1
-модда. Кимошди савдоси орқали Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумати билан инвестиция шартномасини тузиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан инвестиция шартномаси
қуйидаги ҳолларда очиқ кимошди савдолари натижаларига кўра тузилади:
ўзаро ўхшаш ёки бир ер участкасида амалга ошириш учун мўлжалланган
инвестиция лойиҳаси учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан
инвестиция шартномаси тузишга икки ва ундан ортиқ инвестор мавжуд бўлса;
Ўзбекистон
Республикаси
ҳудудида
ер
қаъри
участкаларидан
фойдаланишга нисбатан инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда.
Очиқ кимошди савдоларини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Қонунчиликда назарда тутилган ҳолатларда Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан битимлар очиқ ким ошди
савдоларини ўтказмай туриб, тўғридан-тўғри музокаралар йўли билан тузилиши
мумкин”.
6. Инвестиция фаолиятини ташкиллаштириш шартномаси мажбурият
ҳуқуқий муносабатларини вужудга келтириши туфайли унга нисбатан Фуқаролик
кодексининг иккинчи қисм 3-кичик бўлими қоидалари қўлланилади. Шу туфайли
мазкур турдаги шартномаларнинг “Мажбурият ҳуқуқи”даги ўрни ҳақидаги
мунозара ўринли эканлиги асосланди ҳамда инвестиция фаолиятини
ташкиллаштириш шартномаси бўйича қуйидаги нормаларни қонунчиликда
мустаҳкамлаш лозимлиги намоён этилди:
***-модда. Инвестиция фаолиятини ташкиллаштириш шартномаси
Инвестиция фаолиятини ташкиллаштириш шартномаси бўйича бир томон
(инвестор) инвестицияларни бошқа томонга (инвестиция ташкилотчиси) ўтказиш
мажбуриятини, инвестиция ташкилотчиси эса ўз номидан, инвестор манфаатлари
йўлида ва ҳақ эвазига инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун барча
ҳуқуқий ва фактик ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятларини олади.
***-модда.
Do'stlaringiz bilan baham: |