5) Оғир металлардан темир ва рухни аниқлаш учун бир қисм аммоний гидроксид эритмасини тоза сулфат кислота билан нейтраллаб қуригунча буғлатилади, сўнгра шу металлар текширилади: - 5) Оғир металлардан темир ва рухни аниқлаш учун бир қисм аммоний гидроксид эритмасини тоза сулфат кислота билан нейтраллаб қуригунча буғлатилади, сўнгра шу металлар текширилади:
- а) икки валентли темир бирикмалари турнбул зангорисини ҳосил қилиш реакцияси ёрдамида аниқланади:
-
- 3Ғe2+ + 2К3[Ғe(CN)6] → ↓Ғе3[Ғe(CN)6]2 + 6К+
-
- б) уч валентли темир бирикмаларини аниқлашда эса берлин зангорисини ҳосил қилиш реакциясидан фойдаланилади.
- в) Рух катиони аммоний гидроксид нейтраллангандан сўнг сирка кислота иштирокида, сулфид кислота ёрдамида аниқланади:
- Zn2+ + H2S → ↓ZnS + 2Н+
-
- бунда оқ лойқа ёки чўкма ҳосил бўлмаслиги керак.
Лабораторияда суд кимё жиҳатидан тоза натрий ва калий ишқорларини тайёрлашда тоза спирт ва натрий металидан фойдаланилади. Ҳосил қилинган натрий алкоголятни сувда эритиб ишқop ўрнига ишлатилади: - Лабораторияда суд кимё жиҳатидан тоза натрий ва калий ишқорларини тайёрлашда тоза спирт ва натрий металидан фойдаланилади. Ҳосил қилинган натрий алкоголятни сувда эритиб ишқop ўрнига ишлатилади:
-
- 2С2Н5ОН + 2Na → 2C2H5ОNa + Н2
- С2H5ОNa + НОН → С2Н5ОН + NaOH
-
- Ишқорлар ўз таркибига ҳaвoдaн карбонат ангидрид газини бириктириб олганлиги учун оғзи мaҳкaм ёпилган идишларда эритмалари эса махсус (пробкасига ишқор кристаллари жойланган шиша найча ўрнатилган) идишларга солинган ҳолда сақланади.
Суд кимё таҳлилларида рух метали айрим моддаларни қайтариш учун кислоталар билан бирга ишлатилади: - Суд кимё таҳлилларида рух метали айрим моддаларни қайтариш учун кислоталар билан бирга ишлатилади:
-
- Zn + H2SО4 → ZnSО4 + 2Н
- Рух табиий рудалардан олинади. Унинг таркибида учраши мумкин бўлган энг хавфли нобоп ёт моддалардан мишяк бирикмаларини кўрсатиш мумкин. Рух таркибидаги мишяк Зангер-Блек, Гутцейт ва Марш усулларидан фойдаланиланиб аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |