Тошкент давлат юридик университети 5А240108 – Давлат бошқаруви ҳуқуқи мутахассислиги магистранти Эркабоев Анваржон Асқаралиевичнинг
Download 20.62 Kb.
|
ташқи тақриз
- Bu sahifa navigatsiya:
- мавзусидаги магистр академик даражасини олиш учун ёзилган диссертациясига ТАҚРИЗ
- Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси доценти
Тошкент давлат юридик университети 5А240108 – Давлат бошқаруви ҳуқуқи мутахассислиги магистранти Эркабоев Анваржон Асқаралиевичнинг “Миграция соҳасидаги давлат бошқарувига ахборот технологияларини татбиқ қилиш масалалари: мавжуд муаммолар ва такомиллаштириш йўллари” мавзусидаги магистр академик даражасини олиш учун ёзилган диссертациясига ТАҚРИЗ Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади халқ манфаати йўлида амалга оширилмоқда. Бу борада мамлакатимизда миграция жараёнларини тартибга солишнинг ўзига хос миллий механизмларини жорий этиш кенг қамровли ислоҳотларни амалга ошириш бугунги кунда муҳим аҳамият касб этмоқда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ижобий инвестиция муҳитини яратиш ҳамда туризмни қўллаб-қувватлаш мақсадида хорижий шахсларнинг республикага кириши, чиқиши ва бўлиши (яшаши)га оид тартиб-таомилларни соддалаштириш ҳамда мақбуллаштириш, фуқароларнинг республика бўйлаб эркин ҳаракатланиш ҳуқуқини таъминлаш каби долзарб вазифалар назарда тутилган. Миграция жараёнларига доир фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ва либераллаштириш, соҳага илғор усул ва воситаларни татбиқ этиш ҳамда замонавий ахборот коммуникация технологияларини қўллаш орқали аҳоли билан бевосита алоқага киришмайдиган тизимни яратиш долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Шу маънода, Эркабоев Анваржон Асқаралиевич томонидан “Миграция соҳасидаги давлат бошқарувига ахборот технологияларини татбиқ қилиш масалалари: мавжуд муаммолар ва такомиллаштириш йўллари” мавзусидаги магистр академик даражасини олиш учун тайёрланган диссертация долзарб аҳамиятга эга. Тадқиқот давомида амалиётни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида айрим ҳолларда учрайдиган баъзи камчиликларни бартараф этиш, соҳавий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Диссертация ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги аннотациялар, мундарижа, кириш, олти параграфни қамраб олувчи учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Уларнинг ҳар бирида илмий-амалий масалалар акс этган ва изчил кетма-кетликда баён этилган. Диссертациянинг кириш қисмида мавзунинг асосланиши ва унинг долзарблиги, тадқиқотнинг объекти ва предмети, мақсади ва вазифалари, тадқиқот ишининг илмий янгилиги, тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари, тадқиқот мавзуси бўйича адабиётларнинг шарҳи, тадқиқотда қўлланилган методологиянинг қисқача тавсифи, тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти, тадқиқот иши тузилмасининг қисқача тавсифи келтирилган. Диссертациянинг биринчи боби миграция жараёнларини бошқаришни рақамлаштиришга бағишланган бўлиб, Ўзбекистонда миграция соҳасини тартибга солишни назарий ҳуқуқий асослари – ҳамда Миграция жараёнларини бошқаришда рақамлаштириш тушунчаси илмий-назарий жиҳатдан атрофлича тадқиқ қилинган. Диссертациянинг иккинчи бобида миграция жараёнига ахборот технологияларини тадбиқ қилиш миллий ва халқаро тажрибалар хориж давлатлари мисолида тахлил қилиниб, миграция жараёнларини рақамлаштириш бўйича халқаро ҳуқуқий хужжатлар ўрганилган – миграция жараёнларини янги иновациялар асосида бошқариш фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларининг такомиллашиб бориши таҳлил этилган. Диссертациянинг учинчи бобида Ўзбекистонда миграция сохасида давлат бошқарувидаги мавжуд холат таҳлил қилиниб, миграцияни давлат томонидан тартибга солишда ахборот комуникация технологияларини тадбиқ қилиш борасидаги фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалаларига эътибор берилган. Шунингдек, миграция соҳасидаги давлат бошқарувини рақамлаштириш бўйича устувор йўналишлари тўлиқ ёритиб берилган. Хулоса қисмида давлат бошқарувида миграцияни ҳуқуқий тартибга солиш, соҳага ахборот технологияларини тадбиқ қилиш фаолиятида учрайдиган амалий муаммолар ўрганиб чиқилган ҳамда илмий-назарий, ҳуқуқий жиҳатдан тегишли хулосалар чиқарилиб, мазкур соҳани такомиллаштиришга қаратилган амалий таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган. Шу билан бирга диссертацияда айрим қуйидаги камчиликлар учрайди: диссертацияда статистик маълумотлар таққосланиб тегишли хулосага келиш ҳолатлари етарли эмас; хорижий манбалардан кенг қамровли даражада фойдаланилмаган; тадқиқот доирасида ижтимоий сўровномалар ўтказилганда ишнинг амалий аҳамияти янада ошган бўлар эди; стилистик ҳамда орфографик хатоларга йўл қўйилган. Мазкур камчиликлар жузъий характерга эга бўлиб, ишни ижобий баҳолашга таъсир кўрсатмайди. Диссертацияда касб одоб-аҳлоқи қоидаларининг бузилиш ҳолатлари мавжуд эмас. Манбаларга ҳаволалар ва иқтибослар ўринли қўлланилган. Шахсий мулоҳазалар ва шарҳлар асосли келтириб ўтилган. Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, Эркабоев Анваржон Асқаралиевич томонидан магистр академик даражасини олиш учун тайёрланган диссертация келгусида Ўзбекистон Республикасида миграция соҳасидаги давлат бошқарувига ахборот технологияларини татбиқ қилиш фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилиши мумкин. Диссертация талабларга мувофиқ. Шу туфайли, уни оммавий ҳимояга тавсия этаман. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси доценти в.б., юридик фанлар бўйича Фалсафа доктори (PhD) Д.М.Бекчанов Download 20.62 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling