Тошкент фармацевтика институти


Download 2.15 Mb.
bet28/75
Sana17.06.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1529525
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   75
Bog'liq
dori turlari texnologiyasini rivozhlantirish istiqbollari fanidan maruzalar matni

ТАЯНЧ СЎЗЛАР: Инфузион терапия, гемореокррекция, изопластиклик, изоионик, изоосмолярлик


Инфузион терапия – бу одам организмига катта ҳажмда, парентерал йўл билан турли суюқликларни қуйиш.
Мақсадлар бир неча улардан:
- реанимация ва интенсив терапиянинг масалаларини ечиш;
- қонга юборилган кучли таъсир этувчи дориларни суюлтириш;
- волюмокоррекция – қон йўқотишларда унинг дастлабки (адекват ҳажмини ва таркибини тиклаш);
- Гемореокоррекция – қоннинг гомеостатик ва реологик хоссаларини нормаллаштириш;
- Инфузион регидратация;
- Электролит баланс ва кислота–ишқорий мувозанатни нормаллаштириш;
- Фаол инфузион дезинтоксикация;
- Тўқималарнинг метаболизмини меёрлаштириш ( таъминлаш ) учун ( оқсил, липид ва углевод алмашувини коррекциялаш).
Инфузион терапия турли тоифали (категория) беморларни даволашнинг зарурий бир қисми хисобланади.
Инфузион эритмалар ( ИЭ) ( плазмозамещающие растворы), қон зардобига осмотик босим, ион таркиби, қовушқоқлиги ва рН кўрсаткичи бўйича яқин эритмалар бўлиб, улар хужайра ва аъзоларнинг хаётий фаолиятини таъминлайди ва организмнинг физиологик мувозанатини сезиларли ўзгартирмайди.
Тарихий маълумотлар
XIX асрнинг 30 йилларида инглиз шифокори Т. Latta “Lancet” журналида холерани натрий гидрокарбонат эритмасини қон томирига қуйиш билан даволаганлиги тўғрисида маълумотларни чоп этди.
1881 йил июль (10) Landerer биринчи бўлиб қон томирга Физиологик эритма NaCl изотоник эритмасини қуйиб даволаган ва бу инфузион терапиянинг ривожланишига асос бўлди.
1915 йил желатина асосида биринчи қон ўрин босувчи суюқлик (И.Э.) Ноgаn томонидан қўлланилди. Хозирда желатина асосида желатиноль, модежель, гелофузин кенг қўлланилади.
1940 й амалиётга биринчи бўлиб синтетик коллоид (ПВП) асосида “Перистой” И.Э таклиф этилди (Reppe, Weese):
1944 йилларда декстран асосида қон ўринбосарлари ишлаб чиқилди Gronwall ва Ingelman. 25 йил мобайнида декстран асосида олинган турли И.Э кенг қўлланилди.
1962 йилларда гидрооксиэтилланган крахмал асосида И.Э яратила бошлади. (Thompson, Britton) ва улар 20 асрнинг охирида кенг қўлланилиб келинган (инфукол, рефортан, стабизол).
1966 й организмда кислород ташувчи хоссага эга бўлган И.Э яратила бошланди. Дастлабки чоп этилган мақолаларда перфторуглеродларни (ПФУ) шу мақсадда қўллаш мақсадга мувофиқлиги кўрсатилди. (L. Clark, L. Gollon).
1979 й СССР да биринчи ПФУ лар асосида “Перфторан” қон ўринбосари яратилиб клиник синовларни ўта бошлади. (Г. Граменицкий, И. Куньянц, Ф. Белоярцев).
1992 й Полиэтиленгликоль асосида “Полиоксидин” ИЭ ишлаб чиқилди ва синалди.(Петербург НИИ ГПК Л.А.Седова, Л.Г. Михайлова) 1997 й шу институтда полимерланган одам гемоглобини асосида яратилган “Геленпол” ишлаб чиқилди ва клиникаларда синалди. (Е.А. Селиванов) 1998 йилда тиббиётда ишлатиш учун рухсат этилди.
Албатта, кон препаратлари ҳам инфузион терапияда қўлланилади. Лекин донорлар қонини (плазмасини) ишлатиш чегараланган, чунки дефицит, вирус инфекцияларни хавфи ва ш.у.
Хозирда ИЭ ишлаб чиқиш фарм саноатининг энг мураккаб ва муаммоли масаласи ҳисобланади.
Хозирда (чоп этилган маълумотларга кўра) (Россия) барча И.Э. ни ≈ 50 % и дорихоналарда тайёрланади, қолган қисми эса – йирик фарм. корхоналарда.
Инфузион- эритмалар маълумки, инъекцион дори турлари гуруҳига кириб, қон томирларига кўп ҳажмда (100 мл ва ундан кўпроқ) юборилиши билан фарқланади. Булар одатда бемор кўп қон йўқотганда, қаттиқ шикастланганда, электролитик ва кислота-ишқор ҳолатининг ўзгаришларида ишлатилади.
Инфузион эритмаларнинг аҳамияти катта, айниқса тез ёрдам кўрсатиш учун. Хозирги кунда тиббиёт амалиётида 200 дан ортиқ инфузион эритмалар ишлатилади. Бу эритмалар кўпинча қон ўринбосарлари деб юритилади.
Хозирда ИЭ( плазмозамещающие растворы) таснифланади:
-дори шакли кўриниши бўйича;
- функционал буюрилиши бўйича; ( назначению)
- таркиби ва кўлланилиши бўйича ( особенностям применения)
Дори шакли кўриниши бўйича ИЭ:
- қон томирига юбориладиган эритмалар;
- қон томирига юбориладиган эмульсиялар;
- қон томирига юбориладиган И.Э. концентларлари;
- ИЭ тайёрлаш учун порошоклар ва лиофилланган шакллар
Шу тоифадаги дори турларини тайёрлашига тегишли масалалар долзарб ҳисобланади, чунки хозирда инъекцион дори турлари даволаш профилактика ташкилотлари қарамоғидаги дорихоналар рецептурасининг деярли 60 % ташкил этади.
Танага парентерал йўли билан катта ҳажма юборилганлиги ҳисобга олиб уларнинг сифат кўрсаткичларига алоҳида эътибор берилиш лозим.
Инфузион эритмалар қатор талабларга жавоб бериши лозим:
- апироген ва стерил бўлиши;
- механик ифлосликлардан тоза бўлиши;
- турғунлиги сақланиши
Бу асосий талаблар ва улардан ташқари инфузион эритмаларга ўзига хос талаблар ҳам қўйилади: изотоник, изоионик, изогидрик; изопластик ва изоосмоляр бўлиши (ишлатилишидан келиб чиққан холда).

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling