Тошкент фармацевтика институти


Download 2.15 Mb.
bet71/75
Sana17.06.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1529525
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   75
Bog'liq
dori turlari texnologiyasini rivozhlantirish istiqbollari fanidan maruzalar matni

Ёпиқ РФП ларда радиоактив материал турли қобиқлар билан қопланган бўлади ёки капсулага (ҳимояловчи қоплам), ш.у. бевосита пациент ва персонал билан контакт бўлмайди. Клиникада бундай РФП нурланиш терапия учун қўлланилади. (аппликацион, тўқималар ичида) - (контактной терапии). Ундан ташқари бундай РФП суякларнинг минерал таркибини ўрганиш учун хам қўлланилади.

Нурлар билан терапия учун 200 дан ортиқ ёпиқ РФП лар қўлланилади. РФП лар қўлланилишига кўра турли шаклда, размерда ва конструктив материалдан олинган бўлиши мумкин. Кўпинча уларни ( тола) сим, тўғноғич, зажим, маржон, гранулалар, цилиндр, пластина, қаттиқ ва эгилувчан аппликаторлар шаклида ишлаб чиқарилади. Радиоактив модда нина цилиндр ёки махсус конструкцияли аппликатор шаклида бўлиб, пўлат, титан, олтин, платиналардан олинган гурметик қобиқга жойлаштирилади.

бевосита контактда бўлиши мумкин.
Бундай препаратларга киради:
- радиоактив изотоп индикаторлар усулида таҳлил ўтказишда ишлатиладиган радиоактив бирикмалар (in vivo усулида)
- организмда сўрилиб кетадиган нурланиш терапияга мўлжалланган РФП лар (толалар, плёнкалар, губкалар)
- in vitro усулида қўлланиладиган радиоиммун анализ ўтказиш учун мўлжалланган РФП лар.
Даволовчи мақсадда айрим очиқ РФП лар қўлланилади. Улар йўналтирилган равишда патологик тўқималарда йиғилади. Масалан, радионуклид I131 ли натрий йодид эритмаси қалқонсимон безнинг рак метастазаларини ва тиреотоксикозни даволаш учун ишлатилади (перорал усулда).
Айримлари эса бевосита тўқималарга йўналтирилган бўлади. Масалан радионуклид 32Р, 90Y ва 198Au лар сақловчи коллоид эритмаларини бевосита лимфатик томирларга ва бўшлиқларга (шишларни даволашда). Асосий радиацион омил бу холатларда в- нурланиш ва бу омил патологик ўчоқнинг нурланишини таъминлайди. Бунда соғлом тўқималар минимал даражада шикастланади.
Радиодиагностик таҳлил ўтказишда кўпинча нурланиш даражаси пациент учун хафли бўлмайди.
Алоҳида гурухдаги очиқ РФП лар танага киритилмайди. Улар биологик суюқликларнинг (қон, ошқозон шираси ва б.) радиоиммун таҳлилида қўлланилади. Улар асосан 125I билан белгиланган бўлиб, фермент гормон, витамин оқсилларининг миқдорий таҳлили учун ишлатилади. Бу тестлар биокимёвий тестларга нисбатан осон ва сезгирроқдир.



Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling