Тошкент давлат техника университети
Download 1.12 Mb.
|
укув кулланма маъруза буйича
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иш категориялари қуйидагича белгиланади
Ишлаб чиқариш микроиқлимининг гигиеник меъёрлари.
Ишлаб чиқариш микроиқлими меъёрлари меҳнат хавфсизлиги стандартлари системаси билан белгиланган. Улар гигиеник ва техник иқтисодий негизларга асосланган. Саноат корхоналарининг характери, йил фасллари ва иш категориясига қараб, улардаги ҳарорат, нисбий намлик ва ҳаво ҳаракатининг иш жойлари учун рухсат этилган меъёрлари белгиланган. Иш категориялари қуйидагича белгиланади:Енгил жисмоний ишлар (1-категория)-ўтириб, тик тури бёки юриш билан боғлиқ ҳолда бажариладиган, бироқ мунтазам жисмоний, зўриқиш ёки юкларни кўтаришни талаб қилмайдиган ишлар, энергия сарфи соатига 150 kkalни ташкил этади. Бунда тикувчилик корхонаси, асбобсозлик корхоналари киради. Ўртача оғирликдаги жисмоний ишлар (2-категория)-соатига 150-250 kkal энергия сарфланадиган фаолият турлари киради. Бунга доимий юриш ва оғир бўлмаган юкларни ташиш билан боғлиқ ишлар киради. Масалан, йигирув-тўқув ишлари, механик-йиғув, пайвандлаш, цехлардаги ишлар шулар жумласидандир. Оғир жисмоний ишлар (3-категория)- мунтазам жисмоний зўриқиш, оғир юкларни (10 кг дан ортиқ) бир жойдан иккинчи жойга кўчиришва кўтариш билан боғлиқ бўлган ишлар киради. Бунда энергия сарфи соатига 250 kkalдан юқори бўлади. Бундай ишлар темирчилик, қурув ва бошқа қатор цехларда бажарилади. Ҳарорат, нисбий намлик ва ҳаво ҳаракатининг тезлиги ва йўл қўйилиши мумкин бўлган миқдорлар кўринишида меъёрланади. Рисоладаги миқдорлар деганда одамга узоқ муддат ва мунтазам таъсир қилганда ташқи муҳитга мослашув реакцияларини кучайтирмасдан организмнинг меъёрли фаолиятини ва иссиқлик ҳолатини сақлашини таъминлайдиган микроиқлим кўрсатгичларининг йиғиндиси тушуниланади. Мана шулар иссиқлик сезиш мўътадиллигини вужудга келтиради ва иш қобилиятини юксалтириш учун шарт-шароит ҳисобланади. Йўл қўйилиши мумкин бўлган микроиқлим шароитлари- бу организмнинг фаолиятини ва иссиқлик ҳолатдаги ўзгаришларни физиологик мосланиш имкониятларидан четга чиқмайдиган ташқи муҳитга мослашиш реакцияларининг кучайишини бартараф этадиган ва тез меъёрга соладиган микроиқлим кўрсатгичларининг йиғиндисидир. Бунда соғлиқ учун хавфли ҳолатлар вужудга келмайди, оммо номўътадил иссиқликни сезиш, кайфиятнинг ёмонлашуви, иш қобилиятининг пасайиши кузатилиши мумкин. Меъёрларда оргаизмнинг ташқи муҳитга мослашиши фақат ташқи шароитларга эмас, балки меҳнатнинг оғир-енгиллигига боғлиқ ҳолда ўзгариб турадиган иссиқлик ҳосил қилиши миқдорига алоқадорлиги ҳам ҳисобга олинади. Шунга кўра енгил ишларда, ўртача оғирликдаги ва оғир ишларга қараганда, ҳавонинг бирмунча юқори ҳароратда ва ҳаракатининг бирмунча кам тезликда бўлиши қабул қилинган. Йўл қўйилиши мумкин бўлган меъёрлар йилнинг совуқ ва бир мавсумдан иккинчисига ўтиш даврларида ўртача кундалик ҳарорат-10 oC дан юқори доимий иш жойларидан ташқарида бирмунча катта рақамларда ўзгариб туриши, йилнинг иссиқ пайтида эса цехлар ҳавосининг ошган ҳарорати иссиқликнинг аниқ ортиқча бўлишини кўзда тутади. Бу ташқи муҳитнинг иссиқ бўлиши билан бирга катта миқдордаги иссиқликни йўқотишни қийинлиги билан боғлиқ. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling