Тошкент давлат техника университети


МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИНГ ҚОНУНИЙ- ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ


Download 1.12 Mb.
bet15/156
Sana09.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1343045
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   156
Bog'liq
укув кулланма маъруза буйича

МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИНГ ҚОНУНИЙ- ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ


Ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва механизациялаштириш инсоннинг ишлаб чиқаришдаги физик жараёнлар билан алоқасини камайтиришга, унинг ишлаб чиқаришни фақат назорат қилиш ҳамда бошқаришгагина иштирок қилишга имкон беради.
Озиқ-овқат саноатидаги тcхника тараққиёти мехнат унумдорлигини анча оширади, мехнат шароитини яхшилайди ва енгиллаштиради, аммо шу билан бирга мехнатни анча жиддийлаштиради. Инсонда рухий зўриқиш ҳам ортади. Шу муносабат билан мехнат муҳофазаси масалаларига кўпроқ эътибор берилиши талаб қилинади.

«Мехнатни муҳофаза қилиш тегишли қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида амал қилувчи, инсоннинг мехнат жараёнидаги хавфсизлиги сихат-саломатлиги ва иш қобилиятини сақлашни таъминлашга қаратилган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария- гигиенавий ва давоташ-профилактика тадбирлари ҳамда воситалари тизимидан иборат» дейилган.


Ўзбекистан Республикасининг Мехнатни муҳофаза қилиш
тўғрисидаги қонуннинг 2-моддасида.
Мехнат муҳофазаси фани қуйидаги бўлимлардан иборат: 1.Мехнат муҳофазаси қонунчилиги ва уни ташкил етиш.
2.Хавфсизлик техникаси. 3.Ишлаб чиқариш санитарияси.
4.Ёнғинни олдини олиш тадбирлари.
Мехнат муҳофазаси қонунчилиги-мехнат қилиш ва дам олишнинг хуқуқий қоидаларини ўз ичига олади, ҳамда уларни ҳимоя қилишни кафолатлайди.
Хавфсизлик техникаси-иш олувчиларга ишлаб чиқаришдаги хавфли омилларнинг таъсир етишининг олдини олишга қаратилган ташкилий техникавий тадбирлар ҳамда воситалар тизимини ўргатади.
Ишлаб чиқариш санитарияси-иш олувчиларга ишлаб чиқаришдаги зарарли омилларнинг таъсир етишининг олдини олувчи ташкилий,
гигиеникавий ва санитария, техникавий тадбирлар ҳамда воситалар тизимидан иборатдир.
Ёнғинни олдини олиш- ишловчиларни ёнғин ва портлашдан ҳимоя қилишга қаратилган техникавий ва ташкилий тадбирлар йигиндисидан ташкил топгандир.
Мехнаткашларга ишлаб чиқариш қулайликларини яратишда касаба уюшмаларининг роли катта. Уларнинг асосий вазифаси мехнатга яхши муносабатда бўлишни ривожлантириш, фалокатлардан, касалланиш ва шикастланиш сабабларини бартараф етиш, кишиларнинг саломатлигини сақлашни яхшилашдан иборатдир. Озиқ-овқат саноатининг хамма сохаларида механизациялашлириш ва автоматлаштиришни жорий қилиш, оғир қўл мехнати билан боғлиқ бўлган ишчиларни бундан озод етиш, хўжалик раҳбарлари ва касаба уюшма ташкилотларининг асосий вазифаси бўлиб қолмоқда.
Касаба уюшмалари ишчиларни хавфсиз мехнат усулларига доимий равишда ўргатиш ва шу тўғрисида йўл-йўриқ бериш устидан назорат қилиш, назорат қилишнинг уч поғонали назоратини ўтказиш, хавфсизлик техникаси қонун ва қоидалар, қўлланмаларнинг ишловчилар томонидан бузилишга йўл қўймаслик мехнат муҳофазаси бўйича жамоатчи назоратчилар ва текширув гуруҳларнинг ишини жонлантиришдан иборат.
2. Мехнат муҳофазаси қонунлари бузилганлиги учун жавобгарлик турлари
Меҳнат қонунчилигининг умумий меъёрлари Ўзбcкистон Республикасининг Конститусиясида, Ўзбcкистон Республикасининг Мехнат Кодекси, Ўзбcкистон Республикаси Олий мажлиси қабул қилган қонунларда, ҳамда махсус қарорларда баён етилган.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling