тасдиқловчи ҳужжат - болаларининг туғилгани ҳақидаги
гувоҳномалари, келиннинг ҳомиладорлиги ҳақида тиббиёт
муассасасининг
маълумотномаси, хизмат сафари туғрисидаги
гувоҳнома - кабилар кўрсатилади.
ҚАНДАЙ ҲОЛАТЛАРДА НИКОҲНИ ҚАЙД ЭТИШ
(РАСМИЙЛАШТИРИШ) МУДДАТИ
__________ҚИСҚАРТИРИЛИШИ МУМКИН?__________
Оила қонунчилигини қўллаш амалиётидан келиб чиқиб,
никоҳни қайд этиш муддатини қисқартириш мумкин бўлган
ҳолатларга қуйидагиларни мисол қилиш мумкин:
- агар никоҳни қайд эттириш учун ариза берганлар узоқ
вақт амалда бирга яшаган бўлса;
- никоҳни қайд эттириш учун
ариза берган шахсларнинг
эр-хотинлик муносабатларидан туғилган болалари бўлса ёки
хотин ҳомиладор бўлса;
- куёв ёки келиннинг яқин қариндошларидан бири оғир
касал бўлса;
- ариза берганлардан бири узоқ муддатга чет элга ёки
келиб-кетиш қийин бўлган жойга хизмат сафарига кетаётган
бўлса;
- никоҳни қайд эттириш учун ариза берган куёв ҳарбий
хизматга чақирилган ёки никохди қайд этиш учун белгиланган
муддатни қисқартиришга асос бўладиган бошқа ҳолатлар
узрли сабаб ҳисобланиб, бир ойлик муддатни қисқартиришга
асос бўлиши м}тикин.