Тошкент давлат техника университети


Корхона ходимларининг мехнат муҳофазаси қонунлари бузилганлиги учун жавобгарлик турлари


Download 1.12 Mb.
bet17/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

Корхона ходимларининг мехнат муҳофазаси қонунлари бузилганлиги учун жавобгарлик турлари


Меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа ҳужжатлар бузилишида айбдор бўлган давлат ва жамоатчилик назорати идоралари вакилларининг фаолиятига монелик кўрсатган мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда интизомий, маъмурий, моддий ёки жиноий жавобгарликка тортиладилар. Жавобгарликламинг тури айбдор шахснинг айби характерига кўра белгиланади.
Интизомий жазо авбланувчининг айби аниқлангандан кейин бир ой, айб содир бўлган кундан бошлаб, олти ой ўтмасдан бcрилиши керак.
Ички мехнат тартибининг қоидалари интизомий жазонинг қуйидаги турларини назарда тутади:

  1. .Хайфсан;

  2. Ўртача ойлик иш хақининг йигирма фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима;

  3. Меҳнат шартномасини бекор қилиш;

Интизомий жазо корхона раҳбарлари томонидан, маъмурий техник ходимларга берилади.
Маъмурий жазо. Мехнат муҳофазасини бузганлик учун бериладиган маъмурий жазо (жарима), шунингдек кўча ҳаракати қоидаларини бузганликлари учун машина хайдовчиларига берилади.
Маъмурий жазо бериш ҳуқуқига давлат назорат ташкилотлари ва касаба уюшма ташкилотининг мехнат техника назоратчилари эга бўлиб, бу жазо мехнат муҳофазаси қоида ва қонунчилигини бузган шахсларга берилади.
Маъмурий жавобгарлик муддати бир ойгача бўлиб, жиноий иш бошлаган кундан ҳисобланади. Жарима шахсларга маъмуриятнинг тузган расмий ҳужжати ёки қарорига асасан солинади. Жарима солинганлиги хақидаги қарор устидан ўн кун мобайнида халқ судига шикоят қилиш мумкин.
Моддий жавобгарлик деганда корхона, муассаса ва ташкилотларга шунингдек жабрланувчигага етказилган зарарни (ишдан чиққан асбоб ускуна, машинанинг қиймати, мехнатга лаёқатсизлик учун бериладиган хақ харажатлари, жабрланувчини даволаш учун кетган харажаллар) қоплаш назарда тутилади. Ишчи ва хизматчиларнинг айби билан иш давомида хавфли, бахтсиз ходисалар содир бўлса, улар моддий жавобгарликка тортиладилар. Агар корхона томонидан ишлайдиган ишчиларга тан жарохати етказилса. ишчи касб касаллигига учраса. бунда корхона шу зарарни ўз ишчисига тўлаши керак (яъни у шу жарохат туфайли ишга яроқсиз бўлса, унда оладиган нафақа билан иш хақи орасидаги фарқни корхона тўлаши керак).
Моддий жавобгарлик ундиришнинг икки хил усули мавжуд: биринчиси чегараланган: унда ишчи томонидан содир этилган жиноят учун унинг ойлик маошининг учдан бир қисми ушлаб қолинади. Иккинчиси тўла: бунда моддий жавобгарликда айбдор шахс томонидан ишдан чиқарилган ишлаб чиқариш воситасининг тўла тикланиш хақи ушлаб қолинади.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling