Қуруқ тритурацион шарбатлар хам таклиф этилган
Проф. Х.М. Юнусова томонидан.
Синтетик корригентлар:
Анетол, аспартам, бензальдегид, глицин, ванилин, натрий глутамат, дульцин, ментол, метилсалицилат, сахарин, натрий сахаринат, кальций сахаринат, тимол, натрий цикламат, кальций цикламат, этилацетат, этилванилин, лимон кислотаси, глицерин
4. Корригентларни болаларга мўлжалланган дориларда қўллаш асослари/ Педиатрия амалиётида корригентларни ишлатилиш бўйича куйидаги тавсиялар келтирилган:
1. дориларни аччиқ мазасини ниқоблаш учун:
а) олча , лимон, қанд, малина шарбатлари;
б) апельсин , ялпиз ва арпабодиён эфир мойлари;
в) табиий моддалар - асал;
2.Дориларни шўр мазасини ниқоблаш учун:
а) олча ва қорақат шарбатлари билан лимон кислотасининг аралашмаси;
б) Какао шарбати , ялпиз мойи ва лимон кислотасининг аралашмаси;
3. Дориларни нордон мазасини ниқоблаш учун:
Мевали ва шилимшиқли шарбатлар, апельсин эфир мойи.
4. Ёғсимон моддаларни мазасини ниқоблаш учун:
Эмульсия ҳосил қилиш ва шарбатлар, хушбўй моддалар ва шилимшиқлар қўшиш;
5. Антибиотикларни нохуш мазасини ниқоблаш учун:
Агар-агар, қанд, малина шарбатларининг какао ва ванилин билан аралашмаси.
6.Витаминларни нохуш мазасини ниқоблаш учун:
Агар-агар шарбатининг цитруслар билан аралашмаси, қизилмия экстракти, турғуликни оширувчи моддалар билан аралашмаси.
Ранг корригентлари
Корригентларни таъмини,ҳидини ва рангини яхшилаш мақсадида қўшилади.Ранг болалар амалиётида катта психологик ахамиятга эга.Тажрибалар асосида аниқланган:
7-12 ёшли болаларга,кўпинча энг ёқимли ранглар: қизил, ҳаворанг, бинафшаранг.
Яхши ижобий таъсурот қолдирадиган ранглар:кўк,пушти,зарғалдоқ ранглар.
Лекин рангсиз,қора ранглар уларда салбий реакция чақиради.Шунинг учун дорилар рангига ҳам эътибор бериш лозим.
Рангни яхшиловчи корригентлар дори турларига хар хил, болаларга ёқимли, ранг бериш учун мўлжалланган.Улар табиати бўйича 2 та гуруҳга бўлинади:
1.Табиий моддалар:антоцианлар,хлорофилл,каротиноидлар.
2.Синтетик моддалар:турли ҳил эрувчан (лаклар),ва эримайдиган (пигментлар).
Do'stlaringiz bilan baham: |