Тошкент фармацевтика институти


Ҳарф ва сон индекслари бўйича таъмни баҳолаш


Download 2.15 Mb.
bet11/75
Sana17.06.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1529525
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   75
Bog'liq
dori turlari texnologiyasini rivozhlantirish istiqbollari fanidan maruzalar matni

Ҳарф ва сон индекслари бўйича таъмни баҳолаш


Болалар амалиётида қўлланиладиган дориларни корригирлашда замонавий ёндашув
УЖССТ (ВОЗ) маълумотига кўра хозирда педиатрия етарли махсус болалар учун мўлжалланган дорилар билан таъминланмаган. 75% болалар касалликлари учун махсус педиатрик дори турлари ишлаб чиқилмаган. Ундан ташқари дориларни болалар амалиётида хавфсиз қўллаш бўйича маълумотлар етарли эмас. Янги препаратларни болалар амалиётида қўллаш бўйича клиник синовлар тўғрисида маълумотлар етарли даражада емас.
Ш.у. шифокорлар томонидан, кўп холатларда, болаларга катталарга мўлжалланган дориларни қўллаш кенг тарқалган. Лекин бу ката хавф туғдиради, айниқса янги туғилган чақалоқлар ва 1 ёшгача бўлган болаларда.
УЖССТ маълумотига кўра ёш болаларга буюриладиган дори препаратларнинг 45%-стационарда ва 10-20% амбулаторияда махсус шу ёшга мўлжалланмаган. Ш.у. болаларни катталарга мўлжалланган препаратлар билан фақатгина дозасини камайтириш йўли билан даволаш асосий қоида бўлиб қолган.Аммо бу йўл хато, чунки дорининг фақат дозасини камайтириб бериш турли патологияларга, айрим холларда ўлим холатига сабаб бўлади.
Ш.у. болаларга мўлжалланган махсус дориларни яратиш- долзарб муаммо ва шу муаммони ечилишига етарли эътибор берилмайди. Хозирда республикамизда шу масала четдан келтирилган болалар учун мўлжалланган дорилар ( сироплар, гранулалар ва ш .ў) билан қисман ечилади.
Дориларни нохуш органолептик хоссаларини бартараф этишнинг технологик усуллари
Болаларга мўлжалланган перорал, айниқса суюқ дори турларида, дориларни салбий органолептик хоcсалари кўпроқ сезилади. Шунинг учун болалар учун перорал дори турларини яратишда шу муҳим масалага эътибор берилиш лозим. Педиатрия амалиётида дорининг таъми, хиди, ранги катта аҳамиятга эга. Ёш болаларнинг нохуш таъмга сезгирлиги юқори бўлади, чунки уларнинг тилидаги таъм рецепторлари нисбатан кенгроқ тарқалган. Болаларга ёкимсиз дорини мажбуран ичириш кўп холатларда дорининг терапевтик самарадорлигини камайтириш мумкин ( салбий психологик реакция). Демак, болаларга мўлжалланган перорал дориларни яратишда асосий эътибор дориларни нохуш органолептик хусусиятларини ниқоблашга қаратилган бўлиши керак ва педиатрия амалиётида кўлланиладиган дори турларини ўзига хос бир тарафи ҳисобланади.
Болаларга мўлжалланган перорал дориларни яратишда асосий эътибор дори моддаларнинг нохуш органолептик хусусиятини ниқоблашга қаратилган бўлади.
Дориларнинг ёқимли ҳиди,таъми,ташқи кўриниши боланинг асаб системасига ва умуман бутун организмга ижобий психологик таъсир кўрсатади. Дориларнинг таъми уларнинг кимёвий тузилишига ва таркибидаги фаол гурухларга боғлиқ.




Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling