Тошкент фармацевтика институти
Download 2.15 Mb.
|
dori turlari texnologiyasini rivozhlantirish istiqbollari fanidan maruzalar matni
Стериллаш усуллари
Стериллаш деб объектдаги тирик микроорганизмларни ва уларнинг спораларини батамом йўқ қилишга айтилади. Замонавий стериллаш усулларига қуйидагилар киради: 1. Термик стериллаш усули: 2. Фильтрлаб стериллаш усули. 3. Кимёвий усул билан стериллаш. 4. Радиацион стериллаш усули. 5.УБ нурлари билан стериллаш усули. ТЕРМИК СТЕРИЛЛАШ УСУЛИ Термик стериллаш жараёнида микроб тўқималари протоплазмасининг пирогенетик емирилиши ёки унинг қайтмас коагуляцияси содир бўлади. Шунингдек, уларнинг фермент тизими ҳам шикастланади. Термик усул дорихона, корхона шароитларида кенг қўлланилади. Дори ва уни тайёрлашда ишлатиладиган айрим предметларни стериллаш албатта уларнинг физик-кимёвий хоссаларини ҳисобга олган ҳолда олиб борилади. Буғ билан стериллаш Барча микроорганизмлар ва уларнинг споралари қуруқ иссиқликдан кўра нам иссиқликка таъсирчан бўлиши маълум. Шу нуқтаи назардан нам иссиқлик стериллаш учун мақсадга мувофиқ деб топилган. Дори тайёрлаш жараёнида қуйидаги нам иссиқ буғ билан стериллаш усулларидан кенг фойдаланилади: автоклав усули, буғ оқими билан стериллаш. Автоклав усули Бу усулда микроорганизмларнинг нафақат вегетатив шакли балки уларнинг споралари ҳам нобуд бўлади. Герметик камерада соф тўйинтирилган буғ ёрдамида атмосфера босимидан юқори босимда (0,11 мПа – 1200С, 0,20 мПа - 1320 С) моддаларни стериллаш усули автоклав усули деб аталади. Автоклав усули асосий термик стериллаш усули бўлиб хисобланади. Бу усулда стериллаш автоклав деб номланган асбобларда амалга оширилади. Унинг энг содда конструкцияси 16- расмда келтирилган. (1-расм)Автоклав буғ қозонлари турига кирувчи асбоб хисобланиб, ишлаш жараёни ҳам уларга ўхшашдир. Буғ қозонидаги босим автоклав олд қисмида ўрнатилган мембранали ёки пружинали манометр орқали кузатилади. Босим орқали тўйинган буғ таъсирида стериллаш. Автоклавни тузилиши ва ишлаш принципи Герметик камерада соф тўйинтирилган буғ орқали атмосфера босимидан юқори босимда моддаларни стериллаш усулига айтилади. ХI ДФ кўрсатмасига биноан автоклав дорихона шароитида ишлатиладиган термик стерилизациянинг асосини ташкил қилади. Бу усулда стериллаш автоклав деб аталган аппаратларда олиб борилади. Автоклав буғ камералари турига кирувчи аппарат ҳисобланиб ишлаш жараёни ҳам уларга ўхшашдир. Камерадаги буғ босимининг ҳолатини ўрнатилган манометр орқали кузатиш мумкин. Автоклавдаги манометр кўрсаткичлари бир атмосферадан юқори бўлса, автоклав манометр миллари ҳам аста секин кўтарила бошлайди. Буғ камерасидаги автоклав ташқарисида ўрнатилган манометр (мембранали ёки пружинали) орқали кузатилади. Манометр кўрсаткичлари техник атмосфера босимига мослаштирилган бўлиб, камерадаги босим ташқи атмосфера босимидан ошгандагина манометр ортиқча атмосферани кўрсатади. Шунинг учун уни (атм) ичкаридаги атмосфера ёки ортиқча босим деб юритилади. Камерадаги атмосферани ўтказиш учун эса манометр кўрсатгичига оддий атмосфера босими, яъни сон ҳисобида атм қўйиб ҳисоблаш керак. Масалан, манометр 1 атм кўрсатса, камерадаги босим оддий абсолют атмосферада 2 ата бўлади. Босим кўрсаткичига тўғри келадиган ҳарорат 1-жадвалда келтирилган. 1-жадвал
Download 2.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling