Тошкент фармацевтика институти


Дори моддани қайта кристаллаб тозалаш


Download 2.15 Mb.
bet56/75
Sana17.06.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1529525
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   75
Bog'liq
dori turlari texnologiyasini rivozhlantirish istiqbollari fanidan maruzalar matni

Дори моддани қайта кристаллаб тозалаш. Бу усулни “Инъекция учун яроқли” талабига жавоб бермайдиган (аминлар, аммоний тузлари, параформ каби қўшимчалар сақловчи) гексаметилентетрамин учун қўллаш мақсадга мувофиқдир.
Гексаметилентетраминни қайта кристаллаш қуйидагича олиб борилади: препаратни қайноқ этил спиртида эритиб тўйинган эритма олинади. Уни фильтрлаб, сўнг совутилади. Бунда кристалл чўкма хосил бўлади. Чўкмани фильтрлаб ажратиб олинади ва қуритилади. Фармакопея мақоласи бўйича тахлил қилиниб, агар натижа ижобий чиқса, препарат инъекцион эритма тайёрлаш учун ишлатилади. Лекин дорихона шароитида бу жараённи амалга ошириш қийин.
Адсорбент қўшиб қўшимчалардан тозалаш. Дори препаратини унинг таркибига кирувчи қўшимчалардан тозалаш учун адсорбция усулини ҳам қўллаш мумкин. А маркали фаоллашган кўмир адсорбент вазифасини бажаради. У эритмани нафақат қуйи молекулали моддалардан (кальций лактатда кальций оксалатдан), балки ЮМБлар хусусан, пироген моддалардан ҳам тозалайди (глюкоза эритмасида). Бу мақсадда крахмал клейстери қўшиб нам грануллаш усулида олинган таблетка –карболенни қўллаш мутлақо ярамайди.
Замонавий технологик усулларни қўллаш (покрытие оболочками, микрокапсулирование, капсулирование и т.д.)
Порошоклар (битта доазали жиҳозда)


1.Дисперс системаларни турғунлаштириш ( эмульсион ва суспензион);
А. Махсус ёрдамчи моддалар билан дори турларини (дисперс системаларни) турғунлиги таъминлаш
Дориларни дисперс система сифатида турғунлиги таъминлаш мақсадида турли стабилизаторлар қўлланилади. Дисперс системаларнинг турғунлигини таъминлашда асосий эътибор гетероген системалар( эмульсион ва суспензион системалар) га берилади. Бунга эришиш учун замонавий турғунлаштирувчилар қўлланилади. Дори турларини турғунлаштирувчиларнинг асосий гурухлари бу:

  • целлюлоза хосилалари (МЦ, натрий КМЦ);

  • сорбитан хосилалари( твинлар ва спенлар);

  • альгинатлар ва пектинлар;

  • бентонитлар;

  • аэросил;

  • синтетик СФМ (ПВП, ПВС, ПАА);

  • Эмульгаторлар ( Т-1,Т-2, N1 пентол ва ш.ў );

  • Фосфолипидлар ( лецитин);

  • Мумлар ( асалари муми, спермацет);

  • Ланолин хосилалари (полиоксиэтилланган ланолин, водлан )

Осилмаларни турғунлигини ошириш замонавий СФМ билан таъминланади. Кўпинча уларнинг турли комбинациялари ( мажмуаси) яхши натижа беради ( асосан юқори сирт фаоллиги ва қовушқоқлиги ҳисобига. Масалан: 3% норсульфазол суспензиясини турғунлаштириш учун 3% бентонитнинг натрийли шаклининг гели ва 5% МЦ қўлланилган. 3% сульфадимезин суспензияси эса 1% МЦ хамда твин-80 билан турғунлаштирилган. 2% сульфадиметоксин суспензияси 2% ПВС ва 0,02% твин-80 ёрдамида турғунлаштирилган.
Эмульсияларни турғунлаштиришда замонавий СФМ : твин-80, целлюлоза хосилалари, лецитин, табиий фосфатидлар яхши натижа беради.
Порошокларни сақлашда турғунлигини ошириш. Энг кенг тарқалган сабаб – порошок қоришмасининг намлиқиб қолиши. Буни олдини олиш учун – ҳар хил влагорегуляторларни қўшиш. Булардан энг кўп аэросил, қуритилган крахмал, карбонат магния, бентонитлардан фойдаланилади.
Масалан: “Антигриппин” порошоги
Ацетилсалицил кислотаси 0,25 Димедрол 0,02
Кальций лактат 0,05
Аскорбин кислотаси 0,15
5% аэросил қўшилса 2 ойгача унинг турғунлигинитаъминлаш мумкин
Б. Дисперс системаларни турғунлаштириш масаласи фақат ёрдамчи моддаларни қўшиш йўли билан эмас балки замонавий технологик усуллар, асбоб-ускунулар ишлатиш билан таъминланади.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling