Toshkent Farmatseftika Instituti farmatsiya fakulteti 210B guruh talabasi Rustamov Qudratbekning mustaqil ishi


Дори препаратларини берилишига қўйиладиган умумий талаблар


Download 0.63 Mb.
bet4/5
Sana28.12.2022
Hajmi0.63 Mb.
#1015480
1   2   3   4   5
Bog'liq
Рецептларни таксировка килиш

Дори препаратларини берилишига қўйиладиган умумий талаблар

Дори препаратларини берилишига қўйиладиган умумий талаблар

Дорихона муассасасидан бериладиган дори воситалари рецептда ёзилган дори воситаларининг миқдори ва дозасига мос келиши лозим. Рецептда савдо номи билан тайинланган дори воситаси дорихонада мавжуд бўлмаган холларда ушбу дори воситасининг халқаро патентланмаган номига асосан бошқа савдо номига эга бўлган дори воситасига синоними алмаштирилиш мумкин. Дорихона муассасалари томонидан рецепт асосида дори воситалари берилганда рецепт ушбу муассасанинг фармацевт ходими томонидан олиб қолинади, экстемпорал усулда тайёрланиб берилган дори воситалари эса қўшимча равишда рецептура журналига киритилади.

Дорихона муасасасининг фармацевт ходими томонидан рецепт олиб қолинганда унинг йиртма корешогига берилган дори воситаларининг номи ва серия рақамлари киритилади ва унинг фамилия исми шарифи ёзилиб имзоси ва дорихона муассасасининг тамғаси қўйилган холда, беморга даволовчи шифокорга тақдим қилиш учун берилади.

Дорихона муассасаси томонидан дори воситалари хақида тўлиқ маълумотга эга бўлган товар чеки билан берилганда, рецептнинг йиртма корешогини тўлдириш талаб этилмайди.

Дорихона муассасаси томонидан дори воситалари хақида тўлиқ маълумотга эга бўлган товар чеки билан берилганда, рецептнинг йиртма корешогини тўлдириш талаб этилмайди.

ЎзРССВ нинг 2017 йил 11 сентябрдаги “Товар чекларини бериш бўйича асбоб ускуналар мавжуд бўлмаган ёки носоз бўлган ёхуд электр энергияси вақтинча ўчирилган холларда дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана сотишда фойдаланиладиган товар чеклари китобининг шаклини тасдиқлаш тўғриси” даги 2927 сон буйруғи тасдиқланди. Дорихонада рецептлар ўз таъсир кучини сақлаш муддатига эга бўлади.

Гиёхвандлик дори воситалари 7 кун, захарли моддалар боълган дорилар бўйича ёзилган рецептлар 10 кун, қолган дори воситалари учун 1 ойгача ёзиб берилган кундан яроқли ҳисобланади (ЎзР ССВнинг 2010 йил 18 июндаги 191 сонли буйруғининг 9- пункти, 8 бет)


Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling