Тошкент фармацевтика институти
Download 2.15 Mb.
|
dori turlari texnologiyasini rivozhlantirish istiqbollari fanidan maruzalar matni
- Bu sahifa navigatsiya:
- -Желатиноль
-Полиглюкин қисман гидролизланган декстраннинг (ММ 5500-70000)
6 %ли эритмаси. NaCl билан изотоник холатига келтирилган -Реополиглюкин- қисман гидролизланган декстраннинг (ММ 30000- 40000) 10% коллоид эритмаси (0,9% NaCl эритмасида). -Желатиноль – қисман парчаланган желатинанинг ( мм 20000) 8% коллоид эритмаси ( 0,9% NaCl эритмасида); -Реоглюман, рондекс, неорондекс, реомакродекс ПОЛИГЛЮКИН Декстраннинг қисман гидролизланган (с.м.м.-5500-70000)6%ли эритмаси. Эритма тайёрлаш учун изотоник концентрацияли эритма хосил булгунча NaCl қўшилади. Тайёр дори формаси: герметик ёпилган 400мл флаконлар.рН=4,5-6,5га тенг. Сақлаш муддати -5йил. Полиглюкин венага юборилганда осмотик ходиса ҳисобига суюқлик оқими туқималардан қон тизимига ўтади. Айланаётган қон ҳажми ўзгаради, артериал босим ошади ва шу холат сақланиб турилади. Полиглюкиннинг организмга киритилиши натижасида организмдаги оксидланиш жараёни кучаяди ва бу нарса оқаётган қондаги кислороднинг туқималар орқали сўрилиш даражасининг ошишига олиб келади. Шок (карахт ) холатда қўлланилади Шу гуруҳ ИЭ самарадорлиги (гемодинамик эффекти) уларни томирларда сувни ушлаб қолиш қобилиятига боғлиқ. Масалан, 1г декстран 20-25мл сувни боғлаш хусусиятига эга. Полиглюкин. Плазманинг ҳажми ошиши биринчи 90 дақиқа кузатилади. 6 соат дан сунг декстраннинг миқдори қонда 2 марта камаяди. Рондекс 6% радиализланган декстраннинг (ММ 65000 ± 5000) 0,9% NaCl эритмасида. Афзаллиги унинг қовушқоқлиги ( 1,5 марта) пастлиги. РЕОПОЛИГЛЮКИН-(с.м.м.-30000-40000) полиглюкиннинг аналоги булиб, у декстраннинг қисман гидролизланган 10%ли коллоид эритмаси ҳисобланади. Сақлаш муддати - 4 йил. Эритмаси NaClнинг изотоник эритмасида тайёрланади. рН=4-6,5га тенг. ЖЕЛАТИНОЛЬ- желатинанинг қисман гидролизланган (м,м.20000_+5000) 8%ли коллоид эритмаси 0,9% NaCl эритмасида Хозирда коллоид ИЭ дан гидроксиэтилкрахмал (ГЭК) асосидаги эритмалари кенг қўлланилади. Улар 60 йилдан бошлаб қўлланиб келмоқда ва охирги ўнйилликда кўп мамлакатларда шу гурух ИЭ етакчи ўрин эгалламоқда. Улар токсик эмас, нисбатан узоқ вақт давомида организмдан элиминацияга учрамайди, ножуя таъсири кам, специфик реологик ва антитромботик хоссаларга эга бўлганлиги учун улар микроциркуляция ва ижобий таъсир кўрсатади ва ва тромбоцит ва плазматик қон қуюлишини нормаллаштиради. Шунинг учун улар етакчи ўринни эгалламоқда хозирда. Вакиллари: волекам –ГЭК ММ 170.000 эритмаси ( Россия), плазмастерил ( Фрезениус)- 6% ГЭК с ММ 450000, рефортан, стабизол. Улар маккажухари ва картошка крахмали асосида олинади. Download 2.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling