n –бу боланинг ёши,йил
4. Lucas томонидан таклиф этилган усул( асосан седатив ва наркотик моддалар учун)
Б= боланинг ёши, йил х катталар учун доза
боланинг ёши + 12
Шуни алохида эътиборга олиш ке рак: ЯТЧ учун ДМ дозаларини аниқлашда индивидуал ёндашув мақсадга мувофиқдир.
Болаларга мўлжалланган дориларни дозасини ҳисоблаш:
а 4 а + 20 б
А = Б -----------; А = Б -----------; А = Б - ----.
а + 12 100 70
бу ерда: А - бола учун бериладиган доза, Б - катта одам учун бериладиган доза, a - болани ёши (йил), б - боланинг массаси (вазни), кг.
ДМ нинг бола учун дозаси ҳисоблашда яна дори шаклига хам эътибор берилади. Масалан, аниқланган ректал ДТ айрим ДМ учун : алкалоид тузлари, эфедрин, фенолларнинг 30-50% га камайтирилади(бериладиган перорал дозасидан), аммо сульфаниламидлар, антибиотиклар учун дозаси 1,5 марта кўпайтирилиши мумкин ( бола организмини шу моддаларга сезгирлиги паст бўлганлиги учун).
Ундан ташқари боланинг терисига сепиладиган сепмаларда кучли таъсир этувчи моддаларнинг концентрациясига эътибор берилади- ҳисобга олиниш зарур бола терисининг юқори резорбтив хусусиятлари ( айрим препаратлар, масалан борат кислотаси умуман ишлатилмайди).
Болаларга мўлжалланган дори турларини таърифи, таснифи, уларга қўйилган талаблар.
Дори турлари технологиясини замонавий ривожланиш босқичини ҳисобга олган холда. илмий жиҳатдан болаларга дориларни яратишда биринчидан уларнинг асабини (психика) иложи борча аяшга қаратилган бўлиши лозим.
Болаларга мўлжалланган дори турлари фақат дозаси билан фарқ қилмай балки бир неча талабларга жавоб бериш керак;
1. Дори моддаларни юқори терпапевтик таъсирини таъминлаб уларнинг салбий таъсирини мумкин даражада камайишини таъминлаш;
2. қўлланилиши бола учун қулай, табиий, истеъмол қилишда оғриқ чақирмаслиги, дори моддаларни (айниқса перорал дориларни) нохуш органолептик хусусиятлари ниқобланган бўлиши керак;
3. Ёши 7-8 йилдан ошмаган болаларнинг ютиш рефлекси тўлиқ ривожланмаганлиги учун, болаларга мўлжалланган дори турларининг асосий қисми суюқ дори шаклида бўлиши мақсадга мувофиқдир;
4. Янги туғилган чақалоқларнинг иммунитет кучлари тўла ривожланмаганлиги уларга бериладиган хамма дори турларини стерил бўлишини талаб қилади.
Дори шакллари боланинг ёшига мувофиқ танланиш лозим:
- мактабгача бўлган ёшдагиларга –асосан СДТ ( сироплар, эритмалар, эмульсиялар, суспензиялар, эритиладиган таблетка ва гранулалар, томчилар, рект ДТ.
Мактаб ёшидагиларга яна таблетка, драже ва бошқ ҚДТ ва ректал ДТ.
3 ёшгача бўлган болаларга тавсия этилмайди дориларни таблетка ва драже шаклида яратиш. айниқса таъми ва ранги яхшиланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |