Суд-кимё экспертизаси турлари ва мақсадлари - Суд-кимё экспертизаси турлари ва мақсадлари
- Кимёгар-эксперт олиб борадиган таҳлил йўллаган ёки йўлланмаган бўлиши мумкин. Йўлланган таҳлил суд-тиббиёти ёки суд-тергов ходимлари берган кўргазма асосида бир ёки бирнеча модда учун олиб борилади. Йўлланмаган ёки умумий суд-кимёси таҳлили эса соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори асосида, шу қарорга киритилган 67 заҳарли ва кучли таъсир этувчи моддаларга текширилади.
Суд кимё таҳлилларида кўп ишлатиладиган реактивларни, уларнинг кимёвий тузилишига қараб қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин: - Суд кимё таҳлилларида кўп ишлатиладиган реактивларни, уларнинг кимёвий тузилишига қараб қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:
- 1. Эритувчилар (анорганик ва органик эритувчилар).
- 2. Кислоталар (H2SО4, НNО3, HCl).
- 3. Ишқорлар (NaOH, КОН, NН4ОН).
- 4. Тузлар (NаNО3, Nа2СО3, NН4NО3, КСlО3 ва бошқ.).
- 5. Металлар (Zn).
Тозаланган сув таркибига хлор, сулфат анионлари, қўрғошин, мис, қалай, рух, темир катионлари бўлиши мумкин. Баъзан сувда органик моддалардан ташқари учувчи кислота ёки аммиак ҳам бўлиши мумкин. - Тозаланган сув таркибига хлор, сулфат анионлари, қўрғошин, мис, қалай, рух, темир катионлари бўлиши мумкин. Баъзан сувда органик моддалардан ташқари учувчи кислота ёки аммиак ҳам бўлиши мумкин.
- Тозаланган сув таркибидаги оғир металларни аниқлаш учун 2 литр сувни сув ҳаммомида 20 мл қолгунгача буғлатилади. Бунда сув таркибида учраши мумкин бўлган нобоп моддалар концентрацияси 100 барабар ошади. Шу тартибда олинган охирги миқдорни тенг иккига бўлинади ва биринчи қисмни оғир металларни аниқлаш учун текширилади, иккинчисидан эса хлорид ва сульфат анионлари қидирилади.
Тозаланган сув таркиби органик бирикмаларга текшириш учун унинг бир қисмини сув ҳаммомида бутунлай буғлантириб юборилади, қолдиқни юқори ҳароратда қиздирилади ёки унга концентрланган сулфат кислота қўшилади. Иккала ҳолда ҳам қолдиқ қораймаслиги керак. - Тозаланган сув таркиби органик бирикмаларга текшириш учун унинг бир қисмини сув ҳаммомида бутунлай буғлантириб юборилади, қолдиқни юқори ҳароратда қиздирилади ёки унга концентрланган сулфат кислота қўшилади. Иккала ҳолда ҳам қолдиқ қораймаслиги керак.
- Таркибида оғир металл ва мишяк катионлари ҳамда сульфат, хлорид ва бошқа анионлар caқловчи тозаланган сув суд кимё амалиётида ишлатилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |