Тошкент давлат техника университети


Мехнат муҳофазаси тадбирларни режалаштириш


Download 1.12 Mb.
bet19/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

4. Мехнат муҳофазаси тадбирларни режалаштириш


Озиқ-овқат саноати корхоналарида ишловчи шахсларнинг мехнат шароитларини яхшилаш, бахтсиз ходисалар. жарохатланишлар, касб касалликларнинг олдини олишнинг бирдан-бир чораси мехнат хавфсизлиги қоидалари бўйича йўл-йўриқлар бериш ва хавфсизлик қоидаларига ўқитишдан иборатдир.
Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 май 839-Сон « Ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш ва уларга йўл-йўриқ бериш » тўғрисидаги
қонунининг 19-моддасида жумладан шундай дейилган: «Корхонанинг барча ходимлари, шу жумладан раҳбарлари ўз касблари ва иш турлари бўйича давлат назорат идоралари белгиланган тартиб ва муддатларда ўқишлари, йўл-йўриқлар олишлари, билимларини текширувдан ўтказишлари, ҳамда қайта аттестасиядан ўтишлари шарт.Маъмурият барча янги ишга кираётганлар, шунингдек бошқа ишга ўтказилаётганлар учун ишларни бажаришнинг хавфсиз усулларини ўргатишни ташкил қилишлари, меҳнатни муҳофаза қилиш ва бахтсиз ходисаларда жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича йўл-йўриқлар берилишлари шарт».
Корхоналарда йўл-йўриқнинг қуйидаги турлари ўтказилади.

  1. Кириш. 2.Иш жойидаги.

Кириш йўл-йўриги. Янги ишга қабул қилинган шахслар билан мехнат муҳофазаси мухандиси ёки бош мухандис томонидан ўтказилади.
Уларга қуйидаги тадбир таништирилади ва ўргатилади: 1.Корхоналарда ички мехнат тартиби қоидалари, яъни ишнинг бошланиш вақти. танаффуслар ва уни бошқа корхоналардан фарқи;

  1. Ишчиларнинг мехнат муҳофазаси қоидаларини бажаришдаги вазифалари;

  2. Мехнатхақидаги умумий қонунчилик ҳамда хотин-қизлар ва ўсмирлар мехнатини муҳофаза қилиш хақидаги тадбирлар.

  3. Ишга келганда, ишдан қайтаётганда, ҳамда иш вақтида корхона чегарасида юрганда қандай хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш:

  4. Ишлаб чиқаришда ҳамда маиший хизмат кўрсатиш уйларида қўлланиладиган электр жихозларидан эхтиёткорлик билан фойдаланиш; б.Ишлаб чиқариш санитария гигиенаси ва шахсий гигиена қоидалари; 7.Жомакор махсус кийимлар, шахсий ҳимоя воситалари ва махсус совун, сут билан таъминлашнинг умумий қоидалари;

  1. Ёнишга қарши чора тадбирлар;

  2. Ишлаб чиқаришдаги жарохатланишлар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари;

  3. Бахтсиз ходисага учраган шахсларга биринчи ёрдам кўрсатиш тадбирлари тушунтирилади ва ўргатилади.

Юқоридагиларнинг хаммаси батафсил тушунтирилгандан сўнг кириш йўл- йўриғи махсус қайд дафлари ёки варақада белгиланади. Унда йўл-йўриқ олган ва йўл-йўриқ берган кишилар қўл қўядилар
(л-илова).
Корхона раҳбари (кадрлар бўлими бослилиғи) кириш йўл-йўриғи ўтмасдан туриб ишчини ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруққа имзо чекиши тақикланади.

Иш жойида йўл-йўриқ ўтказиш қуйидагиларга бўлинади:


1..Бирламчи. 2. Режали (такрорий йўл-йўриқ). 3. Режадан ташқари. 4. Жорий.
Бирламчи иш жойидаги йўл-йўриқ, кириш йл-йўриғидан сўнг янги ишга кирадиган ишчилар билан ёки бир иш жойидан. иккинчи иш жойига
кўчирилган ишчилар билан. сех бошлиги ёки уста (мастер) томонидан ўтказилади. Бирламчи иш жойидаги йўл-йўриқни ўтказишдан асосий мақсад ишловчи шахсларни аниқ иш жойлари билан таништириш, у ердаги дастгохлар, мосламалар. иш жойининг хавфли ва зарарли жойларини аниқлаш ва ҳимоя воситаларини қўллаб туриб ўргатишдан иборат.
Бирламчи иш жойидаги йўл-йўриқ. ишга кирадиган ҳар бир киши билан алохида ўтказилади ва ишга кирувчидан кўрсатилган хавфсиз иш бажариш қоидаларини такрор кўрсатишни талаб қилади. Ишга кирувчи бу қоидаларни тўғри бажарса йўл-йўриқ ўтказишни тугалланган деб ҳисобланади, сўнгра бир хафта давомида бўлим (сех) бошлиғи ишчининг ишини кузатиб боради ва унинг билим даражасини текширади. Шундан сўнг ишчини иш коржомаси, мосламалари ҳамда ўз мутахассислиги бўйича техника хавфсизлиги бўйича кўрсатма билан таъминлаб мустақил ишни бажаришга рухсат беради.
Бирламчи иш жойидаги йўл-йўриқ ўтказилганлиги хақидаги маълумот махсус техника хавфсизлиги тўғрисидаги йўл-йўриқ ўтказишни қайд қилиш дафтарига белгиланади (илова-2).
Режали ўтказишдан мақсад бўлим (сех) бослилиғи ўз қўли остида ишлайдиган ишчиларни. мехнатни муҳофаза қилиш қоидаларини қай даражада билишларини аниқлаш ва бу борада уларнинг билимларини текширишдан иборат. Бу йўл-йўриқни ўтказиш вақти корхона касаба уюшмаси билан келишилган ҳолда корхона раҳбари томонидан белгиланади.
Режали йўл-йўриқ шу бўлимида ишлайдиган ишчиларни малакаси ва ишлаш давридан қатъий назар ҳар уч ёки кўпи билан олти ойда бир маротаба такрорий ўтказилади. Мехнат шароити, технологик жараён ўзгарганда. ускуналар алмаштирилгаиида, ишчи хизматчилар нотўғри ёки хавфли мехнат усулларидан фойдаланилганда ва хавфсизлик қоидаларини бузилиши налижасида бахтсиз ходисалар юз берганда ёки касбий касалланишлар кузатилганда бўлим бошлиғи ёки уста томонидан ўтказилади.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling