Тошкент фармацевтика институти


Download 2.15 Mb.
bet13/75
Sana17.06.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1529525
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   75
Bog'liq
dori turlari texnologiyasini rivozhlantirish istiqbollari fanidan maruzalar matni

Технологик усуллар. Бу усуллар кенг ишлатиладиган бўлиб, куйидагилардан ташкил топган:

а) ҳар хил ёрдамчи ва юқори молекулали моддалар қўшиш;
б) ҳар хил корригентлар қўллаш;
в) эмульсияларни ҳосил қилиш;
г) пардалар билан қоплаш (қобиқли таблеткалар, микрокапсулалар,капсулалар)
Юқорида келтирилганлардан энг кенг тарқалган усул бу - корригентларни (дориларни мазасини, хидини яхшиловчи моддалар) қўллаш. Корригентлар кенг қўлланиладиган ёрдамчи моддалар бўлиб, ўзига хос хидга, таъмга эга бўлганлиги учун дориларга қўшилганда, уларнинг нохуш хусусиятини ниқоблайди;
Корригирловчи моддаларга куйидаги талаблар қўйилади:

  • улар дориларнинг ёқимли ҳиди, таъми ва ташқи кўринишини таъминлаши лозим;

  • органолептик кўрсаткичлари асосан нейтрал бўлиши керак ( не резкий, чтобы не привлекать внимание ребёнка и не приближаться их к кондитерским изделиям);

  • дори билан яхши аралашиши ва унинг фаоллигини ва турғунлигини пасайтирмаслиги керак.

  • Организм учун индифферент ёки фойдали бўлиши керак.

  • Белгиланган РН муҳитда турғунлигини сақлаши лозим.

  • Қуёш нурлари,оксидланиш ва қайтарилишга нисбатан турғун бўлиши лозим.

Корригирловчи моддани танлаш аввало қўлланиладиган дорининг мазаси, унинг физик-кимёвий хоссаси, шаклига боғлиқ бўлади ва бифармацевтик нуқтаи назардан асосланиш лозим.
Корригентлар қўшилишда куйидаги мақсадлар кўзда тутилади:
1 - дорини таъмини яхшилаш;
2 - дорининг ҳидини ниқоблаш;
3- дорининг рангини (ташқи кўринишини) яхшилаш
Шунга қараб таъм, ҳидни ва ранг яхшиловчи корригентлар ажратилади.
Корригирлаш асослари
Хозиргача таъм ва ҳиднинг илмий назарияси ишлаб чиқилмаган.Шунинг учун дориларни ҳиди ва таъмини объектив баҳолаш усуллари яратишда қийинчиликлар мавжуд.
Хозирда корригентларни танлашда сонли таъм индексини аниқлашда кенг органолептик бахолаш усуллари ишлатилади.
Сонли таъм индекси-корригентни ниқобловчи таъсирини баҳолайди.
Органолептик усуллар субъектив бўлганига қарамасдан баҳолашнинг объективлигинива аниқлигини таъминлаш учун тажрибаларни олиб боришда қуйидаги шартлар бажарилиши лозим:
-дегустация олиб боришда бир ҳил шароит яратиш;
-дори шаклига қараб дегустация техникасини қўллаш;
-таҳлил натижаларини ифодалашда аниқ терминларни қўллаш.



Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling