КС ривожланиши янги асосларни қўллаш билан боғлиқ. Хусусан гел хосил қилувчи. Ҳозирда кўз суртмасини тайёрлашда гидрофил – метилцеллюлоза, коллагенли асослари хам ишлатилади. 1-5% ли оқсил концентрациясига эга бўлган коллаген эритмасининг қовушқоқлиги ва консистенцияси суртма асоси учун ҳосдир. Коллаген гидрофоб асосларидан фарқли равишда кўзнинг ички қаватига токсик таъсир кўрсатмайди, шунинг учун коллаген асосидан тайёрланган суртмалар операциялардан олдинги ва кейинги босқичларда қўлланилади. 2% коллаген асосидан сульфапиридазин Na 10% ва кортизон 0,1% кўз суртмалари олиниб, тажрибада текширилганда, шу нарса тасдиқланганки фармакопеядаги кўз суртмалари учун мўлжалланган асосларга қараганда коллагендан тайёрланган суртмаларда дори моддани ажралиб чиқиш тезлиги юқорироқ бўлади.
Коллагеннинг 2% ли сувли гелидан тайёрланган “Сульфаколлаг” кўз суртмаси- роговицани ярали қобиғини даволашда ишлатилади.
Таркиби: 0,1% гидрокортизон ацетат
10% ли Na сульфапиридазин
Хозирда акрил кислотанинг сополимери- карбопол гели асосида қатор яллиғланишга қарши ( кортизон, дексаметазон), антибиотиклар ( тетрациклин, хлортетрациклин) витамин сақловчи ( В3,В 6, В12, А, Е, D). Ундан ташқари замонавий жиҳоз турлари- ички юзаси лакланган метал тубалар ва полимерлар асосида тайёрланган жиҳозлар
Фармакопеядаги кўз суртмалари учун мўлжалланган асосларга қараганда бир қатор устинликларга эга. (Вазелин: Ланолин 9:1) Вазелин гидролин абсорцион асос.
Кўз учун қаттиқ дори турлари
Уларга кўз учун мўлжалланган таблеткалар, сепмалар ва қаламчалар
Кўз учун таблеткалар пресслаш йўли билан олинади ва олдиндан кўз намламалари, томчиларни тайёрлаш ёки қовоқ ортига ўрнатилади.( конъюктивал халтачага). Уларга асосий талаб- қолдиқсиз эриб кетиши.
Кўз учун сепмалар кўзга сепиш учун юқори дисперслик даражаси эга бўлган ДМ дан тайёрланади асептик шароитда ва стерилланади.
Кўз учун қаламчалар кўз шиллиқ қаватларини куйдириш учун мўлжалланган бўлиб,тузларни эритиб ( плавление) махсус формаларга –қолипларга қуйиб қотириш йўли билан олинади.Уларни яна жувалаш усули билан хам олиш мумкин. ДМ ни хамирсимон масса билан аралаштириб қаламчалар жуваланиб олинади.
Кўз ДТ ривожланиш йўлларидан бири бу кўз аэрозолари ва кўз ўрнатмалари.
Кўз спрейларида ДМ ўта майдаланган холда шиллиқ қаватларда яхши адсорбцияланади ва тез сўрилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |