Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 58 Kb.
bet1/3
Sana17.06.2023
Hajmi58 Kb.
#1547954
  1   2   3
Bog'liq
Ахборот хати


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ


АХБОРОТ ХАТИ
2023 йил 23 июнь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Умумий ва аниқ фанлар ва Ижтимоий-гуманитар ва аниқ фанлар кафедралари томонидан «Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида фан ва таълим интеграцияси масалалари» мавзусида республика илмий ва илмий-амалий анжумани ўтказилади.
Анжуманни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 октябрдаги “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6097-сонли ва 2022 йил 28 январдаги “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашдан иборат.
Асос: Университет кенгашининг 2023-йил 3-майдаги 9-сонли қарори.
Шу муносабат билан олий таълим тизимида фаолият олиб борувчи профессор-ўқитувчилар, докторант ва тадқиқотчилар, магистрантлар, талабалар, амалиётчи олимларни ушбу конференцияда иштирок этишга таклиф этамиз!

  1. Анжуман илмий йўналиши, мақсад ва вазифалари - олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни профессионал таълим тизимининг ислоҳотларини таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш механизмларини такомиллаштириш, ривожланган давлатларнинг илғор тажрибаларини умумлаштириш. Профессионал таълим тизимининг янгиланишини илмий ёндашувлар асосида амалиётга самарали татбиқ этиш, талабаларда тадбиркорлик кўникмаларини, шахсий компетенцияларни шакллантириш имкониятлари, олий таълимнинг трансформация жараёнларини тизимли ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда уларнинг ечими юзасидан инновацион ва технологик ғоялар билан фикр алмашадиган мулоқот марказларига айлантириш. Профессор-ўқитувчилар инновацион ташаббускорлигини ошириш масалаларига жамоатчилик диққатини қаратишдан иборат.

Илмий мақолалар тўплами қуйидаги йўналишни қамраб олади:

  • 📌1-йўналиш: Янги Ўзбекистонда инсон қадрини юксалтириш ва ижтимоий давлат барпо этишнинг назарий методологик масалалари.

  • 📌2-йўналиш: Инсон маънавий ва аҳлоқий камолотини шакллантиришда фан ва таълим интеграциясининг ўрни.

  • 📌3-йўналиш: Демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг роли.

  • 📌4-йўналиш: Олий таълим тизимининг такомиллашуви ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш жараёни.

  • 📌5-йўналиш: Ўзбекистонда фундаментал фанларни ривожлантириш амалиёти.

  • 📌6-йўналиш: Рақамли иқтисодиётнинг фан ва таълим интеграцияси ривожланишидаги роли.

Конференцияни ўтказиш муддати ва манзили: 2023 йил 23 июнь соат 10:00 да ТДИУ, 2-бино мажлислар зали (Zoom платформаси линки қўшимча эълон қилинади).

Download 58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling