Тошкент давлат транспорт университети автомобиль транспорти муҳандислиги факультети транспорт воситалари муҳандислиги кафедраси


Download 95.91 Kb.
bet2/27
Sana26.01.2023
Hajmi95.91 Kb.
#1123947
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
02 ТВК-1 Лаборатория ишлари

1 – лаборатория машғулоти.
Автомобил ва Двигателнинг умумий тузилиши



  1. Ишдан кўзланган мақсад.

Мамлакатимизда автомобилсозликнинг ривожланиш босқичлари. Автомобилнинг умумий тузилиши, таснифланиши, белгиланиши ва техникавий асосий кўрсаткичлари билан танишиш. Замонавий автомобилларга ўрнатилган ички ёнув двигателларининг умумий тузилиши ва асосий кўрсаткичларини ўрганиш.



  1. Лаборатория машғулотнинг хажми.

а) Транспорт воситаларининг таснифи, белгиланиши ва техник таснифларини ўрганиш.
б) Автомобилнинг асосий қисм ва агрегатларининг жойлашиши билан танишиш.
в) Автоомбилларга ўрнатилган поршенли ички ёнув двигателларининг белгилари бўйича таснифларини ўрганиш;
г) Поршенли ички ёнув двигателларининг умумий тузилиши ва асосий кўрсаткичларини ўрганиш;
д) Тўрт ва икки тактли поршенли ички ёнув двигателларининг иш циклини ўрганиш;
е) Ротор-поршенли автомобил двигателларининг ишлаш принципини ўрганиш.



  1. Лаборатория машғулотда талабаларнинг тайёргарлик даражасини аниқлаш учун бериладиган асосий саволлар:

а) “Автомобил” – сўзи нимани билдиради?
б) Автомобил вазифасига кўра қандай турларга бўлинади?
в) Автомобил неча қисмдан ташкил топган?
г) Двигателнинг вазифаси?
д) Двигател қандай механизм ва тизимлардан ташкил топган?
е) Такт деб нимага айтилади?



  1. Лаборатория машғулотни бажариш тартиби

  • Атвомобилнинг тарихи билан танишиш;

  • Ўзбекистондаавтомобил саноатининг ривожланиш тарихи билан танишиш;

  • Транспорт воситаларининг таснифланиши, белгиланишини ўрганиш;

  • БМТ ЕИК томонидан қабул қилинган тасниф билан танишиш;

  • Модификация ва базавий модел хақида тушунча;

  • Автомобил: двигател, кузов ва шассидан ташкил топганлиги ва уларнинг вазифалари билан танишиш;

  • Трансмиссияга кирувчи агрегатлар билан танишиш ва уларнинг вазифалари;

  • Юриш қисмининг таркиби билан танишиш ва уларнинг вазифалари.

  • Автомобил двигателларининг асосий турлари ва уларнинг вазифаларини ўрганинг;

  • Автомобил двигателларининг белгилари бўйича турларга бўлинишини ўрганиш;

  • Бир цилиндрли двигател тузилиши ва асосий параметрларини билиш:

а) Юқори чекка нуқта (Ю.Ч.Н) ва пастки чекка нуқта (П.Ч.Н) хақида тушунча;
б) Цилиндрнинг иш хажми;
в) Цилиндрнинг тўла хажми;
г) Сиқиш камерасининг хажми;
д) Двигателнинг сиқиш даражаси;
е) Двигателнинг иш хажми.

  • Тўрт тактли бензинли ёнув двигателларининг иш циклини ўрганиш;

  • Тўрт тактли дизел двигателларининг иш циклини ўрганиш;

  • Ротор-поршенли двигателларининг иш циклини ўрганиш;

  • Кўп цилиндрли двигателларнинг тузилишини ўрганиш;

  • Двигателнинг иш тартибини ўрганиш.



  1. Download 95.91 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling