Тошкент фармацевтика институти


Download 2.15 Mb.
bet39/75
Sana17.06.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1529525
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   75
Bog'liq
dori turlari texnologiyasini rivozhlantirish istiqbollari fanidan maruzalar matni

А Д А Б И Ё Т Л А Р

1. Белова О.И., Карчевская В.В., Кудакова Н.А., Соколова Л.Ф. Технология изготовления стерильных растворов в условиях аптек.-М.:Медицина, 1982.-С.94-111.


2. Государственная фармакопея ХI-издания.- Т.2.-Москва, 1990.
3. Назарова З.А., Джалилов Х.К.,Туреева Г.М. Инфузион эритмаларнинг технологиясига ва сифатини баҳолашга замонавий ёндашиш //Кимё ва фармация,1995,N3.
4. Синёв Д.И., Марченко Л.Г., Синёва Т.Д.. Справочное пособие по аптечной технологии лекарств.- С.Петербург.- 2001.- 316 с.
5. Тихонов А.И., Ярных Т.Г. Технология лекарств.-Харьков: изд НФАУ, Золотые страницы.- 2002.- 702 с.
6. Торхова Т.В., Борзунов Е.Е., Корытнюк Р.С., Дашевская А.Г. Осмолярность (осмоляльность) инфузионных растворов //Фармацевтичн. журн.-1991.-2.-с.54-58.
7. Махмуджанова К.С., Назарова З.А.,Туреева Г.М., Файзуллаева Н.С., Назирова Я.К. Янги дори турларини яратишнинг назарий ва амалий асослари ва дорилар технологиясини такомиллаштириш муаммолари 2 электив курс учун услубий қўлланма.-Тошкент 2006.-108 б.


6-Мавзу: Дори воситаларини микробиологик тозалиги, замонавий стериллаш усуллари


Режа:



  1. Дори воситаларини микробиологик тозалиги

  2. Микробиологик тозалигига замонавий талаблар уларни таъминланиши

  1. Замонавий стериллаш усуллари


ТАЯНЧ СЎЗЛАР: стериллаш усуллар, мембранали фильтрлар, имплантациянадиган тизимлар, инъекцион имплантантлар, асептика, пироген моддалар


Дори воситаларини микробиологик тозалигини таъминланиши

Бугунги кунда асептик шароитда инъекцион ва инфузион эритмалар, микроорганизмлардан тоза бўлган организм бўшлиқларига юбориладиган ирригацион эритмалар, янги туғилган чақалоқлар ва бир ёшгача бўлган болаларга сиртки ва ичиш учун тайёрланадиган дори турлари; таркибида антибиотик ва бошқа антимикроб ҳоссага эга бўлган препаратлар, шунингдек очиқ яра ва куйган терига суртиш учун мўлжалланган эритмалар; кўз томчилари; намлаш ва ювиш учун ишлатиладиган офтальмологик эритмалар; концентрланган дорихона ичида ишлатиладиган эритмалар; кўз суртмалари тайёрланади.


Парентерал юбориладиган дори воситаларни сифат кўрсаткичларига бир қатор талаблар қўйилади: улар стерил, турғун, апироген, тиниқ, механик ифлосликлардан ҳоли бўлиши керак ва ўз таркибида заҳарли моддалар сақламаслиги лозим.
Парентерал имплантацияланадиган дориларни етказиш тизимлари таърифи, афзалликлари, мақсадлари.
Имплантация йўли билан дориларни киритиш афзалликлари, мақсадлари
ДМ таъсирини 24 соатдан ортиқ намоён бўлишини таъминлаш зарурияти уларни имплантация йўли билан киритиш усулларини пайдо бўлишига сабаб бўлди.
Имплантацияланадиган дориларни етказиш системалар (ИДЕС) барпо этилишига имлантацияланадиган техник мосламаларни (кардиостимуляторлар, нейростимуляторлар ва бошқ.) яратилиши ва татбиқ этилиши асос бўлди
Парентерал ИДЕСларни қўллаш:

  • Дориларни клиник самарадорлигини оширади;

  • ДМ ни организмга узоқ вақт давомида назоратланган холда аста секинлик билан сўрилишини таъминлайди;

  • медперсонални даволаш жараёнида қатнашиш ва инъекция қилиш сонини камайтириш имкониятларини беради

  • Парентерал терапия курсларини ўтказиш учун қайта госпитализация сонини камайтириш

Парентерал ИДЕС лар сурункали, хар куни инъекцияларни талаб этадиган турли касаликларни (биринчи навбатда онкологик, суяк-бўғим,турли этиологиядаги сурункали оғриқлар, контрацепция ва бошқ холатлар) давомли терапиясини таъминлашга мўлжалланган бўлиб:

  • медперсонални даволаш жараёнида қатнашиш ва инъекция қилиш сонини камайтириш;

  • Парентерал терапия курсларини ўтказиш учун қайта госпитализация сонини камайтириш имкониятларини беради


Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling