий ишларини назорат қилиш ва текшириш тизимини яратиш.

  5. Тадбирларнинг таъсир қилишини, фойдасини аниқлаш.

  6. Рағбатлантириш.



ҲИСОБОТ



Ички бирламчи маълумот орқали чиқиш сигнали

Кириш сигнали




Салбий оқибат (шикастланиш, касалланиш, ёнғин, фалокат)



2-расм.Ҳаёт фаолият хавфсизлигини бошқариш схемаси.


Фаолиятни туркумларга ажратиш


«Инсон-муҳит», «инсон-ишлаб чиқариш» ва бошқа тизимлар мураккаб кўп таркибли уюшмалардан (тизимлардан) ҳисобланади. Хавфларни ўрганиш ва таҳлил жараёнида таркибларга ажратилади (4, 5- расмлар).




2-муҳит; 3-акс
3.-расм. Фаолият модели: 1-инсон;
таъсир қилувчи алоқалар.

Аниқ фаолият шароитида бу туркумлар (элементлар) янада равшанлашади. Шунинг учун фаолиятни лойиҳалашда унинг туркумларини (элементларини) етарли даражада аниқлаб, тўғри келадиган ахборот манбаларидан фойдаланиб, уларнинг хавфли хусусиятлари топилади.


ҲАЁТИЙ ФАОЛИЯТ ХАВФСИЗЛИГИНИНГ ҚОНУНИЙ- ҲУҚУҚИЙ НЕГИЗИ ВА БОШҚАРИШ


Ўзбекистон Республикаси аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишда бир қатор ҳуқуқий-меъёрий асосларга таянилади. Булар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фавқулодда вазиятлар вазирлигининг кўрсатма ва буйруқларидан иборат.
Асосий Қомусимиз бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосини ҳам инсон, унинг қадр-қиммати, саломатлиги ташкил этади. Инсоннинг ҳаёти, яшашга бўлган хуқуқи Конституция билан муҳофаза қилинади.
Асосий Қомусимизда хавфсизлик, фуқаролар муҳофазаси масалаларига ҳам ўрин берилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93- моддасида шундай дейилади:
Ўзбекистон Республикаси Президенти фавқулодда вазиятлар (реал ташқи хавф, оммавий тартибсизликлар, йирик ҳалокат, табиий офат, эпидемия) юз берган тақдирда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашни кўзлаб, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг айрим жойларида фавқулодда ҳолат жорий этади, қабул қилган қарорини уч кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг тасдиғига киритади. Фавқулодда ҳолат жорий этиш шартлари ва тартиби қонун билан белгиланади.
Олий Мажлиснинг ваколатларига Ўзбекистон республикаси Президентининг умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш, фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг муддатини узайтириш ва тўхтатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш киради (78-модда).
Маҳаллий ҳокимият органларининг Конституциямиз томонидан белгиланган вазифалари қаторига жумладан қуйидагилар киради:

  • қонунийликни, ҳуқуқий - тартиботни ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш;

  • маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, маҳаллий солиқлар, йиғимларни белгилаш, бюджетдан ташқари жамғармалар ҳосил қилиш;

- атроф муҳитни муҳофаза қилиш (100 - модда)
Бу вазифаларни самарали амалга ошириш учун муҳофазанинг қонуний, ташкилий, иқтисодий, ижтимоий, муҳандислик-техник, махсус асосларига эга бўлишимиз зарур.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling