Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг
Download 464.5 Kb. Pdf ko'rish
|
yuridika 2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг
устувор йўналишларига боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти республика фан ва технологиялар ривожланишининг I «Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантиришда инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари» устувор йўналиши бўйича бажарилган. Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Инвестиция фаолиятини шартномавий-ҳуқуқий тартибга солиш масалаларига бағишланган бир қанча тадқиқот ишлари амалга оширилган бўлиб, бироқ уларни аксариятида инвестиция сиёсати ва инвестиция фаолиятининг иқтисодий жиҳатларига кўпроқ урғу берилган. Инвестиция фаолиятини умумий ва шу жумладан шартномавий- ҳуқуқий тартибга солишнинг айрим масалалари мамлакатимиз олимларидан – Б. Самарходжаев, О. Оқюлов, С. Гулямов, Н. Имомов, И. Рустамбеков, С. Хамраев, Б. Очилов ва бошқаларнинг илмий ишларида муайян даражада тадқиқ этилган 6 . МДҲ давлатларида инвестиция фаолиятини шартномавий ҳуқуқий тартибга солувчи фуқаровий-ҳуқуқий шартномалар тизими, уларнинг ўзига хос хусусиятлари ва элементлари каби масалалар И. Лунц, Н. Вознессенская, В. Лисица, А. Мингазова, Ю. Потапова, И. Вдовин, А. Богатырев, Д. Ратникова, 5 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 05.10.2020 й., 03/20/640/1348-сон. // URL: https://lex.uz/docs/111189 6 Мазкур олимлар асарларининг тўлиқ рўйхати диссертациянинг фойдаланилган адабиётлар рўйхатида келтирилган. 7 Б. Муравьев, И. Цевольникова, О. Цегельник, И. Андреянова, А. Шевченколар томонидан ўрганилган 7 . Хорижий мамлакатларда инвестиция фаолиятини шартномавий-ҳуқуқий тартибга солишнинг алоҳида муаммолари L. Cotula, S. Christoph, R. Dolzer, T. Allee, C. Tony, C. Peinhardt, М. Sornarajah, А. Blane, Barnali Choudhury, Kathleen Claussen ва бошқалар томонидан ўрганилган. Хусусан, Ch. Richard, R. Dolzer, T. Allee, C. Peinhardt, Lorenzo Cotula каби олимларнинг илмий ишларида инвестиция фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш метод ва тамойиллари тадқиқ қилинган ҳамда инвестиция шартномаларини тузиш ва амалга ошириш масалалари кенг ёритиб берилган. Бироқ инвестиция фаолиятини фуқаролик ҳуқуқий тартибга солишдаги муаммолар умумлаштирилган илмий тадқиқот объекти сифатида ўрганилмаган. Download 464.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling