Тошкент фармацевтика институти


Download 2.15 Mb.
bet44/75
Sana17.06.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1529525
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   75
Bog'liq
dori turlari texnologiyasini rivozhlantirish istiqbollari fanidan maruzalar matni

Буғ оқими билан стериллаш.
Бу усул билан стерилланганда объект мунтазам буғ оқимида 100 градус ҳароратда 30-60 дақиқа давомида қиздирилади. Бу усулнинг асосий хусусияти шундан иборатки, сув буғига тўйинтирилган буғ объектга тўхтовсиз оқимда юбориб турилади. Унда ҳаводан ном-нишон қолмайди. Кок стерилизатори, инфундир стерилизацион асбоби ёки автоклавда олиб бориладиган бундай стериллаш усули тўхтовсиз оқимли буғда стериллаш усули деб аталади.
Тўхтовсиз оқимли буғда турғунлиги камроқ бўлган дори моддалар эритмаларини стерилланади. Эритма хажми 100мл гача бўлса - 30 дақиқа, 100-500мл гача - 45 дақиқа, 500 – 1000мл - 60 дақиқа стериллаш талаб этилади.
Иссиқ ҳаво ёрдамида стериллаш
Иссиқ ҳаво ёрдамида стериллаш қуритиш камераларида 160, 180 ёки 2000 С ҳароратда олиб борилади. Усулнинг самарадорлиги ҳароратга, вақтга, стерилланувчи объектнинг иссиқлик ўтказувчанлигига, уларнинг стериллаш камерасида иссиқ ҳаво циркуляциясини таъминлай оладиган бўлиб жойлашганлигига боғлиқдир.
Иссиқ ҳаво ёрдамида стериллаш усули қуйидагиларга қўлланилади:
а) шишалар, металл ва чинни идишлар учун; улар 1800С да 60 дақиқа ёки 1600С да 150 дақиқа стерилланади.
б) иссиққа чидамли порошоксимон доривор моддаларнинг (тальк, оқ гил, рух оксиди, натрий хлорид ва бошқалар) стериллаш тартиби қуйидагича:



Миқдори, г

Ҳ арорат, 0С

Вақти, дақиқа

25,0 гача

180
200

30
10

26,0-100,0 гача

180
200

40
20

101,0-200,0 гача

180
200

60
30

Бунда қатлам қалинлиги 6-7 см дан ошмаслиги лозим.
в) минерал ва ўсимлик мойлари, ёғлар, ланолин, вазелин, мум.

Миқдори, г

Ҳарорат, 0С

Стериллаш вақти, дақиқа

100,0 гача

180
200

30
15

101,0-500,0 гача

180
200

40
20

Радиацион стериллаш усули
Бу усул хозирги кунда АҚШ ва Англияда кўп ишлатиладиган стериллаш усули ҳисобланади. Нур билан стериллаш ўз хоссаси билан совуқ усул ҳисобланиб, унда стерилланаётган предмет - ҳарорати 3% гача ошиши мумкин. Шу сабабли бу усул ҳароратга чидамсиз дори моддаларни стериллаш учун қулай ҳисобланади.
Сунъий равишда олинган радиоактив изотоплардан Со60 , Со137 ва ядро реакторлари қолдиқлари радиацион гамма нурлари билан нурланиш манбаалари бўлиши мумкин. Одатда стериллашга 2,5х106 рад. етарли ҳисобланади. Мосламада ишлаётган одамлар, ишлаш вақтида уни таъсиридан муҳофаза қилиниши керак, қолдиқ радиацияни чақирмайди.
Объект жиҳозланган холда стерилланиши мумкин. Радиоактив нурлар таъсирида ўтказиладиган стериллаш механизмини аниқ айтиш қийин, аммо шу нарса аниқки, стериллаш натижасида оз-оз миқдорда бўлса ҳам турли парчаланиш маҳсулотлари ажралади. Углеводлар, ароматик бирикмалар, оқсиллар, аминокислоталар, антибиотиклар, витаминларнинг радиоактив нур таъсирида стериллаш натижалари ўрганилган. Хирургия амалиётида ишлатиладиган кетгут, плазма, боғлайдиган-ўрайдиган ашъёларнинг стериллаш натижалари ўрганилган. Дорихона шароитида бу усул қўлланилмайди.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling