АДАБИЁТЛАР
1. ДФ ХI “Глазные капли” –ФС
2. Тихонов А.И., Ярных Т.Г. Технология лекарств.- Харьков: изд НФАУ, Золотые страницы.- 2002.- 702 с.
3. Синёв Д.И., Марченко Л.Г., Синёва Т.Д.. Справочное пособие по аптечной технологии лекарств.- С.Петербург.- 2001.- 316 с.
5. Ўз Р ССВ нинг 195 буйруги, Илова № 2.
6. Гендролис А. Глазные лекарственные формы в фармации.М:1988.
7.Промышленная технология лекарств. Т-2/В.И.Чуешов, М.Ю. Чернов, Л.М., Хохлова и др. Под ред. Проф. В.И.Чуешова.-Х.:Основа, УкрФА, 1999.- 704 с.
8.Миралимов М.М., Х.К.Абдуллаева, З.А.Назарова. Стерил дорилар технологияси.- Ўқув қўлланма.- Тошкент.- 2006 й.-209 б
9/ http://www.eyemed.ru
10/ http://www.vitfarm.ru
8-Мавзу: Дори воситаларини турғунлаштиришнинг замонавий
аспектлари
Режа:
1. Дори воситаларини турғунлигига таъсир этувчи омиллар
2. Дори шаклларида сақлаш давомида кечадиган жараёнлар таърифи.
3. Дисперс системаларнинг ( эмульсион ва суспензион) турғунлигини ошириш замонавий усуллари
4. Дори турларини физикавий турғунлаштириш усуллари
5. Дорилар турғунлигини кимёвий усуллар билан таъминлашдаги муаммолар
ТАЯНЧ СЎЗЛАР: турғунлик, лиофиллаш, дисперс системаларни турғунлаштириш, микробиологик турғунлик, кимёвий турғунлик
1. Дори воситаларини турғунлигига таъсир этувчи омиллар
Дорилар турғунлиги бу препаратни маълум вақт давомида, фармакопея ёки МТХ да кўрсатилган физик-кимёвий, микробиологик хоссаларини ўзгартирмаслик ва фармакологик фаоллигини сақлаб қолиш хусусияти.
Хозирда дориларни турғунлигини таъминлаш ғоят мухим, долзарб ва комплекс технологик масала ҳисобланади, чунки 90% га яқин дори моддалар алоҳида технологик усуллар ёки турғунлаштирувчиларни қўллашни талаб этади.
Дорилар турғунлиги боғлиқ:
Ташқи муҳитга (ёруғлик, намлик);
Дори шаклига (агрегат ҳолати).
Do'stlaringiz bilan baham: |