Дориларнинг фаоллиги улар қайси дори шаклида берилганига боғлиқ бўлади.
Болаларга дорилар хар хил йўллар билан юборилиши мумкин: перорал, парентерал, ректал, ингаляцион. Улардан асосий йўл – перорал чунки бу йўл бола учун табиий ва қўлай ҳисобланади. Шунинг учун болаларга яратиладиган дориларни асосий қисми перорал дори турларидан ташкил топган. Лекин бу йўлнинг камчиликлари ҳам бор; дориларни ичак-ошқозон системасида парчаланиши, нохуш органолептик дориларни беришда қатор муаммоларнимавжудлиги.
Парентерал йўл билан дориларни болаларга юбориш терапевтик таъсирни тез намоён бўлиши, дори моддаларни парчаланмаслиги, уларни экстремал холатларда қўллаш мумкунлиги билан ажралиб туради.Лекин қатор камчиликлари хам мавжуд: инфекция тушиш ва мушак-нервларни жарохатланиши мумкинлиги,юборилганда оғрик пайдо бўлиши. Шунинг учун бу йўл болалар амалиётида ўткир зарурият бўлгандагина қўланиш лозим.
Юқоридагиларни ҳисобга оган холда хозирги пайтда дориларни ректал йўли билан юборишга катта эътибор берлади. Болаларга ректал йўли билан дориларни қўллаш уларни тез сўрилишига, ферментлар таъсирида йўқолмаслиги, ичак-ошқозон системасига дориларни махаллий салбий реакциялари йўклиги, дориларни нохуш органолептик хусусиятлари билинмаслиги, оғриқсизлик билан ажралиб туради.
Ингаляцион йўл билан дориларни танага киритиш хам қатор афзалликларга эга: тез сўрилиши, ферментларни таъсирини йўқлиги. Лекин пропеллентларни махалий таъсири намоён бўлиши мумкин.
Юқоридагиларни ҳисобга олиб, хозирги пайтда, болаларга мўлжалланган дори турларини ривожланиши асосан иккита йўл билан - перорал ва ректал дори турларини яратишга боғлиқ.
Хозирда болалар учун мўлжалланган дори шакли бу мураккаб терапевтик система бўлиб, унинг компонентлари ДМ ни сўрилиш тезлигини. Даражасини, йўналтирилганлигини белгилайди.
Дори шакллари. Болалар учун ишлаб чиқариладиган дориларнинг асосий қисми перорал, нохуш таъми ниқобланган ДТ ( тахминан 70%) тўғри келади ( эритмалар, суспензиялар, эмульсиялар, томчилар, эритиш учун мўлжалланган гранулалар, порошоклар, таблеткалар )- афзалликларига боғлиқ( тез сўрилиши, оддийлиги ва бошқ).
Ректал ДТ хам ахамиятли ( шамчалар, ректал суртмалар, капсулалар, ректал пипеткалар).
Қаттиқ ДТ: таблеткалар (оддий, чайнаш учун, эфервесцент), драже, касулалар
Инъекцион ДТ, сиртка қўллашга мўлжалланган ДТ ( суртмалар, пасталар, сепмалар, томчилар ва бошқ) тахмиан 2-3 % ташкил этади.
МУАММОЛАР
- корригирлаш ДМ нохуш органолептик хоссаларини
- инъекция йўлини ўрнини босувчи ДШ яратиш
-замонавий жиҳоз турларини яратиш
- ДМ дозасини мувофиқлигини таъминлаш
Do'stlaringiz bilan baham: |