-дорихона идишининг (флаконлар, банкалар, пакетлар ва х.к.) нархи; -дорихона муассасаси буйруғи билан тасдиқланган иш ҳақи (тариф);
-дори препаратини тайёрлаш учун кетадиган тозаланган сувнинг нархи;
-қайнатма ва дамламаларнинг нархи қуруқ дори хом ашёсининг нархидан олинади;
-суюқ ингридиентлар таксировка қилинганда 1 томчи=0,06 г лиги эътиборга олинади.
Тайёр дори препаратлари чакана нарх бўйича таксировка қилинади.
Таксировка килиш коидалари:
Таксировка килиш рецептнинг чап томонида амалга оширилади, хар бир ингридиентнинг карама-карши томонида унинг киймати курсатилади.
Таксировка килишда сумлар куйидагича белгиланади.
100сум- 100=
Дори препаратини чакана нархини аниклашда хар бир ингридиент бахоси яхлитлаб олинади.
Порошоклар (кукунлар) таксировка килинганда хар бир ингридиентнинг киймати рецептда курсатилган умумий микдорига нисбатан олинади.
Масалан,
- Димедролнинг умумий микдорини хисоблаш
0,005 * 10= 0,05 гр
- Канднинг умумий микдорини хисоблаш.
0,2 *10= 2,0 гр
- Тозаланган сувнинг кийматини дори препаратини тайёрлаш учун сарфланган микдордан хисоблаб чикилади.
- Суюк дори шаклларидаги ингридиентлар рецептда ёзилганда курук моддага фоизга нисбатан хисобланади ва таксировка килинади.
Глюкозанинг 200,0 мл 5% ли эритмасининг умумий микдори 10 граммни ташкил этади. Глюкозанинг 200,0 мл 5% ли эритмасининг умумий микдори 10 граммни ташкил этади. Глюкозани микдори тарифдан олинади. (1690 сум) Рецептни фармацевтик экспертиза қилишнинг охирги босқичи бу рецептни расмийлаштиришдир. Катта хажмда булмаган фаолият олиб борувчи дорихона муассасаларида экстемпорал тарзда дори воситалари тайёрланганда рецептура дафтарчаси расмийлаштирилади. Рецептура дафтарчасида фармацевт – технолог рецептнинг номерини, беморнинг фамилиясини, дори шаклининг турини (кукун, суртма ва х.к.), дори воситасининг нархини курсатиши керак. Иш вактининг охирида рецептлар сони, уларнинг умумий кийматлари хисобланади. Рецептлар рецептура дафтарчасида кайд этилгач фармацевт –технолог талон куринишида квитанция ёзади. Тайёрланган дори воситасини бемор ёки унинг кариндоши олиб кетиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |