Тошкент фармацевтика институти
Гериатрия амалиётида ишлатиладиган дори турлари
Download 2.15 Mb.
|
dori turlari texnologiyasini rivozhlantirish istiqbollari fanidan maruzalar matni
Гериатрия амалиётида ишлатиладиган дори турлари
Гериатрия амалиётида хар хил дори турлари ишлатилади: перорал қаттиқ таблетка, драже, капсула, суюқ дори турлари, ректал, инъекцион, аэрозол, трансдермал. Перорал дори турларидан асосан, қаттиқ дори турлари: таблетка, капсула, драже ва суюқ дорилардан сувли ажратмалар, томчилар ишлатилади. Лекин сўрилиш самарадорлиги пасайишини хисобга олган холда, айрим пайтларда перорал бериладиган дориларнинг терапевтик таъсири керакли даражада бўлмаслиги мумкин. Ундан ташқари ошқозон шиллиқ пардаларига дори модданинг махаллий салбий таъсири намоён бўлиши мумкин. Шунинг учун қарияларнинг фармакотерапиясини мўътадиллигини таъминлаш учун хозирги пайтда дориларни ректал усул билан бериш қулай деб хисобланади. Гериатрия амалиётида ишлатиладиган дориларни (шамчаларни хам шу жумладан) таркибига сўрилиш жараёнини тезлатувчи моддалар киритилиши (ПАВ) тензидлар гериатрияда қўлланилган. Мисол: гериатрияда қўлланиладиган инсулин шамчаларининг таркибига 5% ПАВ-полиоксил 30-олеат киритилган. У сўрилиш жараёнини тезлатувчи ёки фенобарбитал, бензилпенициллин шамчаларига 5% натрий лаурил сулфат қўшилади. Тензидлар сифатида шамчаларда Т-2, лецитин, твин-80 қўшиш тавсия этилади. Аэрозол (А) айниқса ўпканинг ўткир ва хроник касалликларида антибиотиклар ва бошқа антибактериал препаратлар, юрак касалликларида-юрак гликозидлари билан даволашда кенг қўлланилади. Гериатрия амалиётида ишлатиладиган дори турларининг қариётган организмга фаол моддани юмшоқ таъсир кўрсатишига ва терапиянинг хавфсизлигини таъминлашига алохида эътибор берилади. Яъни салбий таъсири минимал даражада бўлиши лозим. Шуни хисобга олган холда гериатрия амалиётида хар хил таъсири узайтирилган дори турларини сублингвал ва трансдермал йўллари билан киритиш мақсадга мувофиқ.. Охирги пайтларда ривож топган трансдермал йўли билан таъсир этувчи модда билан организмнинг таъминловчи замонавий ТТСлар ишлатилади. Уларнинг қуйидаги афзаллик томонлари гериатрияда қулай келади: а) Таъсири узайтирилганлиги; б) Дори модда танадан ташқари жойлашган бўлади; в) ИОС га салбий таъсир кўрсатмайди; г) Дори моддалар бир текис (бир меъёрда) танага сўрилади. д)Дори моддалар ферментлар таъсирига учрамайди. Охирги йилларда "Окусерт-20", Нитродерм, Минитран, Нитродур, Депонит, Нитроглицерин сақловчи ТТС лар кенг қўлланилади. Дориларни сублингвал (тил остига) йўли билан юбориш анча ижобий тарафларига эга: 1. ферментларнинг таъсири бўлмайди 2. яллиғланиш хам йўқ 3. нисбатан тез таъсир кўрсатади Сублингвал таблетка шаклида (метилтестестерон) ёки хар хил полимер пардалар шаклида бўлиши мумкин,оддий ёки таъсири узайтирилган. Гериатрия ёшида юрак касалликлари (стенокардия) нисбатан кенг тарқалганлигини хисобга олган холда нитроглицерин препаратларини сақловчи сублингвал полимер пардали ишлаб чиқарилган (таъсири узайтирилган) тринитролонг, изосорбилонг 6-7 соат мобайнида таъсир кўрсатади.Улар оғиз шиллиқ пардаларидан сўрилиб умумий таъсир кўрсатади ва даволаш ҳамда профилактика учун қўлланилади. Бу ПДП ўлчамлари 4х9х0,15 мм бўлиб, полимер синтетик ЮМБ эритмаларидан (МЦ, ПВП, ПАА, ПВС) олинади. 60 ёшдан ошган беморларга 50% extempore рецептлардан томчилар ташкил этади. Улардан 90% кўз томчиларига тегишли.Шунинг учун таъсири узайтирилган кўз томчиларини қўллаш мақсадга мувофиқ (пилокарпин+МЦ). Тери орқали 300-800 м оғирликка эга бўлган моддаларни киритишнинг афзаллик томонлари сублингвал усули ўхшаш бўлади. Тери орқали сўрилишини таъминлаш учун умумий таъсир кўрсатувчи суртмалар мўлжалланган. Суртмалар терига суртилганда дориларнинг умумий таъсирини таъминлайди. Масалан, нитроглицерин 2% суртмаси юрак атрофи терисига суртилади.(30см 2) нитроглицерин сўрилиб ўзининг таъсирини кўрсатади. Download 2.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling