2.3. Chakanda o'simlihgining nomi ,oilasi va tarqalishi.
Чаканда ўсимлигининг меваси ва мойи - Fructus et oleum Hippophaes
Ўсимликнинг номи. Жумрутсимон чаканда - Hippophae rhamnoides L.
Оиласи. Жийдадошлар - Elacagnaсеае.
Бўйи 4 - 6 м га етадиган икки йўли бута ёки дарахтга. Пояси сершох, тиканли, қўнғир яшил пўстлоқли. Барги оддий, чизиқсимон - ланцетсимон, текис қиррали, юқори томони кулранг - тўқ яшил, остки томони оқиш, қўнғир рангли тангачалар билан қопланган. Пояда калта банди билан кетма-кет жойлашган. Гуллари бир жинсли, кўримсиз. Оталик гуллари майда, кумуш қўнғир рангли, калта бошоқларга тўпланган, гул қўрғони 2 та эллипссимон баргчадан ташкил топган. Оталиги 4 та, оналик гуллари 2-5 тадан бўлиб, қисқача банди билан шохлар қўлтигига ўрнашган гулқурғони найчасимон, икки бўлакли, ичи сариқ рангга бўялган. Оналик тугуни бир хонали, юқорига жойлашган. Меваси - шарсимон ёки чўзиқроқ, тўқ сариқ ёки қизғиш рангли, серсув, данакли мева.
Апрель - майда гуллайди, меваси августдан октябргача пишади. Меваси тўқимасидан шохларида келаси йилгача сақланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |