Тошкент фармацевтика институти


Download 2.15 Mb.
bet29/75
Sana17.06.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1529525
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   75
Bog'liq
dori turlari texnologiyasini rivozhlantirish istiqbollari fanidan maruzalar matni

Эритмаларни изотоник ҳолатига эришиш зарурлиги ва қоидалари маълум.
Изотоник эритмаларнинг осмотик босими организмнинг биологик суюқликларнинг (қон, қон зардоби) босимига яқин бўлишиши (7,4 атм). Гипертоник эритмаларни қўйиш салбий реакциялар – эритроцитларни бурушиб кетишига (плазмолиз), тўқималарни дегидратациясига олиб келади. Гипотоник эритмаларини кўп ҳажмда қўлланилди гемолиз яъни эритроцитларни ёрилишига сабаб бўлади. Изотоник кон-цияни 3 та усул билан ҳисоблаш мумкин.
Изогидрик хусусияти. Инфузион эритмаларни изогидрик бўлишига хам эьтибор берилади. Изогидрик бу эритмани қон зардобига рН кўрсаткичи бўйича яқин бўлишини билдиради, яъни рН кўрсаткичи 7,34 -7,42 атрофида бўлиши керак.
Бу талаб ҳам муҳим, чунки тўқималар ва хужайраларнинг фаолияти оқибатида турли ҳил кислота ёки ишқорий моддалар ҳосил бўлади ва уларни албатта, нейтраллаш учун қонда буфер системалар мавжуд. Шунинг учун қонга кўп миқдорда қўйиладиган эритмаларнинг таркибида ҳам айрим холатларда, шундай буфер системалар киритилади.

  1. Карбонатли буфер системаси (NaНСО3 + СО2)

  2. Фосфатли буфер система (Na2НРО4 + NAН2РО4)

  3. Оқсилли амфолитли системалар. Бу системалар эритмаларнинг РН га қараб ёки кислотали ёки ишқорий хусусиятларга эга бўлиши мумкин.

Агар кўп миқдорда РН юқори эритмалар қўйилса – алкалоз, агар РН – паст эритма қўйилса – ацидоз холатлари вужудга келади ва оқибатда салбий реакциялар келиб чиқади.
Муътадил РН 5,5 – 10,5 атрофида.
РН кўрсаткичини ахамияти катта, айниқса тўқималарга оғриқ сезилади. Шунинг учун коррекция қилинади. Масалан, аскорбин кислотанинг инъекцион эритмасига NaНСО3 қўшилади.
Изоионик талаби, яъни ИЭда қон зардобига яқин бўлган ионлар (катионлар:Ca2+,Na+, Мg2+ K+ , анионлар:СL- SO4 2- , HPO3 2- , HCO3 - бўлиши керак. Яъни ионли таркиби бўйича яқинлиги. Изотоник NaClнинг эритмаси тўлиқ тўқималарни фаолиятини таъминлаш қобилиятига эга эмас, чунки тана ва аъзоларнинг фаолияти, ҳаётий вазифалари тўлиқ намоён бўлиши учун, албатта, бошқа ионлар ёки ионларни комплекси бўлиши шарт (Na+, K+, Ca2+, Mg2+ ва ҳ.к.). Яъни қонда сақланадиган ҳаётий муҳим ионлар бўлиши керак. Масалан, қон зардобида Na+, K+, Ca2+, Mg2+(100:2:2:0,5) нисбатда бўлади. Шунинг учун инфузион эритмаларда ҳам шу нисбатда ионлар киритилиши мақсадга мувофиқ.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling