Географик тарқалиши. Дарё, кўп ва денгизларнинг шағалли, қумли қирғоқларида, текислик ва тоғларда ўсади.Ўрта Осиёда, Сибирда, Кавказ ва Европада ўсади.
Маҳсулот тайёрлаш. Кузда ёки қишда йиғилади. Илгари мева пишгандан кейин, қишда шохларини қирқиб қоқиб олинади. Меваси музлаганда бузилмайди.
Ҳозирги вақтда махсус мосламалар билан идишларга мевалар шохларидан сидириб терилади, барглардан тозаланиб ўша куниёқ заводларга юборилади.
Маҳсулотнинг ташқи кўриниши. Тайёр маҳсулот думалоқ ёки бир оз чўзиқроқ шаклли, серсув, данакли мевадан иборат, хушбўй ҳидли, тилла ранг сариқ ёки қизғиш рангга бўялган бўлиб, узунлиги 0,8 - 1см. Данаги силлиқ, жигарранг, тухумсимон.
Do'stlaringiz bilan baham: |