Toshkent davlat transport universiteti nanomateriallarni xossalarini o‘rganish


Download 1.44 Mb.
bet2/3
Sana04.05.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1426433
1   2   3
Bog'liq
14-Laboratoriya ishi.

Наноматериалларни қўлланилиши
Хозирда наноматериаллар жуда кўп сохаларда қўлланилмокда жумладан: саноатда, наноэлектроникада, нанооптикада, нанобиологияда, наноспектроскопияда, наномедицинада, наноэлиментларда ва х.к. Наноматериалларни саноатда қўлланилиши алохида ахамиятга эга. Бу материаллар ан-анавий ва бази кукун материалларининг физика-кимёвий ва механик хоссаларидан тубдан фарк килган учун саноатни кўп сохаларини эгаллаб бошлаган.
Албатта биринчи навбатда наноматериалларни қўллаш юқори механик хоссали янги конструкцион материалларни яратишга имкон беради. Наноструктурали моддадан ясалган резьбали махсулот (деталь) юқори мустахкам бўлади. Масалан авиа ва автомобильсозликда ишлатиладиган титандан ясалган махсулот наноструктурали қилиб олинса, унинг узок муддатли ишлаши 1,5 марта ошади, резьбани ясаш мехнат сиғими камаяди.
Наноструктурали алюминий қотишмаларидан мураккаб формадаги енгил махсулотларни юқори тезликда ўта пластик деформациялаб (босим билан ишлаб) деталлар ясаш мумкин. Бу шароитда штампли барча тешик, бурчак ва х.к. лари тўлиқ тўлади, деформация кучи пасаяди, форма хосил қилиш харорати пасаяди. Нитридли легирланган керамик наноструктурали моддалардан тузилган материал оловбардош бўлади ва улардан ички ёнар двигателлар, газ турбиналари, кескич пластинкалари ясалади. Металлургияда эса наноматериалдан ясалган ўтга бардош минералокерами тигиллар, козонлар қўлланилади.
Хозирда машинасозликда нанокукунлар кўп функцияли қўшилувяи сифатида жуда кенг қўлланилади: мотор, трансмиссия ва индустриал ёғларга, пластик мойларга, босим остида ишлайдиган жараёнларда ишлатиладиган технологик мойларга, металларни қирқишдаги мойловчи-совитувчи суюқликларга, сайқаллашдаги паста ва суспензияларга қўшилади.
Таркибида пластмасса ва полимерлар бўлган композицион материалларга металларнинг нанокукунларини қўшиш анча истиқболли йўналишдир. Бу йўл билан пластик магнит, электр ўтказадиган резина, ток ўтказадиган краска ва клей ва х.к. хоссали композицион материаллар олиш мумкин. Металларни нанокукунлари қўшиб ёнмайдиган полимерлар олинади.

Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling